Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

6-сон БҲМС "Лизингни ҳисобга олиш"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.1998 й.

N 503




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

30.09.1998 й.

N 45



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


БҲМС N 6


ЛИЗИНГНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалгерия ҳисобини меъёрий асосда бошқариш тизимининг бир қисми ҳисобланади.



СТАНДАРТ МАҚСАДИ


2. Ушбу стандартнинг мақсади лизинг операциялари бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилаб беришдан иборат.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


3. Ушбу стандарт қуйидаги объектлар ва операцияларга нисбатан қўлланилмайди:

3.1. Нефть, газ, ёгоч-тахта, руда ва бошқалар сингари табиий ресурсларга;

3.2. Ер участкаларига;

3.3. Бадиий фильмлар, видеоёзувлар, пьесалар, қўлёзмалар, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари сингари моддалар бўйича лизинг битимларига.



АТАМАЛАР


4. Ушбу стандартда фойдаланиладиган атамалар:

4.1. Лизинг лизинг берувчи билан лизинг олувчи ўртасида лизинг олувчига хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни мустақил амалга ошириш мақсадида кўчар ва кўчмас мулкни вақтинчалик фойдаланиш учун бериш тўгрисида лизинг битими (шартномаси, контракти) тузиш натижасида вужудга келган хўжалик қарз муносабатларни англатади.

4.2. Лизинг шартномаси - лизинг шартномаси бўйича бир тараф - лизинг берувчи (ижарага берувчи) бошқа тараф - лизинг олувчи (ижарачи)нинг топширигига мувофиқ лизинг олувчи учун ўз маблаглари ҳисобидан ижарачидан мол-мулкни сотиб олиш мақсадида учинчи тараф - ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан битимга киришиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.

4.3. Лизинг объекти - ер участкалари ва бошқа табиий объектлардан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай истеъмол қилинмайдиган буюмлардир.

4.4. Лизинг субъекти:

- лизинг берувчи - мол-мулкни кейинчалик лизинг бўйича лизинг олувчига бериш мақсадида хусусий мулк қилиб сотиб олаётган шахс;

- лизинг олувчи - лизинг объектини ўз эгалигига ва фойдаланиши учун сотиб олаётган шахс;

- ишлаб чиқарувчи - лизинг объектини бевосита ишлаб чиқарувчи, шунингдек уни сотувчи шахс.

Лизинг олувчи билан ишлаб чиқарувчини бир шахс деб ҳисоблашга йўл қўйилади, агар лизинг берувчи мол-мулкни бўлгуси фойдаланувчидан сотиб олса ёхуд лизинг берувчи ишлаб чиқарувчини ундан кейинчалик лизинг бўйича шу шахсга бериш учун сотиб олиш мақсадида маблаг билан таъминласа.

5. Лизинг турлари:

- молиявий (молияланадиган) лизинг - бу лизингнинг бир тури бўлиб, унда ана шу активларга эгалик ҳуқуқи билан боглиқ барча хатарлар ва мукофотларнинг анчагина қисми бошқа тарафга берилади. Агар шартномада бошқа нарса қайд этилмаган бўлса, лизинг шартномасининг муддати тугаши билан лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтиб кетади.

- жорий ижара (оператив лизинг) - бу маблаг билан таъминланадиганидан ташқари, лизингнинг ҳар қандай бошқа тури.

Оператив лизингда лизинг объектларини лизинг объектларининг меъёрий хизмат муддатига қараганда кам муддатга фойдаланиш учун бериш кўзда тутилади, одатда бир йилдан кам вақтда, муддати тугаши билан улар лизинг берувчига қайтарилади. Лизинг даврида лизинг олувчига лизинг мулкидан фойдаланиш ҳуқуқигина ўтади. Мулкдорнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари лизинг берувчида қолади, бинобарин оператив лизингга берилган лизинг мулкининг қиймати лизинг берувчининг балансида ҳисобга олинади;

- бекор қилинмайдиган (чиқариб олинмайдиган) молиявий лизинг - бу лизингнинг бир тури бўлиб, уни фақат қуйидаги ҳолларда тўхтатиб қўйиш мумкин:

а) кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда;

б) лизинг берувчининг рухсати билан;

в) агар лизинг олувчи билан ўша ёки шунга ўхшаш мулк хусусида ўша лизинг берувчи билан янги лизинг контрактини тузса;

г) агар лизинг муддати бошида ижарани тўхтатиш учун етарлича тўлов ҳисобланган қўшимча сумма тўланса;

- сублизинг - бунда лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича олинган мол-мулкни лизинг берувчининг розилиги билан сублизингга топшириш, бунда шартномага кўра унинг олдида масъулиятли бўлиб қолиш ҳуқуқига эга.

6. Лизинг шартномаси (контракт) имзоланган сана унинг бошланиши ҳисобланади.

7. Лизинг муддати - лизинг берувчи актив лизинги учун битим тузган давр, шунингдек ҳар қандай кейинги даврлар бўлиб, бу даврлар мобайнида лизинг олувчи лизинг муддатини лизинг муддати бошида айтиб ўтилганидек, кейинчалик ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти билан узайтириш мумкин.

8. Лизинг тўлови лизинг олувчи лизинг берувчига тўлайдиган ва лизинг объектини сотиб олиш билан боглиқ лизинг берувчининг харажатларини ва лизинг ставкасини (лизинг берувчининг фойдаси миқдори) ўз ичига олувчи пул миқдоридир.

9. Жорий нархлардаги қиймат - хабардор бўлган, сотиб олишни истовчи харидор билан хабардор бўлган, воситачисиз сотишни истовчи сотувчи ўртасидаги актив бўйича битим суммасидир.

10. Фойдали хизмат муддати - корхона томонидан ишлатиб бўлинган активдан ёхуд корхона активларни ишлатишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот ёки маҳсулотнинг ўхшаш бирликларидан фойдаланиш кўзда тутилаётган даврдир.

11. Кафолатланмаган қолдиқ қиймат - ижарага олинган актив (лизинг контракти бошида белгиланган) қолдиқ қийматининг бир қисми бўлиб, уни сотишни лизинг берувчи кафолатламайди ёки у лизинг берувчи билан боглиқ тараф томонидангина кафолатланган.

12. Лизингга ялпи сармоя киритиш - лизинг берувчи олган молиялаштириладиган лизингда энг кам ижара тўловлари жамламаси ва бунга қўшимча кафолатланмаган қолдиқ қийматидир.

13. Ишлаб топилмаган молиявий даромад - лизинг берувчининг лизингга ялпи сармоя киритиши билан унинг шу пайтда ижарага топширилаётган мол-мулкнинг жорий (дисконтли) қиймати ўртасидаги фарқ.

14. Лизингга соф сармоя киритилиши - ишлаб топилмаган молиявий даромадни чиқариб ташлаган ҳолда лизингга ялпи сармоя киритилишидир.

15. Пул маблагларининг соф инвестицияси - лизинг бўйича пул маблаглари оқиб кетиши ва оқиб келишининг балансидир, сугуртага, лизинг олувчи тўлайдиган фойдаланиш бўйича харажатлар ва шунга ўхшаш чиқимларга тааллуқли пул оқимларидан ташқари. Пул маблагларининг оқиб кетиши активни сотиб олиш ҳақини, солиқларнинг, фоизларнинг ва учинчи тараф бериб қўйган асосий кредит суммасини тўлашни ўз ичига олади. Пул маблагларининг оқиб келиши ижара тушумларини, қолдиқ. қиймати бўйича активларни сотишдан олинган маблагларни, субсидияларни. нарх чегирмаларини ва тўловларни камайтириш ёки лизинг натижасида юзага келадиган тўловларни камайтириш ҳисобига тежаб қолинган бошқа суммаларни ўз ичига олади.

16. Лизингда кўзда тутилган фоиз ставкаси - энг кам лизинг тўловларини ҳамда лизинг берувчи оладиган ҳар қандай субсидияларни ва сийловларни чиқариб ташлаган ҳолда ижарадаги активнинг жорий нархдаги қийматига тенг бўлиши лозим бўлган ижара бошланишидаги кафолатланмаган қолдиқ қийматини аниқлаш учун ижара бошланишида мол-мулкнинг жорий (дисконт) қийматини белгилайдиган дисконт ставкасидир.

17. Лизинг олувчининг қарз сармоясига ўсиб берувчи фоиз ставкаси - ана шундай лизинг контракти учун лизинг олувчи тўлаши лозим бўлган фоиз ставкасидир ёки лизинг олувчи ана шундай даврда ва ўхшаш таъминот турида активларни сотиб олиш учун зарур бўлган маблагларни қарзга олишда қабул қиладиган ставкадир.

18. Кўзда тутилмаган ижара ҳақи - қайд этилмаган, аксинча вақтдан ташқари ҳар қандай бошқа омилларга боглиқ бўлган (масалан, сотиш ҳажмидан олинадиган фоиз, фойдаланиш миқдори, нархлар индекси, бозордаги фоиз ставкалари) ҳақ.

19. Лизингнинг таърифи лизинг олувчига айтиб ўтилган шартларни бажариш бўйича мазкур активларга эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олишни танлашга имкон берадиган қоидаларни ўз ичига олган активлар лизинги бўйича контрактлардан иборат.



ЛИЗИНГНИНГ ТАСНИФИ


20. Ушбу стандартда қабул қилинган лизинг таснифи ижарага олинган активларга эгалик қилиш билан боглиқ. хатарлар ва мукофотлар лизинг олувчига ва лизинг берувчи қай даражада дахлдор эканлигига асосланган. Хатарлар деганда бекор туриб қолган қувватлар, эскирган технологиялардан фойдаланиш ва ўзгариб турувчи иқтисодий шароитда кутилаётган фойданинг ўзгариши билан боглиқ эҳтимол тутилган зарарлар тушунилади. Мукофотлаш активларнинг фойдали хизмат муддати давомида операцияларнинг кутилаётган рентабеллиги тарзида ёки сотишдан ва қолдиқ. қийматининг ошишидан олинадиган фойда тарзида тақдим этилиши мумкин.

21. Лизинг, агар унда ижарага олинган активларга эгалик қилиш билан боглиқ хатарлар ва мукофотларнинг кўп қисми бериладиган бўлса, молияланадиган деб таснифланади. Оддий шароитларда лизингнинг ушбу тури бекор қилиб бўлмайдиган деб ҳисобланади ва лизинг берувчига сармоя сарфлаш харажатларини қоплашни ва яна инвестиция қилинаётган сармоядан даромадни таъминлайди.

Лизинг, агар унда ижарага олинган активларга эгалик қилиш билан боглиқ хатарлар ва мукофотларнинг катта қисми лизинг олувчига берилмаса, оператив лизинг деб таснифланади.

22. Оддий шароитларда лизинг молияланадиган деб таснифланадиган вазиятларга мисоллар:

22.1. Лизинг муддати 12 ойдан ошиши керак;

22.2. Лизинг контрактининг муддати тугаши билан активларга эгалик қилиш ҳуқуқи лизинг олувчига бериладиган лизинг;

22.3. Лизинг шартларига кўра лизинг олувчи ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш санасида жорий нархлардаги активнинг қийматидан анча паст нархда активни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладиган лизинг, агар лизинг контракти кучга кирадиган санада танлаш имкониятидан фойдаланиш катта эҳтимоли борлиги аниқ ва равшан бўлса;

22.4. Лизинг даври актив фойдали хизмати муддатининг катта қисмини (камида саксон фоизини) қамраб олса;

22.5. Лизинг объектларининг қолдиқ қиймати лизинг муддати тугашида лизинг бошидаги қийматнинг камида йигирма фоизини ташкил этади;

22.6. Лизинг бутун муддати давомида тўловларнинг жорий суммаси лизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ошиб кетади;

22.7. Энг кам лизинг тўловларининг жорий қиймати лизинг контракти кучга кирган пайтда, худди шу вақтда лизинг берувчига ҳар қандай субсидиялардан ва солиқ сийловларидан ташқари, жорий нархларда актив қийматидан кўп ёки унга тенг бўлганда. Лизинг контрактининг муддати ўтиши билан лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтади, агар контрактда бошқа шарт қайд этилмаган бўлса.



БИНОЛАР


23. Ижарага олинган бинолар (иншоотлар) асосан фойдали хизмат муддатига эга бўлиб, у лизинг контрактининг муддатидан бирмунча ошиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, биноларни муддатидан илгари ижарага олиш кўпинча шундай шарт билан амалга ошириладики, унга кўра, ижара ҳақи доимий равишда ошиб бораётган бозор ставкаларига мувофиқ тузатиб турилади. Бундай ҳолларда лизинг берувчи ижарага олинган активларга эгалик қилиш билан боглиқ барча хатарлар ва мукофотларнинг кўп қисмини ўзида сақлаб қолади ва бинобарин лизингнинг ушбу тури оператив лизинг деб таснифланади.



ЛИЗИНГ ОЛУВЧИЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ

ҲИСОБОТЛАРИДА ЛИЗИНГ


Молиявий (молияланадиган) лизинг


24. Молиявий (молияланадиган) лизинг лизинг олувчининг бухгалтерия балансида актив сифатида ва лизинг берувчига ҳар қандай субсидиялар ва сийловлардан ташқари, лизинг контракти кучга кирган санадаги жорий нархларда ижарага олинган мулкнинг қийматига тенг бўлган сумма бўйича ёки энг кам лизинг тўловларининг, агар у паст бўлса, жорий қиймати бўйича мажбуриятлар сифатида эътироф этилиши керак. Энг кам лизинг тўловларининг жорий қийматини ҳисоблашда лизинг контракти бўйича кўзда тутиладиган, агар уни аниқлаш имконияти бўлса, фоиз ставкаси дисконтлайдиган омил бўлиб қолади, акс ҳолда лизинг олувчининг қарз сармоясига ўсиб берувчи фоиз ставкасидан фойдаланилади.

25. Агар, лизинг олувчи ҳатто контракт бўйича активга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлмаса, аммо бунда ана шу активдан фойдали хизмат муддатининг кўп қисмида фойдаланса, жорий нархларда унинг қийматини ва маблаг билан таъминлаганлик учун тегишли ҳақни (фоизларни) тўлайди.

26. Агар бундан лизинг операциялари лизинг олувчининг бухгалтерия балансида акс эттирилмаса, у ҳолда корхонанинг иқтисодий ресурслари ва мажбуриятлари пасайиб кетади ва шунга мувофиқ молиявий кўрсаткичлар бузилади. Шу сабабли, лизинг олувчининг бухгалтерия балансида молияланадиган лизингни актив сифатида ва бўлгуси ижара тўловларини тўлашга доир мажбуриятлар сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.

27. Ижара тўловлари молиявий тўловга тақсимланиши ва тўланмаган мажбурият камайиши керак. Молиявий тўловлар ҳар бир давр учун мажбуриятлар қолдиқларига доимий фоиз ставкасини белгилаш мақсадида лизинг контракти муддати давомида даврларга бўлиб чиқилиши керак.

28. Лизинг контракти муддати давомидаги энг кам лизинг тўловлари суммаси билан лизинг олувчи тўловининг умумий миқдори ўртасидаги фарқ молиялаш учун ҳақни билдиради. Ушбу тўлов ҳар бир давр учун мажбуриятлар қолдигига доимий фоиз ставкасини белгилаш мақсадида лизинг контракти муддати давомида даврларга бўлиб чиқилиши керак. Амалиётда ҳисоблашни соддалаштириш учун шунга яқинроқ ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади.

29. Молияланадиган лизингда активларга амортизация ажратмалари ва ҳар бир ҳисобот даври учун лизингни молиялаш харажатлари каби сарфлар пайдо бўлади. Лизингга бериладиган ишдан чиқишни ҳисоблаш сиёсати лизинг олувчига тегишли активларга ишдан чиқишни ҳисоблаш сиёсатига мос бўлиши керак. Амортизация ажратмалари "Асосий маблаглар" 5-сон БХМСга мувофиқ ҳисобланиши керак. Лизинг олувчи лизинг контрактининг муддати ўтиши билан активларга эгалик қилиш ҳуқуқини олишига ишонч бўлмаганда, актив муддатларнинг энг ками бўйича: лизинг контракти муддати давомида ёхуд активнинг хизмат муддати мобайнида, уларнинг қайси бири қисқа бўлишига қараб актив тўла амортизацияланган бўлиши керак.



Жорий ижара (оператив лизинг)


30. Жорий ижара (оператив лизинг) бўйича даромаддан ҳисобот даври ижара ҳақига кўра харажатлар чиқариб ташланиши керак.



Ахборотни очиш


31. Лизинг олувчининг баланс ҳисоботларида бухгалтерия балансини тақдим этиш санасида молияланадиган лизинг объектлари бўлган активларнинг қиймати тўгрисидаги ахборот очилиши керак. Ижарага олинган актив маълумотлари билан боглиқ мажбуриятлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли мажбуриятларни табақалаштириш йўли билан бошқа мажбуриятлардан алоҳида эътироф этилиши лозим.

32. Молияланадиган лизинг ва операцион лизинг бўйича энг кам лизинг тўловларига дахлдор мажбуриятлар суммалари ва уларни тўлаш даврлари тўгрисидаги ахборотни бериш билан умумлашган шаклда очиб берилиши керак.

33. Ахборот катта молиявий чеклашлар, ижарани тиклаш ва ижарага олинган активларни сотиб олиш ҳуқуқлари, кўзда тутилмаган ижара ҳақи ва лизинг билан боглиқ бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича очиб берилиши керак.



ЛИЗИНГ БЕРУВЧИНИНГ (ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ)

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИДА ЛИЗИНГ


Молиявий (молияланадиган) лизинг


34. Молияланадиган лизинг бўйича ўтадиган актив бухгалтерия балансида асосий воситаларнинг бир қисми сифатида эмас, балки лизингга киритиладиган соф маблагга тенг суммадаги дебиторлик қарзининг бир қисми сифатида ҳисобга олиниши керак. Молияланадиган лизингда барча хатарлар ва ижарага олинган активларга эгалик қилиш билан боглиқ мукофотлар лизинг берувчи томонидан берилади ва шу тариқа олиниши лозим бўлган ижара тўловлари лизинг берувчи томонидан активнинг асосий суммасини тўлаш деб. молиявий даромад эса унинг инвестицияларини қоплаш ва лизинг берувчига унинг инвестициялари ва хизматлари учун мукофот деб қаралади.

35. Олдиндан кўра билиш тамойилига амал қилган ҳолда молиявий даромадни акс эттириш доимий даврий даромадни ифодаловчи усулга ёхуд лизинг берувчининг соф тўпланган инвестицияларига ёки молияланадиган лизингга нисбатан тўланмаган соф пул инвестицияларига асосланиши керак. Қўлланилаётган усул ўхшаш молиявий тусга эга бўлган лизинг контрактларига нисбатан изчил фойдаланилиши керак.



Ишлаб чиқарувчилар ёки дилерлар амалга оширадиган

молиявий (молияланадиган) лизинг


36. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер - лизинг берувчи одатда хўжалик субъекти сотиш бўйича оддий операцияларни акс эттиришда амал қиладиган ҳисоблаш сиёсатига мувофиқ давр ичида сотишдан кўрадиган фойда ва зарарни даромадга киритиши керак. Агар фоиз ставкалари сунъий равишда пасайтирилган бўлса, у ҳолда сотишдан тушган фойда тижорат фоиз ставкасини қўллаганда олиниши мумкин бўлган суммага мувофиқ келиши лозим. Дастлабки бевосита харажатлар лизинг контракти бошида харажат сифатида акс этиши лозим.



Оператив (операцион) лизинг


37. Операцион лизинг учун мўлжалланган активлар лизинг берувчининг бухгалтерия балансида асосий воситалар сифатида эътироф этилиши керак. Операцион лизингда активларга эгалик қилиш билан боглиқ хатарлар ва мукофотлар лизинг берувчида қолади. Шу сабабли лизинг берувчи бундай активни амортизация қилинадиган активлар деб ҳисоблайди. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер - лизинг берувчи операцион лизингни амалга оширишда сотишдан тушган фойдани тан олмайди, чунки у сотиш эквиваленти эмас.

38. Рента даромади лизинг контрактининг муддати давомида тенг чиқариб ташлаш усули бўйича тан олиниши керак, агар фақат бошқа тизимли усул лизинг бўйича тушумларнинг муваққат моделини аниқроқ акс эттирмаса.

39. Ижарага олинган активлар амортизацияси лизинг берувчининг шундан активларга нисбатан оддий амортизация сиёсатига мос келиши лозим ва амортизация ажратмалари "Асосий воситалар" 5-сон БХМСда кўрсатилган асосда ҳисобланиши керак.



Очиш бериш


40. Лизинг берувчининг молияланадиган лизингга ялпи инвестициялари ва ишлаб топилмаган молиявий даромад суммаси, шунингдек ижарага олинган активларнинг кафолатланмаган қолдиқ қиймати бухгалтерия баланси тузиладиган ҳар бир санада очиб берилиши керак.

41. Давр мобайнида инвестицияларнинг даромадлилик доимий ставкасини олиш учун даромадни (даромадлилик ҳақи тўланмаган соф инвестицияларга ёки пул маблагларининг лизингга ҳақи тўланмаган соф инвестицияларига киришини акс эттириб) тақсимлашда фойдаланиладиган усулни очиш зарур. Ушбу усуллар биттадан кўп усулдан фойдаланганда ҳам очилиши керак.

42. Агар операцион лизинг лизинг берувчи фаолиятининг катта қисмини ташкил этса, лизинг берувчи бухгалтерия баланси тузиладиган ҳар бир санада тўпланиб қолган тегишли ишдан чиқиш билан бир қаторда активларнинг ҳар бир асосий тоифаси бўйича активлар қийматини очиши керак.



КЕЙИНГИ ЛИЗИНГ (ИЖАРА) ШАРТИ БИЛАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ


43. Кейинги ижара шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим худди шу сотувчига активни ижарага кейин қайтариш билан активни сотишни ўз ичига олади. Ижара тўловлари ва сотиш нархлари одатда ўзаро боглиқдир, чунки улар ҳақида ягона бир нарса сифатида келишиб оладилар ва улар учун актив қийматини жорий нархларда тақдим этиш зарурати йўқ. Кейинги лизинг шарти билан мол-мулкни сотишга доир битимнинг бухгалтерия ҳисоби усули лизинг турига боглиқ.

44. Агар кейинги лизинг шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим молияланадиган лизингга олиб келса, баланс қийматидан ортиқ бўлган ҳар қандай сотиш даромади дарҳол сотувчи - лизинг олувчининг молиявий ҳисоботида даромад сифатида эътироф этилса, у ижаранинг бутун муддати давомида кечиктирилиши ва амортизация қилиниши керак.

45. Агар кейинги лизинг шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим операцион лизингга олиб келса ва у жорий нархлардаги қиймати бўйича тузилган бўлса, у ҳолда ҳар қандай фойда ва зарар мол-мулк одатдагидек сотилгани каби дарҳол тан олинади. Агар сотиш нархи жорий нархдаги қийматидан паст бўлса, фойда ва зарар ижара даври мобайнида тан олинади. Агар кейинги лизинг шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим операцион (жорий) лизингга олиб келса, ижара тўловлари ва сотиш қиймати эса жорий қийматдан келиб чиқиб белгиланса, у ҳолда ҳар қандай фойда ёки зарарни мол-мулк одатдагидек сотилгани каби битим пайтида тан олиш керак. Агар сотиш нархи жорий нархдан паст бўлса, у ҳолда зарар кечиктирилади ва агар бу зарар бўлгуси лизинг тўловлари билан қопланадиган бўлса. лизинг тўловларига мутаносиб равишда чиқариб ташланади. (Масалан, сотувчи лизинг берувчига 80 мингга ускуна сотган, унинг жорий (бозор) қиймати эса 100 минг. Лизинг берувчи ана шу сотувчининг ўзига 80 мингга ижарага топширади. Бундай ҳолда 20 минг сўм кечиктирилган пул деб тан олинади).

46. Операцион лизингда, агар кейинги лизинг шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим пайтидаги жорий нархлардаги қиймат активнинг баланс қийматидагидан кам бўлса, баланс қиймати билан жорий нархлардаги қиймат ўртасидаги фарқ миқдорига тенг бўлган зарар дарҳол тан олиниши керак.



































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск