Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.07.1998 й. 454-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.1998 й.

N 454

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Хусусийлаштириш инвестиция фондларида

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги 279-I-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган “Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низомни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги тушунчалар ишлатилади:

- хусусийлаштириш инвестиция фонди (ХИФ)   - хусусий акцияларнинг эмиссияси ҳисобига маблағларни жалб қилиш, хусусий маблағлар ва олинган давлат кредитларини хусусийлаштиpиладиган корхоналарнинг қимматли қоғозларига, давлат қимматли қоғозларига инвестициялаш ва қимматли қоғозлар билан савдо қилишдан иборат фаолиятни амалга оширувчи очиқ акциядорлик жамияти;

- бошқарувчи компания   - инвестиция фондлари (ИФ) ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ)нинг инвестиция активларини бошқариш фаолиятини амалга оширувчи, шунингдек қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция институти.


2. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


2.1. ХИФда, у рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилиш ва юритиш ХИФни бошқарувчи компания томонидан амалга оширилади.


2.2. Бошқарувчи компания ХИФ бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилиши, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


2.3. Бошқарувчи компаниянинг ХИФ олдидаги мажбуриятига қўлланиладиган ҳар қандай меъёрий ҳужжатлар ёки битимларни бузганлик учун ҳеч қандай жарималар ёки бошқа ҳар қандай тўловлар ХИФ маблағларидан амалга оширилиши мумкин эмас.


2.4. ХИФ учун раҳбарлик вазифаси ва бухгалтерия ҳисоби вазифасини амалга оширувчи, имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг икки рўйхати ХИФ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.


2.5. Бошқарувчи компания ХИФ Кузатув кенгаши томонидан берилган ишончнома бўйича ХИФни бошқариш тўғрисидаги контракт асосида ХИФ номидан ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга.


2.6. Бошқарувчи компания ва ХИФ ўртасидаги шартнома асосида бошқарувчи компания томонидан амалга ошириладиган барча жорий харажатлар чет ташкилотларнинг хизматлари сифатида ХИФ харажатларига киритилади.


2.7. Бошқарувчи компания ХИФ кузатув кенгашига ҳар бир ҳисобот ойининг охирида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 кунидан кечиктирмай бошқарувчи компания томонидан ҳисобот ойи мобайнида амалга оширилган барча битимлар бўйича, бирламчи ҳужжатлар маълумотлари асосидаги ҳисоботни тақдим этиши шарт.


2.8.  ХИФ бирламчи ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва молиявий ҳисоботини тузиш, тақдим этиш ва сақлаш амалдаги қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


2.9. ХИФ фоилиятини текшириш мунтазамлик асосда Кузатув кенгаши томонидан тайинланган ва ХИФ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, давлат бошқаруви ваколатли органи томонидан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган тегишли лицензияга эга бўлган аудитор томонидан амалга оширилади.



3. АЛОҲИДА ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


ХИФда бухгалтерия ҳисоби ХИФнинг ҳисобварақлар режасига мувофиқ юритилади (1-илова).



3.1. Устав капиталини шакллантиришнинг бухгалтерия ҳисоби


ХИФ устав капитали 85 "Устав капитали" баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Устав капиталини шакллантиришда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси қайд этилади:

Таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгандан сўнг эълон қилинган устав капиталининг ҳамма суммасига акциядорларнинг устав фондига бадаллар бўйича қарзини акс эттирувчи қуйидаги бухгалтерия ёзуви қайд этилади:


75-1-"Устав капиталига бадаллар бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи дебети

85-11-"Тўланмаган устав капитали" ҳисобварағи кредити


Иккиламчи эмиссия чоғида ХИФ ҳисоб-китоб ҳисобварағига акциядорларнинг бадаллари олингандан кейин:


51-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи дебети

76-24-"ХИФ акцияларини тарқатувчилар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи кредити


Акцияларни тарқатувчилардан ХИФ акцияларини сотиб олган шахслар ва тегишли миқдордаги акциялар инвесторларнинг депо ҳисобварақларига ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар (dbf-файли)  олингандан сўнг: 


76-24-"ХИФ акцияларини тарқатувчилар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи дебети

75-1-"Устав капиталига бадаллар бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи кредити


Изоҳ. Бирламчи эмиссияда юқорида келтирилган икки ўтказма ўрнига 76-24-ҳисобварақ иштирокисиз битта ўтказма қайд этилади.


Ундан кейин қуйидаги бухгалтерия ёзуви қайд қилинади:


85-11-"Тўланмаган устав капитали" ҳисобварағи дебети

85-12-"Тўланган устав капитали" ҳисобварағи кредити


Агар акцияларни жойлаштириш муддати тугагандан сўнг 75-1-"Устав капиталига бадаллар бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг дебет томонидан қолдиқ қолса ва тегишинча, тарқатишга таклиф этилган акцияларнинг ҳаммаси инвесторлар томонидан сотиб олинмаса, ХИФ белгиланган тартибда ва белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказилган устав капитали миқдорини ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар суммасига мувофиқ келтириши шарт. Таъсис ҳужжатлари Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг жойлаштирилмаган акциялар суммасига сторноли ўтказма қайд этилади:


85-11-"Тўланмаган устав капитали" ҳисобварағи дебети

75-1-"Устав капиталига бадаллар бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи кредити



3.2. Қўшилган капитал ва резервларнинг бухгалтерия ҳисоби


Қўшилган капитал (85-2 ҳисобварақ) акциядорларнинг қарорига кўра соф фойданинг капиталлаштиришга йўналтирилган қисмидан ташкил топади.

Резерв капитали (85-3 ҳисобварақ) акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра соф фойда ҳисобидан шакллантирилади. Резервга йўналтириладиган сумманинг миқдори Ўзбекистон Республиканинг "Акциядорлар жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва ХИФ Уставига мувофиқ белгиланади.



3.3. Капитал бўйича фойдалар ва зарарлар


ХИФнинг ягона фаолият тури бўлиб молия бозорида фаолият юритиш бўлиб ҳисобланади. Номинал қиймати бўйича эмиссия қилинган қимматли қоғозлар уларни чиқарган корхонанинг капиталини шакллантиради.

ХИФ инвестиция портфелидаги қимматли қоғозлар қийматининг ўзгариши ПИФнинг соф активлари қийматини баҳолаш учун бухгалтерия ҳисобида акс эттирилаши керак. Қимматли қоғозларнинг баҳолаш қиймати қуйидагилар натижасида ўзгариши мумкин:

- бозор коньюнктурасининг ўзгариши (ҳам қимматли қоғозлар қийматининг ошиши тарафига, ҳам унинг камайиши тарафига);

- акцияларга дивидендлар ва облигацияларга фоизлар ҳисобланиши натижасида (қимматли қоғозлар қийматининг ошиши тарафга).

Биринчи ҳолатда капитал (сотилмаган) бўйича фойда ва зарарлар шаклланади ва улар 83-"Капитал бўйича сотилмаган фойда ёки зарарлар" ҳисобварағида рўйхатга олинади. Бу ҳисобварақ таҳлилий ҳисобни юритиш учун тегишли субҳисобварақларга бўлиниши мумкин.

ХИФдаги мавжуд қимматли қоғозлар сотилганда капитал бўйича сотилмаган фойда ва зарарлар 80-1-"Капитал бўйича фойдалар" ёки 80-0-"Капитал бўйича зарарлар" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган сотилган фойда ёки зарарларга айланади. ХИФ эгалигида бўлган қимматли қоғозларнинг ҳар бир тури бўйича таҳлилий ҳисобни юритиш учун мазкур субҳисобварақлар қўшимча субҳисобварақларга бўлиниши мумкин.

Иккинчи ҳолатда 80-2-"Дивидендлар" ёки 80-3-"Фоизлар" субҳисобварақларда қайд этилиши лозим бўлган даромад юзага келади. Ушбу даромад қимматли қоғозларнинг бозор қийматидаги фарқни ифодаламайди.

Учинчи шахсларга тўланган битим тузиш харажатлари (брокер хизматлари учун, биржа йиғимлари ва ш.к.) ҳар бир алоҳида битим бўйича 80-12-"Битим тузиш харажатлари" субҳисобварағида ҳисобга олинади.



3.4. Соф фойда (соф натижа) ва унинг тақсимланиши


Соф фойда барча харажатлар ва даромадларнинг баланси бўлиб ҳисобланади ва 80-"Даромадлар ва харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Ҳисобот даври тугагандан ва ҳисобварақлар ёпилгандан сўнг соф фойда 87-1-"Жорий даврнинг тақсимланмаган фойдаси" ҳисобварағига ўтказилади.

Соф фойда амалдаги қонун ҳужжатлари ва ХИФ Уставига мувофиқ резерв капитали ҳисобварағига (85-3) мажбурий суммани шакллантирилгандан сўнг, шунингдек капитал бўйича фойдалар ва зарарларнинг мусбат балансини акциялар бўйича 85-2-"Қўшилган капитал" ҳисобварағига киритилгандан сўнгина  акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра қисман ёки тўлиғича капиталлаштиришга йўналтирилиши ёки акциядорлар ўртасида тўлиқ ёки қисман тақсимланиши мумкин. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра резерв капитали қопланмаган зарарни қоплашга ишлатилиши мумкин. Дивидендларни тўлашга йўналтирилган соф фойда 75-2-"Тўланадиган дивидендлар" ҳисобварағида ҳисобга олиниши лозим.

Қопланмаган зарар ёки тақсимланмаган ва капиталлаштирилмаган соф фойда 87-2-"Ўтган даврнинг тақсимланмаган фойдаси" ҳисобварағида ҳисобга олинади.



3.5. Даромадлар  ва харажатлар ҳисоби


Даромадлар асосан ХИФ томонидан акциялар ва давлат қимматли қоғозларига эгалик қилиш ва уларни сотишдан олинган суммалар ҳисобига шакллантирилади.

Харажатлар деганда ХИФ фаолиятига тўлашга сарфланган суммалар ҳамда давлат кредитини тўлаш бўйича харажатлар тушунилади.

Даромадлар  ва харажатларни ҳисоботда тўлиқ ва тўғри акс эттириш учун харажатлар ва даромадларнинг ҳар бир тури бўйича субҳисобварақлар очиш лозим.



3.6. Даромадлар тавсифи ва ҳисоби


80-"Даромадлар ва харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган даромадлар қуйидагилардан ташкил топишпи мумкин:

- капитал бўйича фойдалар ва зарарлар;

- молиявий фаолиятдан даромадлар (ХИФнинг ҳисоб-китоб ва депозит ҳисобварақларидаги маблағлари қолдиқларига ҳисоблаб ёзилган банк фоизлари);

- давлат қимматли қоғозлари бўйича ҳисоблаб ёзилган ва олинган фоизлар;

- хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари бўйича олинган дивидендлар;

- уч йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендлар.

Фоизли облигациялар купонсиз, бир купонли (купонга тегишли бўлган барча фоизлар облигацияни сўндириш чоғида тўланади) ва кўпкупонли (купонларни сўндириш ва улар бўйича тегишли фоизларни тўлаш облигацияларни чиқариш шартларига мувофиқ мунтазам амалга оширилади) бўлиши мумкин.

Фоизли облигациялар бўйича жорий купон бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:


06-4-"Ҳисоблаб ёзилган фоизлар" ҳисобварағи дебети

80-32-"Ҳисоблаб ёзилган фоизлар" ҳисобварағи кредити


Облигация купони сўндирилган пайтда ҳисоблаб ёзилган фоизлар тўланган фоизларга айланади ва ХИФ томонидан ушбу фоизлар ўз ҳисоб-китоб ҳисобварағига олингунга қадар улар дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олиниши лозим.


80-32-"Ҳисоблаб ёзилган фоизлар" ҳисобварағи дебети

06-4-"Ҳисоблаб ёзилган фоизлар" ҳисобварағи кредити


76-22-"Олинадиган фоизлар" ҳисобварағи дебети

80-31-"Тўланган фоизлар" ҳисобварағи кредити


Пул олинганда 51-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи 76-22-"Олинадиган фоизлар" ҳисобварағи билан боғланади.

Хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари бўйича ҳисобланган дивидендлар қуйидаги тарзда ҳисобга олиниши лозим:


76-23-"Олинадиган дивидендлар" ҳисобварағи дебети

80-2-"Дивидендлар" ҳисобварағи кредити

ҳисобланган дивидендларнинг тўлиқ суммасига.


ХИФ томонидан дивидендлар олинганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:

51-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи дебети

76-23-"Олинадиган дивидендлар" ҳисобварағи кредити

ҳақиқатда олинган дивидендлар суммасига.


3.7. Харажатлар тавсифи ва ҳисоби


80-"Даромадлар ва харажатлар" йиғма ҳисобварағида рўйхатга олинадиган харажатлар қуйидагилардан иборат:

- давлат кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган ва тўланган фоизлар;

- ХИФнинг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган харажатларнинг барча турлари;

- ХИФ солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари;

- молиявий ва бошқа харажатлар.

Қатъий бошқариш харажатларини (Бошқарувчи компания, депозитарийни мукофотлаш, бошқа шунга ўхшаш сарфлар) ҳисоблаб ёзиш тузилган контрактларга мувофиқ ойлик ёки чораклик асосда қуйидаги тарзда амалга оширилиши лозим:


80-81-"Қатъий бошқариш харажатлари" ҳисобварағи дебети

76-12-"Қатъий бошқариш харажатларини тўлаш" ҳисобварағи кредити


Харажатлар тўланганда қуйидаги ёзув амалга оширилади:


76-12-"Қатъий бошқариш харажатларини тўлаш" ҳисобварағи дебети

51-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи кредити


Бошқаришга қатъий бўлмаган харажатларни (ҳисоботларни мажбурий чоп этиш, белгиланган меъёрлар доирасида реклама ва ХИФ акцияларини тарқатиш харажатлари, аудит бошқа шунга ўхшаш харажатлар) ҳисоблаш тузилган шартномаларга мувофиқ, 76-13-"Турли (қатъий бўлмаган) бошқариш харажатларини тўлаш" ва 80-82-"Турли (қатъий бўлмаган) бошқариш харажатлари" ҳисобварақларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.



3.8. Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш


3.8.1. Дивидендларни ҳисоблаш


Дивидендлар соф фойда (молиявий натижа)нинг акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисми бўлиб ҳисобланади.

Дивидендларни ҳисоблаш қуйидаги тарзда амалга оширилиши лозим:


87-1-"Жорий даврнинг тақсимланмаган фойдаси" ҳисобварағи дебети

75-2-"Тўланадиган дивидендлар" ҳисобварағи кредити


Оралиқ дивидендларни ҳисоблашда 87-1-"Жорий даврнинг тақсимланмаган фойдаси" ҳисобварағи ўрнида 80-6-"Дивиденд билан бўнак тўлови" ҳисобварағи ишлатилади.



3.8.2. Дивидендларни тўлаш


Дивидендларни тўлашнинг муддатлари, тартиби ва мунтазамлиги ХИФ Устави ва Ўзбекистон Республиканинг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланиши лозим.

Дивидендларни тўлашда қуйидаги ўтказма қайд этилади:


75-2-"Тўланадиган дивидендлар" ҳисобварағи дебети

51-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи кредити


Дивидендларни чет ташкилот (масалан, банклар) орқали тўлашда 76-25-"ХИФ акциядорларига дивидендларни тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" транзит ҳисобварағидан фойдаланиш мумкин.



3.8.3. Талаб қилиб олинмаган дивидендлар


Эгалари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендлар бошқа даромадлар ҳисобварағига ўтказилиши лозим.


75-32-"2 йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендлар" ҳисобварағи дебети

80-5-"Бошқа даромадлар" ҳисобварағи кредити



3.9. Қимматли қоғозлар ҳисоби


06-"Молиявий қўйилмалар" ҳисобварағининг ҳар бир субҳисобварағи бўйича тури, эмитенти ва чиқарилиши бир хил бўлган қимматли қоғозларнинг йиғиндиси бўйича таҳлилий ҳисоб юритилиши керак. Бунда бирор-бир йиғинди бўйича қимматли қоғозларнинг ҳисоб қиймати харид қиймати ва ушбу қимматли қоғозларни баҳолашдаги фарқ суммаси сифатида белгиланади. Бирор-бир йиғинди бўйича қимматли қоғозларнинг ҳисоб нархи ҳисоб қийматини ушбу йиғиндидаги қимматли қоғозлар сонига бўлинганига тенг.



3.9.1. Харид нархи бўйича рўйхатга олиш


Қимматли қоғозлар

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск