Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари фаолиятининг Ягона қоидалари (АВ томонидан 30.05.1994 й. 66-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.1994 й.

N 66

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ КИНОКОМПАНИЯСИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

     

                 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги оммавий

ахборот воситалари фаолиятининг

ЯГОНА ҚОИДАЛАРИ



Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 сентябрдаги 244-сонли "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги, шунингдек 1992 йил 3 апрелдаги 162-сонли "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори ҳамма давлат идоралари, сиёсий, жамоат, ижодий уюшмалар, корхона, ташкилот ва кооперативлар, диний, фуқароларнинг шунга ўхшаш уюшмалари, меҳнат жамоалари учун тааллуқлидир.

Ягона Қоида талаблари Республикада таъсис этилган оммавий ахборот воситаларига тааллуқлидир. Республикадан ташқарида таъсис этилган оммавий ахборот воситаларини Республика ҳудудида тарқатилиши билан боғлиқ бўлса, у ҳолда Ягона қоида талаблари татбиқ этилади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси билан тузилган давлатлараро битимлар, шартномалар билан белгиланмаган бўлса, Ягона қоида асосида фаолият кўрсатадилар.


1. Рўйхатдан ўтиши лозим бўлган оммавий ахборот воситалари, даврий босма нашрлар, газеталар, журналлар, уларнинг иловалари, йилига икки ва ундан ортиқ чиқадиган ўртача нашри 1000 нусхадан кам бўлмаган журналга ўхшаш нашрлар, радио, телевидение, видео, кинохроникалар, илмий-оммабоп ва ҳужжатли дастурлар, ахборот агентликлари, кабель телевидениеси, кино-, видеостудия, бошқа номга эга бўлиб, йилига бир марта тарқатиладиган ҳаво мавжларига чиқариладиган даврий оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ахборот воситаларига тааллуқли фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Реепубликаси Олий Кенгаши, Вазирлар Маҳкамасининг матбуот ҳақидаги қарорлари, шунингдек мазкур Қоидалар асосида фаолият юритади. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олган идора унинг муассиси ва таҳририяти Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунга ва рўйхатга олиш вақтида баён этган дастурий вазифаларни бажариши устидан назорат олиб боради.


2. Оммавий ахборот воситалари муассиси (ҳаммуассиси) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган Республикада фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар, кооперативлар, диний, фуқароларнинг шунга ўхшаш уюшмалари бўлиши мумкин.

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан юридик ва жисмоний шахслар фаолият кўрсатиш учун рўйхатга олинаётганда мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг оммавий ахборот воситаларини нашр қилиш, телевидение, радио, кино, видео, бошқа шаклдаги ахборотларни тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш масаласи тегишли давлат идоралари билан келишилган бўлмаса, уларнинг бу ҳуқуқлари ҳақиқий ҳисобланмайди.

Қуйидагилар оммавий ахборот воситаси муассислари бўла олмайди:

фаолияти қонун бўйича тақиқланган фуқаро уюшмалари, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар;

низомда оммавий ахборот воситаси чиқариш фаолият усуллари кўрсатилмаган бўлса. Ҳаммуассислар биргаликда муассислик қилувчи сифатида иш юритадилар.


3. Оммавий ахборот воситаси рўйхатга олингандан кейин уни чиқарадиган ташкилот, корхона, муассаса, қолаверса фуқаролар уюшмаси оммавий ахборот воситаси таҳририяти ҳисобланади. Таҳририят оммавий ахборот воситаси ношири сифатида иш юритиши мумкин. Таҳририят оммавий ахборот воситаси чиқаришдан ташқари Қонун ман этмаган фаолиятларни ҳам кўрсатиши мумкин.

Таҳририятга Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонун, муассислар томонидан тасдиқланган таҳририят Низоми, таҳририят билан муассислар ўртасида тузилган шартнома асосида муҳаррир (бош муҳаррир) бошчилик қилади.

Таҳририят Низомида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

Оммавий ахборот воситаси муассиси, таҳририят ва бош муҳаррир ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб бориш;

журналистлар жамоасининг ҳуқуқ ва бурчлари;

нашрнинг мақсад ва вазифалари;

бош муҳаррир, таҳририят ҳайъати ва таҳририятнинг бошқа бошқарув бўлимларини тайинлаш;

оммавий ахборот воситалари фаолиятидан олинадиган даромаддан фойдаланиш ва тақсимлаш;

Оммавий ахборот воситаси фаолиятини тўхтатишнинг асос ва тартиблари;

Фаолият кўрсатаётган таҳририят низоми корхоналар ҳамда тадбиркорлик ҳақидаги қонун-қоидаларга мос келиши керак.

Муҳаррир (бош муҳаррир) муассис (муассислар), ноширлар, тарқатувчилар, давлат идоралари, жамоат уюшмалари ва фуқароларга, шунингдек, судга ўзини таништиради. У Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонун талабларига ва Республиканинг бошқа қонунларига амал қилиш мажбуриятини олади.


4. Муассис, ношир ва таҳририят ишлаб чиқариш, молия ва бошқа фаолиятлар юзасидан шартномалар тузадилар. Таҳририят билан ҳамма ҳаммуассислар биргаликда ёки якка тартибда шартнома тузишлари мумкин.

Оммавий ахборот воситалари ҳаммуассислари билан тузилган шартнома ўзаро муносабат ва вазифалар, ҳаммуассис таркибини ўзгартириш тартиби ва шароитлари, шунингдек улар ўртасида келиб чиқадиган ихтилофларни бартараф этиш масалаларини назарда тутиши керак.


5. Ахборот агентлигининг оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олиниши унга таҳририят, ношир, тарқатувчи мақоми берилганлигини билдиради.

Ахборот агентлиги маҳсулотлари (варақалар, хабарлар ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунда кўрсатилган тартиб бўйича рўйхатга олинади.


6. Муассис Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига асосан рўйхатга олиш ҳақида маҳсулот тарқатилиши манзили белгилангунига кўра қуйидаги идораларга ариза беради:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот комитетига;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида - Қорақалпоғистон Давлат матбуот комитетига;

вилоятлар ҳудудида - вилоят матбуот бошқармаларига;

Тошкент шаҳри ҳудудида - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.

Аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 апрелдаги 162-сонли "Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарорида белгиланган тартибда қўшимча ҳужжатлар топширадилар. Чунончи:

Оммавий ахборот воситаси низоми;

Ҳар бир муассиснинг низоми ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки вилоятлар, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақида берилган ҳужжатнинг нусхаси;

оммавий ахборот воситалари нашр этиш масаласи юзасидан таҳририят ва муассис ёки муассисларнинг мажлис қарори оммавий ахборот воситаси нашр этишга ажратилган маблағ, моддий-техник база, қоғоз ва матбаа масаласи (даврий нашрлар учун), маҳсулотни тарқатиш йўллари унда кўрсатилган бўлиши керак.

оммавий ахборот воситасини чиқаришга сарфланадиган маблағ ва кўриладиган фойда смета лойиҳаси;

муассис билан келишилган (тасдиқланган) тахминий штат жадвали;

даврий босма нашрларни чиқариш учун матбаа корхонаси билан келишилганлик ҳақида хат ёки маълумотнома;

оммавий ахборот воситасини пул билан таъминлаш ҳақидаги банк ҳисоб-китоб счёти;

муҳаррир (бош муҳаррир) вазифасига номзоди кўрсатилган шахснинг қисқача таржимаи ҳоли;

ҳомийларнинг (агар бўлса) кафиллик хати;

таҳририятнинг қонуний манзилгоҳи.


7. Оммавий ахборот воситаларининг айрим турларини рўйхатга олишдан бурун қуйидаги идоралар билан келишиш шарт:

кабель телестудиясининг телевизион ва радио дастури - Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси билан;

кино-, видеостудия, кинохроника, илмий-оммабоп ва ҳужжатли республика фильмлар дастури - Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси билан;

ахборот агентлиги - Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) билан;

Муассислари Ўзбекистон Реепубликаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган, Ўзбекистондан ташқарида ҳам тарқатишга мўлжалланган оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон билан тузилган битим ва шартномаларда назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Реепубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхатга олинади ёки унинг топшириғи (рухсати) билан ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг розилиги билан Давлат матбуот қўмитаси томонидан рўйхатга олинади.


8. Рўйхатга олиш ҳақида берилган ариза бир ой ичида кўриб чиқилиши керак. Рўйхатга олиш идораси аризанинг натижасини ёзма равишда маълум қилади.

Берилган ариза ижобий ҳал қилинган, рўйхатга олиш бадали тўлангандан кейин муассисга фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилганлигини тасдиқловчи "Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномани топширади.


9. Республика ҳудудида рўйхатга олинган ҳамма оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси юритадиган ягона давлат рўйхатига реестр киритилиши керак.


10. Муассиси алмашган, муассислар таркиби, номи, олдига қўйган мақсад-вазифаси, тили, кимларга мўлжалланганлиги ўзгарган тақдирда, "Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома" ўз кучини йўқотади. Рўйхатга олиш идораси томонидан берилган гувоҳнома қайтарилиб олинади. Қоидага мувофиқ у қайта рўйхатдан ўтиши керак. Оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатга олиш аввалги тартибда олиб борилади. Мабодо оммавий ахборот воситасининг таҳририят манзили, муҳаррирнинг исм-шарифи, нашрнинг даврийлиги, ҳажми, бичими, нусхаси ўзгарса, муассис бу ҳақда рўйхатга олиш идорасини хабардор қилиши керак.


11. Рўйхатга олинганлиги ҳақида бериладиган гувоҳнома учун тўланадиган бадал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда олинади.


12. Оммавий ахборот воситаси бир йилгача чоп этилмаса (ҳаво мавжларига тарқалмаса), у ҳолда рўйхатга олинганлиги тўғрисида берилган гувоҳнома бекор қилинади ва рўйхатга олиш бадали қайтариб берилмайди.


13. Оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган кундан рўйхатга олинган деб ҳисобланади. Республикадаги бирорта ташкилот қайта рўйхатга олмаслиги керак. Илк бор рўйхатга олиш вақтидаги сана қонуний ҳисобланади.


14. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ёки чет эл давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мухбирлар ташкилоти пункти, агарда у Ўзбекистон Республикаси билан тузилган бошқа давлатлараро шартномаларда кўрсатилмаган бўлса, "Чет эл давлатлари оммавий ахборот воситалари мухбирлари касб фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тартибга солишнинг асосий Қоидалари"га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси тартиб-қоидаларига мувофиқ аккредитация қилинган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари журналистларнинг ҳуқуқ ва вазифалари белгиланган Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни бўйича иш юритадилар.


15. Оммавий ахборот воситалари нашр белгилари тўлиқ қўйилиб, муҳаррир (бош муҳаррир) рухсат бергандан кейингина тарқатилади (ҳаво мавжларига чиқарилади).

Оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари деганда, даврий босма нашрларнинг айрим сони нусхаси, радио, телевидение, кинохроника, дастур нусхаси, студия ёки видеоёзув дастурининг нусхаси, ахборот агентлиги, обуначилар сони тушунилади.


16. Даврий босма нашрлар муассислари нашрлари рўйхатга олинаётганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг 1992 йил 18 августдаги 95-сонли буйруғи "Маҳфий бўлмаган нашрларнинг назорат нусхаларини бепул жўнатиш тартиби тўғрисидаги низом"га асосан ўз нашрларини белгиланган ташкилот ва идораларга бепул юбориш мажбуриятини оладилар.


17. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш идораси томонидан рўйхатга олинмаган босма нашрлар Ўзбекистон Республикаси билан тузилган битим ва шартномаларда назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатилмайди. Рўйхатдан ўтказилмай босилган ва тарқатилган оммавий ахборот воситалари ушбу қоидага мувофиқ унинг таҳририят ва муассисига мажбурий йўл билан 500000 сўм миқдоридаги жарима солинади.

Бир йил давомида таҳририят яна қоидани бузса, жиноий жавобгарликка тортилиб, 1000000 сўм миқдорида жарима солинади, ахборотни тайёрлаш ва тарқатишда фойдаланилган техник воситалар (оргтехника, телефон, телефакслар, телетайплар, қабул қилувчи-узатувчи курилмалар, кўпайтириш ускуналари, аудио-, видеокассеталар) мусодара қилинади ёки техник воситаларни мусодара қилмай пул жаримаси солиш билан чекланилади.

"Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома" алоқа корхоналари томонидан тарқатиладиган босма ахборот нашрлари ҳамда техник воситалар - радио, телевидение ҳамда Республика алоқа вазирлиги инспекциясининг радиотўлқинлари ва каналлари иши бўйича кафолат бераолмайди.


18. Даврий нашрларни обуна бўйича тарқатиш алоқа корхоналари томонидан амалдаги (даврий босма нашрларни тайёрлаш, тарқатиш, етказиб бериш) қонун-қоидалари бўйича амалга оширилади.

Даврий нашрларни чакана савдода, шу жумладан, қўлда сотиш чекланмайди. Бундан ушбу ягона қоиданинг 17-моддасида қайд этилган талаблар мустаснодир. Жойлардаги давлат идоралари ўринли сабабларга кўра нашр нусхаларининг кўча-кўйда, майдонларда ва бошқа жойларда сотилишини тақиқлашга ҳақли.

Теле-, радиоэшиттириш таҳририяти алоқа вазирлигида лицензия (рухсат) олган бўлса, ўз маҳсулотларини тарқатиш учун алоқа корхоналари тарқатиш воситаларини ижарага олиши мумкин.

Республика ҳудудида ернинг сунъий йўлдошлари орқали олинадиган чет эл радио ва телевидение хабарлари ва бошқа теле-, радиоэшиттиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиокомпанияси томонидан бериладиган лицензия асосида эшиттирилади ва кўрсатилади.

Лицензия эгалари ташқи давлатлар билан бўладиган теле-, радиодастур масалаларини, агар улар Республика ҳудудида тарқатиладиган бўлса, чет эл давлатлари билан интеллектуал-мулкий (муаллифлик ҳуқуқини қўшган ҳолда) мувофиқлаштириши керак.


19. Қонуний чиқарилган оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатишни тақиқлашга йўл қўйилмайди. Агарда оммавий ахборот воситаси таҳририяти, ношир ёки матбуот тарқатувчи муаллифнинг мулкий ва номулкий шахсий ҳуқуқини бузган ҳолларда Ягона қоиданинг 1-моддасига кўра суд ёки оммавий ахборот воситасини рўйхатга олган идора қарори билан тўхтатилади.


20. Оммавий ахборот воситаси ўз ваколатига кўра муассис, суд ёки оммавий ахборот воситасини рўйхатга олган идора қарори билан тўхтатилади.

"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунни бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг 28, 29, 30, 31, 32-моддаларида кўрсатилган.


          

Ўзбекистон Республикаси

Давлат матбуот қўмитаси раиси


           

Р. Шоғуломов

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазири


            

С. Саидқосимов

Ўзбекистон Республикаси

Алоқа вазири


             

К. Раҳимов

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири


                

А. Мардиев

Ўзбекистон Давлат

телерадиокомпанияси раиси


               

Ш. Яхтёев

Ўзбекистон Республикаси

Давлат кинокомпанияси

раисининг биринчи ўринбосари


           

С. Аҳроров

Ўзбекистон Миллий ахборот

агентлиги бош директори


               

М. Хазратқулов

                






























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск