Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

ЎзССР Президентининг 01.03.1991 й. ПФ-148-сон "Ўзбекистон ССР Давлат моддий-техника таъминоти комитетини қайта ўзгартириб, уни Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети (Ўзбекистон ССР Госкоопснаби)га айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.03.1991 й.

N ПФ-148

ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ТАЪМИНОТИ КОМИТЕТИНИ ҚАЙТА ЎЗГАРТИРИБ, УНИ

ЎЗБЕКИСТОН ССР МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ

ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ КОМИТЕТИ (ЎЗБЕКИСТОН ССР

ГОСКООПСНАБИ)ГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида моддий-техника таъминотини такомиллаштириш, хўжалик алоқаларини ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон ССР Давлат моддий-техника таъминоти комитети ва унинг жумҳурият ҳамда вилоят бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети (Ўзбекистон ССР Госкоопснаби) тузилсин.

Ўзбекистон ССР Госкоопснаби системасининг фаолияти пайчиларнинг якка тартибда ва жамоатчилик асосида аъзо бўлиши, кооператив, давлат, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари ҳамда корхоналарнинг ва якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг кўнгилли равишда қатнашишлари асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон ССР Госкоопснаби шартномавий асосларда Иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ва аралаш бирлашмаларига ҳамда уюшмаларига ўзининг тўла хўжалик мустақиллигини ва ҳуқуқий шахс ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда ихтиёрий равишда кириши ҳам мумкин.

Ўзбекистон ССР Госкоопснаби молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятга алоқадор барча масалаларни мустақил ҳал қилади, банк муассасаларида маҳсулот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул ва хорижий валюта ҳисоб дафтарчаларини очади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлардан фойдаланади.


2. Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети зиммасига:

халқ хўжалиги (деҳқончилик-саноат комплекси бундан мустасно) тармоқларини, шунингдек давлат, жумҳурият, жумҳуриятлараро илмий-техникавий, экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурларни битимлар, хўжалик шартномалари ва ҳукуматлараро битимлар асосида моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш;

иккиламчи ресурсларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқариш саноат чиқиндиларини оборотга киритиш ва идиш-ўраш маҳсулотлари билан таъминлашни ташкил этиш;

резерв ва суғурта запасларини ташкил этиш учун республика ресурслари имкониятидан фойдаланган ҳолда моддий-техника ресурсларининг алмашув фондини шакллантириш, бозорни барқарорлаштирувчи жамғармани тузишда қатнашиш, чет элларга ҳукуматлараро битимларга ҳам мувофиқ ҳолда маҳсулот етказиб берилишини назорат қилишни таъминлаш, истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасида юзага келган ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш;

истеъмол бозорларини моллар билан тўлдиришга ва бозор инфраструктурасини ривожлантиришга, воситачи савдо фирмаларини, тижорат марказларини, мол биржалари ва улгуржи ярмаркаларни, брокер ва лизинг компанияларини тузишга кўмаклашиш;

хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


3. Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган корхоналарга уларнинг кимга қарашлилигидан ва мулк шаклларидан, ишлаб чиқариш-техникавий йўналишдаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришидан қатъи назар, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бу маҳсулотларни Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети органлари орқали сотиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар комплексининг раҳбари ўртоқ Т.Я. Шариповга Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни икки ҳафталик муддатда Вазирлар Кабинетига тасдиқлаш учун тақдим этиш топширилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 101-модда










































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск