Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.1997 й. 182-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 10 апрелдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат матбуот қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Қўмитанинг мақсад ва вазифалари

III. Қўмитанинг ҳуқуқлари

IV. Қўмита ишини ташкил қилиш



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) давлат бошқарув органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Қўмитанинг давлат бошқарув органлари, ижодий уюшмалар, жамоат бирлашмалари ва оммавий ҳаракатлар, шунингдек хорижий давлатларнинг тегишли муассасалари билан муносабатлари тенг ҳуқуқлилик, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида кўрилади.

Қўмита марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Қўмитанинг марказий аппарати ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари, шунингдек, бошқа хўжалик ва тижорат фаолияти тушумлари ҳисобидан, қўмитага бўйсунувчи матбуотда давлат сирларини сақлаш инспекцияси ва Миллий китоб палатаси республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.


4. Қўмита юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси банкларининг тегишли муассасаларида ўзивинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.


5. Қўмитанинг манзили: 700129, Тошкент шаҳри,  Навоий кўчаси, 30-уй.



II. ҚЎМИТАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Қўмитанинг, асосий вазифаси республикада оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва китоб савдоси соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборатдир.


7. Қўмита ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:

фуқароларнинг ҳар томонлама холис ахборот олиш ҳуқуқини, вакил матбуот, китоб нашри ишларини иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади; матбуот соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди;

матбаа корхоналари ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг замонавий, илмий-техник тараққиёти йўлларини, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболини ишлаб чиқади, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлайди;

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳаққоний ва холис ахборот олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга, китоб нашр этиш соҳасида миллий маданият манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни мувофиқлаштиради;

босма оммавий ахборот воситаларини, нашр этувчи ташкилотларни, матбаа корхоналарини, ахборот агентликларини, телерадио ташкилотларини амалдаги қонунларга биноан рўйхатга олади (Давлат реестрига киритади) ва улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги ва "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига риоя этилишини ўз ваколати доирасида назорат қилиб боради ҳамда уларга бу масалада амалий ёрдам кўрсатади, мазкур қонунларнинг амалда қўлланиш тажрибаларини ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), Ташқи ишлар вазирлиги ва "UzРАК" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради.

мамлакатда чоп этиладиган нашрларнинг статистик ва библиографик ҳисобини юритувчи Миллий китоб палатасига раҳбарлик қилади;

оммавий ахборот воситалари, ноширлар, шунингдек ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар давлат сирларини ва қонунлар билан қўриқланадиган бошқа сирларни фош этувчи, мавжуд давлат ва ижтимоий тузумни зўравонлик билан ағдариб ташлашга ва ўзгартиришга даъват этувчи, уруш, зўравонлик, шафқатсизлик ва миллий, диний устунликни ва айирмачиликни, маҳаллийчиликни тарғиб этувчи ёки фуқароларнинг бошқа конституцион ҳуқуқларини поймол этувчи материалларни эълон қилганда, ўз фаолиятини юритиш учун ноқонуний молиявий манбалардан фойдаланган ёки сурункали равишда қонунларни бошқача тарзда бузган ҳолларда идоравий тобелигидан қатъи назар, уларнинг фаолиятини тўхтатиш чораларини кўради;

китоб нашриёти, оммавий ахборот воситалари, китоб савдоси ва матбаа корхоналари фаолиятининг асосий йўналишларини таҳлил қилади, уларни ривожлантириш йўлларини белгилайди, режаларни, таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқади, зарурат бўлганда, уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

мамлакат аҳолисининг турли тоифалари эҳтиёжлари ва қизиқишларини ҳисобга олиб, матбуотни, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни чиқаришни ривожлантиришга доир дастурлар ва тавсияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

амалдаги қонунларга ва ушбу Низомга асосан, мамлакат ҳудудида ҳамда чет элларда ўзининг корхоналари, ташкилотлари ва фирмаларини, шунингдек чет эллик шериклар билан қўшма корхоналарни ташкил этади;

китоблар, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни ўзи манфаатдор томонлар билан биргаликда белгилайдиган тартибда тарқатади, мамлакат ҳудудида ва чет элларда кўргазма-ярмаркалар, кимошди савдолари ташкил қилади;

нашриётлар, матбуот ва матбаа соҳасида ишловчиларнинг касб фаолияти билан шуғулланиш ҳукуқини муҳофаза қилиш, уларни иш билан таъминлаш, меҳнат шароитини яхшилаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ўз тизимига кирмаган китоблар ва даврий нашрларни чоп этувчи ташкилотларга ўз фаолиятини юритишда, ташкилий ва ижодий алоқаларни йўлга қўйишда, мутахассислар ва кадрларини ўқитишда ёрдам кўрсатади, уларни турли кўргазма, танлов ҳамда ярмаркаларда қатнашишга жалб этади, китоб ва матбаа маҳсулотларининг, оммавий ахборот воситаларининг чоп этилиши, безатилиши ва сифати стандарт талабларига мос келишини назорат қилади.


8. Қўмита ўзига юклатилган амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, матбаа корхоналарини иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш истиқболларини белгилаш, уларнинг моддий-техника таъминоти, ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича бирламчи ҳисобот ва даврий ҳамда йиллик йиғма ҳисобот ва балансларни тузишда кўмаклашиш вазифаларини бевосита ва шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, вилоятлар матбуот бошқармалари орқали амалга оширади.



III. ҚЎМИТАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, вилоятлар матбуот бошқармалари, бирлашмалар, нашриётлар, босмахоналар, китоб савдоси тармоқлари, улар тузган фирмалар, ёрдамчи ва қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.


10. Ўз фаолияти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва вилоятлар матбуот бошқармалари Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитасига ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсунади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси ва вилоят матбуот бошқармаларининг бошлиқлари, Давлат матбуот қўмитаси билан келишилган ҳолда, маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан ўз лавозимига тайинланади ва озод этилади.


11. Қўмита амалдаги қонунларга мувофиқ ижодий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлиб, ўз амалий фаолияти режаларини қўмита олдида турган вазифалардан келиб чиқиб тузади. Қўмитанинг ўзига қарашли бирлашмалар, нашриётлар, корхона ва ташкилотлар билан муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонуни асосида амалга оширилади.


12. Қўмита:

а) белгиланган тартибда қўмита корхоналарини тузиш,  қайта ташкил этиш ва уларни тугатиш;

б) банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисоб рақамлари очиш;

в) ўзига қарашли ташкилот ва корхоналарнинг, шунингдек босма маҳсулот чиқариш билан шуғулланувчи бошқа муассасаларнинг корхоналари ишини қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича назорат қилиш;

г) корхона ва ташкилотларни ривожлантириш ҳамда уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида қўмитага ва унга қарашли ташкилотларга маблағлардан марказлашган молиявий манбаа (Матбуот жамғармаси) ташкил қилиш;

д) ўз ваколати доирасида ноширлик фаолияти, босма маҳсулот чиқариш билан шуғулланувчи вазирликлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш;

е) вазирликлар ва идоралардан, маҳаллий ҳокимият идораларидан, таҳририятлар, корхоналар ва бирлашмалардан уларнинг идоравий тобелигидан қатъи назар, қўмита ваколатига тегишли масалалар юзасидан кўриб чиқиш учун ахборот ва ҳужжатлар сўраб олиш;

ж) оммавий ахборот воситалари ҳамда ноширлик фаолияти тўғрисида қонунлар бузилишига йўл қўйилган ҳолларда мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун тегишли органларга мурожаат қилиш;

з) амалдаги қонунларга зид бўлмаган ҳолда ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ташқи иқтисодий, маданий, маърифий соҳаларда олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ва амалга ошириш;

и) Давлат мулк қўмитаси томонидан берилган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг тўла хўжалик ҳисобида бўлган давлат мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳукуқларига эгадир.



IV. ҚЎМИТА ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига Ўзбекистон  Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.

Қўмита раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


14. Қўмита раиси:

қўмита ишига бевосита раҳбарлик қилади ва унинг зиммасидаги вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, қўмитанинг бошқарма, бўлим ва бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқларининг вазифалари доирасини белгилайди, шудингдек, тармоқ корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иши учун жавоб беради;

матбуот жамғармаси ҳақидаги Низомни тасдиқлайди ва лавозимига кўра унинг раиси ҳисобланади;


15. Қўмита раиси қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун;

а) амалдаги қонунлар асосида қўмитага қарашли корхона ва ташкилотлар бажаришлари мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради;

б) зарурат бўлганда бошқа вазирликлар  ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда қўшма ҳужжатлар қабул қилади;

в) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан бошқа давлатларнинг тегишли идоралари билан оммавий ахборот воситалари ва ноширлик фаолияти масалаларига оид битим ва шартномаларни имзолайди;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган иш ҳақи фонди доирасида марказий аппарат иш ўрни жадвалини тасдиқлайди;

д) белгиланган тартибда қўмита марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари, шунингдек қўмитага қарашли корхона ва ташкилотлар ҳақидаги низомларни тасдиқлайди;

е) қўмита марказий аппарати сарф-харажатлари сметасини тасдиқлайди;

ж) белгиланган тартибда қўмита марказий аппарати раҳбарлари ва масъул ходимларини, қўмитага қарашли бошқармалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимга тасдиқлайди, тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.


16. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси, асосий корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шунингдек марказий аппарат етакчи бошқармаларининг бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


17. Қўмита ҳайъати қўмита фаолиятига тааллуқли асосий масалаларни кўриб чиқади, қўмита бошқармалари ва бўлимлари, ўзига қарашли корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва вилоят бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва малакасини ошириш, қўмита қарорлари ва буйруқларининг ижросини таъминлаш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва бошқа масалаларни мутасадди ташкилотлар раҳбарларини таклиф қилган ҳолда муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари одатда, қўмита раисининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Ҳайъат қўмита ҳамда унинг хизмат ва бўлинмалари бажариши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилади.

Ҳайъат раиси билан унинг аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда раис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиб, ўз қарорини амалга оширади, ўз навбатида ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришга ҳақлидирлар.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тугатилади.
































Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск