язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2002 й. 241-сон "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2002 й.

N 241



ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 3 июлдаги ПФ-3103-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика ва ҳудудий матбуот ва ахборот органлари фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, нашриёт иши ва матбаанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш марказининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигининг тузилмаси ҳамда матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси 4, 4а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ходимларининг чекланган сони 55 нафардан иборат этиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг чекланган сони 138 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директорига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида бошқарув тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига бош директорнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори мақомига кўра вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишли равишда - вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилсин.


5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг директори ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

республика матбуот ва ахборот бозори қатнашчиларининг ягона умумдавлат реестрлари мунтазам юритилишини таъминласин;

оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомларни бир ой муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2002 йил 1 октябргача - Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Белгилансинки, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий органлари таъминоти харажатларини молиялаш давлат бюджети маблағлари, шунингдек унга қарашли ташкилотларнинг шартнома асосидаги ажратмалари ва хўжалик фаолиятидан олинадиган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, унинг ҳудудий органларининг таъминоти ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига марказий аппарат учун тўртта енгил автомобиль ва Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги матбуот ва ахборот ҳудудий органлари учун биттадан енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Агентлик фаолиятининг техник базасини мустаҳкамлашга доир таклиф киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги икки ой муддатда матбаа саноатининг корхоналари ва ташкилотлари устав жамғармаларидаги давлатга ва меҳнат жамоаларига тегишли акциялар улушлари, пайлари, пакетларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларни амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқлаштирсин. Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига матбаа корхоналарини бундан буён акциялаштириш ва хусусийлаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.


10. Миллий китоб палатаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибидан А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси таркибига берилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига китоб савдосини ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсинлар.

12. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги 30-уйга жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 18 январдаги 39-сон, 1991 йил 12 майдаги 129-сон, 1997 йил 10 апрелдаги 182-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 11 мартдаги 108-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бошқарувининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ




Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


























Матбаа корхоналари

1. Тошкент ижарадаги матбаа комбинати

2. Рангли чоп этиш фабрикаси

3. Биринчи Тошкент босмахонаси

4. Тошкент китоб-журнал фабрикаси

5. "Тезкор" босмахонаси

6. Янгийўл ижарадаги китоб  фабрикаси

7. "Растр" қўшма корхонаси



Нашриётлар

1. "Ўзбекистон"

2. "Ўқитувчи"

3. "Чўлпон"

4. "Меҳнат"

5. Ғ.Ғулом номидаги

"Ибн Сино"

6. А.Қодирий номидаги

"Ўзбланкнашр"

7. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти

8. "Ижод дунёси" нашриёт уйи



Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ягона давлат реестрига киритилган ташкилотлар


Газеталар, журналлар, радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари - 723

Вазирликлар, идоралар босмахоналари.

Қўшма ва кичик корхоналар - 687



Инфратузилма ташкилотлари


1. ЎзГИПРОНИИпо-

лиграф

2. "Матбуотнақлиёт" АЖ

3. "Ўзматбаатаъминот"

4. "Тамкур" МЧЖ

5. Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси







































Ҳудудий бошқармалар


















Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги матбуот ва ахборот бошқармалари





















Нашриётлар ва нашриётларнинг бўлимлари




Босмахоналар























Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Бош  директор





















Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари




Бош  директор ўринбосари




Котибият ва махсус бўлим

4 киши






















Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни  лицензиялаш  маркази

18 киши




Оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси    

4 киши




Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси

4 киши




Кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш бўлими

2 киши






















Юридик бошқарма

7 киши




Сертификация ва стандартлаштириш масалалари бўйича матбаа корхоналарини мувофиқлаштириш бошқармаси 

4 киши




Халқаро алоқаларни мувофиқлаштириш гуруҳи

2 киши




Умумий бўлим

3 киши






























Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

3 киши













Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони - 55 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

3-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситалари мониторинги

ва уларни лицензиялаш марказининг

ТУЗИЛМАСИ



Бошлиқ 



















Бўлим бошлиғи - Марказ бошлиғининг ўринбосари


Босма оммавий ахборот воситалари мониторинги бўлими

5 киши



Лицензиялашни ташкил этиш бўлими 

3 киши


Телевидение и радиоэшиттириш соҳасида оммавий ахборот воситалари мониторинги бўлими

9 киши






Марказ ходимларининг чекланган сони - 18 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Матбуот ва ахборот агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ



Директор












Бош муҳандис






















Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва техник хизматлар бўлими



Оммавий ахборот воситаларини мувофиқлаштириш ва матбаачиликни ривожлантириш бўлими



Иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби бўлими


Ходимларнинг чекланган сони - 13 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот

ва ахборот бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Бошлиқ













Бош муҳандис






















Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва техник хизматлар бўлими



Оммавий ахборот воситаларини мувофиқлаштириш  ва матбаачиликни ривожлантириш  бўлими



Иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби бўлими


Ходимларнинг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари):


Иш ўринлари сони


Андижон вилояти


9

Бухоро вилояти


9

Жиззах вилояти


9

Қашқадарё вилояти


9,5

Навоий вилояти


9,5

Наманган вилояти


9,5

Самарқанд вилояти


11,5

Сирдарё вилояти


9

Сурхондарё вилояти


9,5

Тошкент вилояти


7,5

Фарғона вилояти


11,5

Хоразм вилояти


9,5

Тошкент шаҳри


11,5


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 13-сон, 104-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 7-сон, 37-модда.