Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 апрелдаги

100-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида

бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон

аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида (кейинги ўринларда биржа деб аталади) бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши жалб қилинган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига амалга ошириладиган товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга татбиқ этилмайди, агар кўрсатиб ўтилган хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида шартларни амалга оширишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса.


3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги терминлар ва таърифлардан фойдаланилади:


агент - биржада аккредитация тартиб-қоидасидан ўтган ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;


буюртмачи - электрон аукцион савдоларда товарни (ишлар, хизматларни) харид қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;


фойдаланувчининг якка тартибдаги рақами - биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан буюртмачилар ва етказиб берувчиларга уларнинг белгиланган тартибда биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган тегишли равишда аванс тўловлари ва молиявий закалатларини ҳисобга олиш учун бериладиган якка тартибдаги рақам;


етказиб берувчи - таклиф этилган шартларда ўзининг электрон аукцион савдоларда қатнашиш ва кўрсатиб ўтилган савдоларда ғолиб чиққан тақдирда, товарни (ишлар, хизматларни) етказиб бериш ниятини билдирган хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан, юридик шахс ташкил этмасдан якка тадбиркор);


Ҳукумат комиссияси - давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси;


электрон аукцион савдолар предмети (кейинги ўринларда савдолар предмети) - товарлар, ишлар ва хизматлар;


Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси - биржанинг буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг тегишли аванс тўловлари ва молиявий закалатларини депонентга қўйиш ва ҳисобга олиш йўли билан контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлган буюртмачилар ва етказиб берувчиларни электрон аукцион савдоларга қўйишни таъминлайдиган таркибий бўлинмаси;


махсус ахборот портали - биржанинг буюртмачиларнинг электрон аукцион савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонлари ва харид жараёни қатнашчилари учун зарур бўлган бошқа ахборот жойлаштирилиши ва кўздан кечирилишини таъминлайдиган махсус сайти;


электрон аукцион савдолар (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) - ушбу Низомга мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш юзасидан аукцион шаклида ўтказиладиган, ўзида буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарни (ишлар, хизматларни) мақбул етказиб берувчиларни танлаш усулини ифодалайдиган электрон савдолар;


электрон тизим - барча манфаатдор шахслар қатнашиши мумкин бўлган савдолар ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплексдан фойдаланиш воситасида етказиб берувчилар ўртасида товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга буюртмаларни жойлаштириш тизими.


4. Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммада товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) давлат харидлари (кейинги ўринларда товарларнинг давлат хариди деб аталади) фақат ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва ўтказиладиган савдолар орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


5. Битта контракт бўйича 300 АҚШ долларига тенгни ташкил этадиган суммага давлат харидлари ҳам буюртмачининг ташаббуси билан ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.



II. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


6. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:

буюртмачилар ва етказиб берувчиларни савдоларнинг қатнашчилари сифатида аккредитациядан ўтказиш;

махсус ахборот порталида савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш;

биржа ва агентларнинг хизматларига ҳақ тўлаш учун буюртмачи томонидан аванс тўлови ўтказилиши;

буюртмачиларнинг буюртманомалари (лотлари)ни шакллантириш;

етказиб берувчилар томонидан уларнинг савдоларда қатнашишини таъминлайдиган молиявий закалатлар тўланиши.


7. Бюджет маблағлари олувчилар бўлган буюртмачиларни аккредитация қилиш биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржа маълумотлар базаларининг электрон ўзаро ҳамкорлиги йўли билан автоматик режимда марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Бюджет маблағлари оладиган аккредитация қилинган буюртмачилар савдоларда биринчи марта қатнашаётганда (мустақил ёки агентлар орқали) биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) буюртмачининг раҳбари ва бош бухгалтерининг нотариал ёки юқори ташкилот томонидан тасдиқланган имзолари намуналари қўйилган карточкаларни тақдим этади.


8. Бюджет маблағларини олмайдиган буюртмачиларни аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчилар биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси (жисмоний шахслар - паспортларнинг ксеронусхалари);

буюртмачи раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахснинг (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахс имзосининг намунаси талаб қилинмайди) нотариал тасдиқланган имзолари намуналари қўйилган карточка.

9. Етказиб берувчи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи биржага (кейинчалик биржага бериш учун етказиб берувчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси;

етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтерининг нотариал тасдиқланган имзолари намуналари қўйилган карточка (бюджет ташкилотлари учун - тасдиқлаш юқори ташкилот томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин);

давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган ходимлар сони ва кичик бизнес субъектларига тегишлилик тўғрисидаги маълумотнома (кичик бизнес субъектлари учун);

белгиланган тартибда берилган тегишли лицензия ёки рухсатноманинг ксеронусхаси (агар савдолар предмети ҳисобланган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсат берувчи ҳужжат олишни талаб қилса).

Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун етказиб берувчилар жавоб беради.


10. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларни аккредитациядан ўтказиш бепул асосда амалга оширилади ва муддатсиз хусусиятга эга. Ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, банк реквизитлари ўзгарганда ёхуд аккредитациянинг ҳолатига ёки амал қилиши давом этишига таъсир кўрсатадиган бошқа ўзгаришлар ҳолатида буюртмачилар ва етказиб берувчилар беш кун муддатда биржага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу ўзгаришлар тўғрисида ёзма ахборот тақдим этишлари шарт.


11. Аккредитация натижалари бўйича биржа:

буюртмачига (етказиб берувчига) берилган фойдаланувчининг якка тартибдаги рақамига мувофиқ буюртмачига (етказиб берувчига) алоҳида шахсий ҳисоб рақами очади. Буюртмачиларнинг аванс тўловлари ва етказиб берувчиларнинг молиявий закалатлари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ушбу шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади;

буюртмачилар ва етказиб берувчиларга электрон почта манзилини тақдим этади, уларда ўтказиладиган савдолар тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур маълумотларни жойлаштиради.


12. Буюртмачи савдоларда қатнашиш учун мустақил равишда ёки агент орқали биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи (етказиб берувчи) рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига):

махсус ахборот порталида жойлаштириш учун савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг матнини;

қоғоз ёки электрон шаклда савдолар предмети бўйича ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун савдолар ўтказилганда лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлар параллел лойиҳалаштирилган ҳоллар бундан мустасно) тақдим этади.


13. Савдолар буюртмачининг эълонида баён қилинган талаблар ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.


14. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ўз агентлари билан ўзаро муносабатлари, шу жумладан, агентни тақдирлаш суммаси улар ўртасида тузилган топшириқ шартномаси асосида белгиланади. Товарларнинг давлат харидлари бўйича агентни тақдирлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан белгиланадиган чекланган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


15. Савдоларда қатнашишга қўйиш учун аккредитациядан ўтказилган буюртмачилар савдолар ўтказиш тўғрисида эълон берилган пайтдан бошлаб йигирма беш кундан кечикмай кейинчалик бошланғич нархнинг 0,05 фоизи миқдорида биржанинг воситачилик йиғими тўланишини таъминлаш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига аванс тўловлари тўлашлари шарт.

Аванс тўловлари буюртмачи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, савдолар ўтказишга буюртма ўз-ўзидан бекор қилинади.

Буюртмачи томонидан тўланган аванс тўловлари электрон тизим томонидан савдолар ғолиби аниқланадиган пайтгача блокировка қилинади.


16. Аккредитациядан ўтказилган етказиб берувчилар савдоларда қатнашишга қўйиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига олдиндан савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган миқдорда, бироқ бошланғич нархнинг уч фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда молиявий закалат тўлашлари шарт.

Етказиб берувчи томонидан тўланган молиявий закалат электрон тизим томонидан савдолар ғолиби аниқланган пайтгача ёки агар ушбу пайтда етказиб берувчининг таклифи энг яхши таклиф бўлмаган тақдирда, етказиб берувчидан лот бўйича савдолардан чиқиш тўғрисида ёзма билдиришнома олингунга қадар блокировка қилинади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда етказиб берувчи савдолардан чиққан тақдирда, унинг закалати унинг ёзма билдиришномаси олинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши керак ёки унинг ёзма аризаси бўйича бошқа савдоларда кейинчалик қатнашиш учун закалат ҳисобига қабул қилинади.



III. ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАРНИ) ХАРИД

ҚИЛИШГА БУЮРТМАЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ


17. Буюртмачи томонидан мустақил ёки унинг агенти орқали тақдим этилган савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълон биржа томонидан улар тақдим этилган санадан бошлаб бир кун муддатда бир вақтнинг ўзида буюртманомалар электрон тизимда ўз-ўзидан шакллантирилган ҳолда махсус ахборот порталида жойлаштирилади. Рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган товарларнинг давлат харидлари тўғрисидаги эълон махсус ахборот порталида етказиб берувчини - савдоларнинг ғолибини аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин жойлаштирилиши керак.


18. Махсус ахборот порталида савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон жойлаштирилганлиги учун агент томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан белгиланадиган чекланган миқдордан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.


19. Савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

буюртмачининг номи ва манзили;

савдолар предметини молиялаштириш манбалари;

савдоларнинг биринчи ва охирги куни (савдолар муддати);

савдолар предметининг бошланғич нархи;

савдолар предметининг тавсифи (савдолар предметининг спецификацияси);

савдолар предметини лотлар бўйича бўлиш ва ҳар бир лотнинг миқдори;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили).


20. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг айрим турлари давлат харидлари фақат ёки устун даражада кичик бизнес субъектларидан амалга оширилиши керак бўлса, савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда ушбу шарт мажбурий кўрсатилади.



IV. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА ТУЗИЛГАН

КОНТРАКТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


21. Савдолар электрон тизимда, бошланғич нарх босқичма-босқич пасайтирилган ҳолда ўтказилади. Босқичнинг ўлчами биржа томонидан белгиланади.


22. Савдоларни ўтказиш, тўланган молиявий закалат суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича савдоларга қўйиш, савдолар ғолибларини аниқлаш, битимларни рўйхатдан ўтказиш ва савдолар (тикет) баённомасини расмийлаштириш электрон тизимнинг дастурий комплекси билан амалга оширилади.


23. Биржа электрон тизимнинг оператори сифатида:

электрон тизимнинг узлуксиз ишлашини;

савдолар ушбу Низомга ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилишини;

ушбу лот бўйича савдоларга қўйилган барча етказиб берувчиларнинг жойлашиш жойидан қатъи назар, уларнинг барчасига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имконияти берилишини;

савдоларни ўтказишда ва уларнинг натижаларини чиқаришда ошкоралик ва аниқ-равшанликни;

савдоларнинг аккредитациядан ўтказилган барча қатнашчиларининг ҳуқуқлари тенглигини;

нархи бўйича энг яхши буюртманомаларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш йўли билан савдолар ғолибларини аниқлашнинг холисоналигини;

етказиб берувчиларни улар белгиланган миқдордаги молиявий закалатни тўлаганларидан кейин савдоларга қўйиш йўли билан уларнинг буюртманомаларини таъминлашга мажбурдир.


24. Етказиб берувчиларнинг жавоб тариқасидаги буюртманомаларини қабул қилиш буюртмачи ёки унинг агенти томонидан буюртмачининг ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида шахсий ҳисоб рақамига унинг аванс тўлови мавжуд бўлган тақдирда, электрон тизимга харид учун буюртманома киритилган пайтдан бошланади.


25. Савдоларда қатнашаётган аккредитациядан ўтказилган етказиб берувчиларнинг номи ва улар билан алоқа қилинадиган маълумотлар электрон тизимда акс эттирилмайди, ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.


26. Савдолар давомида электрон тизим етказиб берувчиларнинг берилган буюртманомаларидан энг кам нархли буюртманомани ўз-ўзидан танлайди, у электрон тизимда акс эттирилади ҳамда савдоларнинг барча қатнашчиларига - ушбу пайтдаги буюртмачилар ва етказиб берувчиларга маълум бўлади.


27. Агар савдоларда камида икки нафар етказиб берувчи қатнашса, савдолар бўлиб ўтган деб ҳисобланади.

Агар савдоларда икки нафардан кам етказиб берувчи қатнашса, савдолар бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади, савдолар ғолиби аниқланмайди ва савдолар такроран ўтказилиши мумкин.


28. Етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаслиги (ёки савдоларда фақат бир нафар етказиб берувчи қатнашиши) сабабли, шунингдек етказиб берувчилар томонидан бошланғич нархдан ортиқ бўлган нархлар таклиф қилинганда, бюджет маблағларини олувчи ҳисобланган буюртмачи учун озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ғазначилик органлари деб аталади) билан келишган ҳолда такрорий савдолар ўтказмасдан буюртмани жойлаштиришга йўл қўйилади.

Такрорий савдолар ўтказмасдан озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш учун бюджет маблағларини олувчи ҳисобланган буюртмачи ғазначиликнинг тегишли органларига кўрсатиб ўтилган давлат хариди билан боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ва савдоларни бўлиб ўтмаган деб эътироф этган ҳолда ёзма мурожаатни юборади.

Такрорий савдолар ўтказмасдан буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш муддати ғазначилик органларига келишиш тўғрисидаги мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Такрорий савдолар ўтказмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган ушбу буюртма бўйича эълонда назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин. Бунда тузилган контрактнинг нархи:

савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда ягона етказиб берувчи - савдолар қатнашчиси нархидан;

ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ёки етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган нархлар бошланғич нархдан юқори бўлган ҳолларда эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.


29. Савдолар тамом бўлиши вақти бошланганда тизим савдолар ўтказилишининг бутун вақти мобайнида берилган энг паст нархли буюртманомани ўз-ўзидан аниқлайди. Энг паст нархли буюрманомани берган етказиб берувчи электрон тизим томонидан савдоларнинг ғолиби сифатида танлаб олинади. Етказиб берувчининг номи электрон тизимда акс эттирилади. Электрон тизим буюртмачининг буюртманомасида баён қилинган шартларга мувофиқ биржа билан етказиб берувчи - савдолар ғолиби ўртасидаги баённомани расмийлаштиради.


30. Қоғоз форматдаги савдолар баённомаси биржа ёки биржанинг минтақавий савдо майдони ва етказиб берувчи (унинг агенти) томонидан икки нусхада имзоланиши керак, улардан бири буюртмачига (унинг агентига) берилади.


31. Буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи савдолар баённомаси асосида савдолар ғолиби аниқланган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида контракт тузиши шарт.


32. Буюртмачи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда етказиб берувчи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


33. Товарларнинг давлат харидлари бўйича контракт тузишни буюртмачи рад этиши ёки бошқача тарзда бош тортиши тўғрисидаги ахборот давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи буюртмачининг мансабдор шахсларига нисбатан чора кўриш учун Ҳукумат комиссиясига юборилади.


34. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда унинг молиявий закалати, биржанинг воситачилик ҳақи бундан мустасно, ғолиб аниқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда етказилган зарар учун компенсация сифатида буюртмачининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.


35. Етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Савдоларда ғолиб чиққан, бироқ контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган етказиб берувчи биржа томонидан ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келганлиги муносабати билан рад этиш ҳоллари бундан мустасно.


36. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар олти ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмайдилар. Етказиб берувчини ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилади.


37. Савдоларда ғолиб чиққан контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда, буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф этган етказиб берувчи, ушбу етказиб берувчи уни савдолар ғолиби деб эътироф этишга ва контракт тузишга рози бўлган тақдирда, савдолар ғолиби деб эътироф этилади. Савдоларнинг иккинчи ғолиби билан контракт у томонидан савдоларда таклиф этилган нарх ҳисобга олинган ҳолда тузилади.


38. Битишув ҳолати бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси буюртмачиларнинг аванс тўловлари ва етказиб берувчиларнинг молиявий закалатлари суммасидан биржа фойдасига битишув ҳақиқий суммасининг 0,05 фоизи миқдорида воситачилик йиғимлари ундиради.


39. Буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи билан контракт тузилгандан кейин биржа (ёки биржанинг минтақавий савдо майдони) бир иш куни мобайнида кўрсатиб ўтилган контрактни рўйхатдан ўтказади.


40. Биржа томонидан буюртмачининг аванс тўлови ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчининг молиявий закалати қолдиғи улар ўртасида контракт тузилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ёки уларнинг ёзма билдиришномасига кўра бошқа савдоларда қатнашиш учун аванс тўловлари ҳисобига қабул қилинади.


41. Савдоларнинг ғолиби деб эътироф этилмаган етказиб берувчининг молиявий закалати ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида қайтарилади.



V. САВДОЛАР ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


42. Буюртмачи:

савдоларни ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;

савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузиш ёки савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузишни рад этиш муддатига риоя этилиши (ажратилган бюджет маблағлари камайиши ҳоллари бундан мустасно);

Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига буюртмачи томонидан товарларнинг давлат хариди амалга оширилишида ушбу Низом бажарилиши мониторинги олиб борилиши учун ишончли ахборот тақдим этилиши;

томонлар ўртасидаги контракт мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида савдолар предмети бўйича эълонлар ва техник ҳужжатларнинг асл нусхалари сақланиши учун жавоб беради.


43. Етказиб берувчи:

савдоларда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги;

миқдор, сифат, техник параметрлар, шунингдек таклиф этилаётган товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб бериш муддатлари ва жойи бўйича етказиб берувчининг буюртманомалари шартлари буюртмачининг буюртманомаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги;

савдолар шартларининг бошқа бузилишлари;

тузилган контракт шартлари бажарилмаслиги учун жавоб беради.


44. Биржа:

савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълон махсус ахборот порталида эълон қилиниши;

буюртмачилар, етказиб берувчилар ва уларнинг агентларини аккредитациядан ўтказиш ёки уларни савдоларга қўйиш асоссиз рад этилганлиги ёхуд савдоларга қўйиш чекланганлиги;

савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш тартиб-қоидасига риоя этилиши;

савдолар баённомасини имзолаш муддатлари бузилиши ёки имзолаш рад этилиши;

электрон тизим ва махсус ахборот портали узлуксиз ишлаши;

савдолар натижалари бўйича томонлар томонидан тузилган контракт рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради.


45. Савдолар тартиб-таомилидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, биржа, Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ёки савдоларнинг бошқа қатнашчилари хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар хўжалик суди томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 137-модда.







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск