Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.1998 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.1998 й.

N 391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

МУХБИРЛАРИНИНГ КАСБ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро ҳужжатларга, шунингдек "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 12 июндаги 277-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Дипломатик, консуллик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарини, оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналарини ва мухбирлик пунктларини ҳамда уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тортибини тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 15 ноябрдаги 436-сон қарорининг оммавий ахборот воситалари мухбирлик пунктларини ҳамда улар ходимларини Ўзбекистон Республикиси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилишга оид қисми;

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 2-банди.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 9, 34-модда.


























































Время: 0.0096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск