Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Консигнацияга оид операциялар бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари (АВ томонидан 21.01.1999 й. 607-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.1999 й.

N 607


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

20.01.1999 й.

N 33Г/17-04/143



Консигнацияга оид операциялар

бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига келиб тушаётган сўровлар муносабати билан ва Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига биноан қуйидагилар ТУШУНТИРИЛАДИ:

Консигнация шартномаларида импорт қилинадиган товарларнинг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида 004-“Комиссияга қабул қилинган товарлар” ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Консигнация товарлари ҳисоби консигнатор балансида ҳисобга олинади.

Кейинчалик консигнация операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланадиган солиққа тортиш шартларига боғлиқ бўлади.


1. Фаолиятининг асосий йўналиши бўйича даромад

(фойда) солиғи ва ҚҚСни тўловчилар:


1.1. Консигнация товарларининг келиб тушиши чоғида ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш.

Дт 19 - “Харид қилинган қимматликлар бўйича ҚҚС”

Кт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


1.2. Божхона божлари ва акциз солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш:

Дт 26 - “Давр харажатлари”

Кт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


1.3. Товарларни шартномавий баҳода сотиш:

Дт 61 - “Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”

Кт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”.


1.4. Товар инвойси ва БЮД бўйича консигнант даромади ва консигнант даромади қийматига (агар бу шартнома шартларида кўзда тутилган бўлса) сотиш кунига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича:

Дт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”

Кт 76 - “Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”.

Бир вақтнинг ўзида, 004-“Комиссияга қабул қилинган товарлар” ҳисобварағидан сотилган консигнация товари қиймати ҳисобдан чиқарилади.


1.5. Товарни сотишдан тушган тушумни кирим қилиш:

Дт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”

Кт 62 - “Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”.


1.6. Консигнатор ялпи даромади суммасига:

Дт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”

Кт 80 - “Фойда ва зарарлар”.


1.7. Сотиш ҳажмидан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммусига:

Дт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”

Кт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”.


1.8. Божхонада аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш:

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 19 - “Харид қилинган қимматликлар бўйича ҚҚС”.


1.9. Бюджетга киритилган ҚҚС суммасига (фарқ):

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


1.10. Давр харажатларни ҳисобдан чиқариш:

Дт 80 - “Фойда ва зарарлар”

Кт 26 - “Давр харажатлари”.


2. Ялпи даромад солиғи ва ягона солиқ тўловчилари:


2.1. ҚҚС. божхона божлари ва акциз солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш:

Дт 26 - “Давр харажатлари”

Кт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


2.2. Товарни сотишдан тушган ялпи тушумнинг келиб тушиши:

Дт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”

Кт 62 - “Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”.


2.3. Консигантор комиссияси суммаси билан биргаликда консигнация товари  қийматига:

Дт 62 - “Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”

Кт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”.


2.4. Сотиш санасига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича консигнант даромади суммасига ва БЮД бўйича консигнант товарининг қийматига:

Дт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”

Кт 76 - “Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”.

Бир вақтнинг ўзида, 004-“Комиссияга қабул қилинган товарлар” ҳисобварағидан сотилган консигнация товари қиймати ҳисобдан чиқарилади.


2.5. Консигнатор ялпи даромади суммасига:

Дт 46 - “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш”

Кт 80 - “Фойда ва зарарлар”.


2.6. Ялпи даромад солиғи ҳисоблаб ёзилган ва тўланган.

Дт 81 - “Ҳисобланган ва тўланган фойда (даромад) солиқлари”

Кт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Дт 68 - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт 51 - “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


2.7. Давр харажатларни ҳисобдан чиқариш:

Дт 80 - “Фойда ва зарарлар”

Кт 26 - “Давр харажатлари”.


3. Консигнация операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида


3. 1. Консигнант - консигнаторга товарлар реализациясини ташкил этиш топшириғини берадиган юридик ёки жисмоний шахс, бунда товарга эгалик ҳуқуқи консигнантда сақланади.

Консигнатор - консигнант номидан ҳақ эвазига товарларни реализация қилиш мажбуриятини оладиган юридик ёки жисмоний шахс.


3.2. Реализация қилинган товар-моддий бойликлар учун консигнатор ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари консигнантнинг мулки ҳисобланади.


3.3. Консигнатор консигнант топшириғига (фармойишига) асосан сўм маблағларини (консигнантга тегишли қарздан ошмайдиган миқдорда) қонун ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларда, хусусан, консигнантга республика ҳудудида маҳаллий корхоналар кўрсатган хизматлар ҳақини тўлашга ишлатиш ҳуқуқига эгадир. Бунинг учун белгиланган тартибда миллий валютада Ўзбекистон Республикаси норезиденти сифатида консигнантнинг корреспондентлик ҳисобварағини очиш лозим, унга консигнаторнинг ҳисобварағидан консигнация товарини реализация қилишдан келиб тушган тушум ўтказилиши керак. Корреспондентлик ҳисобварағидан пул маблағларини консигнатор эга - консигнантнинг фармойишига кўра қонун ҳужжатларида назарда тутилган турли мақсадларга ишлатади.


“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 2-сон











































Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск