Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.1992 й. 123-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 11 мартдаги

123-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш

компанияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси ("Ўзтелерадио") республика телевидениесига, республика радиоэшиттиришининг, чет элларга радиоэшиттиришларнинг ижодий ишлаб чиқариш тузилмаларини, ишлаб чиқариш-техника бўлинмаларини, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоси, вилоят телерадиолари, шаҳар радиоэшиттириш муҳарририятларини бирлаштиради.


2. "Ўзтелерадио" Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг, шу жумладан, шартномалар, битимлар ва халқаро битимлар бўйича, шунингдек, мустақил жумҳуриятлар ва чет мамлакатларнинг ташкилотлари, фирмалари ва корхоналари билан тузилган граждан-ҳуқуқий тарздаги шартномалардан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


3. "Ўзтелерадио" юридик шахс бўлиб ҳисобланади, у мустақил балансга эга, республиканинг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида зарур хўжалик-молиявий аъмолларни бажаради, банк муассасаларида ўз ҳисоб-китобига эга, қонун билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.


4. "Ўзтелерадио" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, унинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва ўз фаолиятига оид бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


5. "Ўзтелерадио" Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, фирма белгиси, эмблемасига эгадир.


6. "Ўзтелерадио"нинг манзилгоҳи: 700011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 69.



II. "ЎЗТЕЛЕРАДИО"НИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ


7. "Ўзтелерадио"нинг асосий вазифалари:

телекўрсатувлар ва радиодастурлар, телефильмлар ишлаб чиқариш ҳамда тарқатиш;

Ўзбекистон Республикасида умуммиллий тузилиш сифатидаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ривожлантиришнинг стратегияси ва асосий йўллари ҳамда йўналишларини белгилаш; ахборот соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, умумреспублика телерадиоэшиттириш ташкилотларининг ривожланишини, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлари, бошқа мустақил республикалар ва давлатларнинг телекўрсатув ҳамда радиоэшиттириш ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашларини мувофиқлаштириш;

умумреспублика телекўрсатуви ва радиоэшиттиришлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш.


8. "Ўзтелерадио" ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

холислик, тезкорлик ҳамда ўз ахборотларининг мутлақо янги бўлиши принципларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни амалга оширади;

миллати, партиявий мансублиги ва динидан қатъи назар, шахсларнинг умум томонидан эътироф этилган ҳуқуқ ҳамда шахс эркинлигини ҳурмат қилиш асосида телевизион фильмларнинг юксак ғоявий, бадиий савияда бўлишини таъминлайди;

мустақил давлатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида, унинг ички ва ташқи сиёсати, одамларнинг ҳаёти ҳамда республикада содир бўлаётган жараёнлар, шу воқеаларга нисбатан унинг ташқарисидаги муносабат, шунингдек, хориждаги воқеалар ва жараёнлар тўғрисида ҳар томонлама ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти юқори органлари ва бошқарувининг фаолияти тўғрисида расмий хабарлар тарқатади, шу ташкилотлар қабул қилаётган қарорларни тушунтиради, уларга билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилади;

"Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз" - "Говорит и показивает Ташкент" ҳафталигини ва, зарур бўлса, бошқа босма маҳсулотларни чоп этади, телерадиоэшиттиришлар масалаларига бағишланган халқаро кўргазмалар, кенгашлар, конференцияларда қатнашади;

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар учун дастурлар, телефильмлар, адабий ва мусиқавий асарлар, постановкалар учун ижодий ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлайди;

телефильмларни ишлаб чиқаришга тушириш, уларни кўпайтириш тартибини белгилайди. Телерадио, кино маҳсулотларини яратиш учун моддий харажатларнинг нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

телекўрсатув ва радио учун барча турдаги асарларни яратганлик учун муаллифлик, саҳнага қўйганлик ҳамда ижрочилик мукофотлари тўланиши тартибини ва миқдорини, шунингдек, адабий-бадиий асарлар, сценарийлар, телефильмларга, телевизион ва радиоэшиттиришларга мусиқа яратганлик учун тўланадиган ставкаларни белгилайди;

халқ маънавий, миллий бойлиги ва унинг маданий меросининг бир қисми сифатида телекўрсатув ва радио асарларини танлаш, яхлитлаш ва сақлаш бўйича давлат вазифасини амалга оширади;

меҳнат муносабатларининг танлов-шартнома тизими асосида кадрларни танлайди ҳамда жой-жойига қўйиш ишларини олиб боради. "Ўзтелерадио" ходимларини тайёрлашни ва қайта тайёрлашни амалга оширади;

бадиий-ишлаб чиқариш, артистик ҳамда бадиий ходимларни тарификациядан ўтказиш тартибини белгилайди;

телерадио дастурларининг рейтингини белгилаш ҳамда ошириш мақсадида телетомошабинлар ва радиоэшитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини социологик ўрганишни амалга оширади;

телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларнинг маълум вақтини вазирликлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга, хусусий шахсларга ҳамда жамоат бирлашмаларига тижорат асосида тақдим этади;

кўрсатувлар ҳамда эшиттиришлар маҳсулотлари давлат бозорини шакллантиришда қатнашади. Телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришнинг бошқа ташкилотлари билан телерадио дастурлар, илмий-методик, ҳуқуқий, техникавий, тижорат ва бошқа ахборотларни алмашиш мақсадида икки томонлама ҳамда кўп томонлама шартномалар тузади;

Ўзбекистон Республикасининг алоқа органлари билан биргаликда телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатишнинг ягона шохобчаларини таъминловчи техника воситаларини оқилона жойлаштиради ва самарали ривожлантиради;

давлат алоқа органлари ўзлаштирган радиочастоталар, частота каналлари билан телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг техника воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;

"Ўзтелерадио" дастурларининг шакллантирилиши ҳамда тарқатилиши сифатини назорат қилишни ташкил этади;

бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида буюртмаларни жойлаштиради ва телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар учун янги хилдаги техникалар, технология ҳамда асбоб-ускуналарнинг ишланмаларини молиявий таъминлайди. Телекўрсатув ва радиоэшиттириш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда фирмалар билан, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан бевосита алоқалар ўрнатади;

телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар дастурларини намойиш қилишнинг техникавий шартларига биноан бинолар ва иншоотлар қуришнинг лойиҳаларини келишиб олади;

Ўзбекистон Республикасида телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда қатнашади;

республика ҳамда халқаро ҳуқуқий ташкилотларда "Ўзтелерадио"нинг манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилади;

Ўзбекистон Республикасининг телекўрсатув ва радиоэшиттириш соҳасидаги давлат сиёсати масалалари юзасидан халқаро алоқаларни амалга оширади. Чет мамлакатларнинг телерадиокомпаниялари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар, протоколлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида шартномалар тузади. Телекўрсатув ҳамда радиоэшиттириш соҳасида экспорт-импорт ишларини, вакилликни, воситачилик фаолиятини амалга оширади;

чет эллик шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этади, аудио ва видео кассеталарга ёзилган программаларни, кино маҳсулотларини ишлаб чиқаради, кўпайтиради ва сотади, шунингдек, унинг моддий-техника ҳамда ижтимоий негизини ривожлантиришга ёрдам берувчи молиявий иқтисодий ҳолатини мустаҳкамловчи бошқа турдаги фаолиятлар билан шуғулланади.



III. "ЎЗТЕЛЕРАДИО"НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. "Ўзтелерадио":

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан зарур ахборотларни олиш; "Ўзтелерадио" ходимлари зарур ҳолларда ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун давлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларидан ёрдам (кўмак) олиш; ходимларини митингларга, йиғилишларга, намойишларга ва бошқа оммавий тадбирларга, шунингдек, табиий офатлар, ҳалокатлар бўлган районларга, ҳарбий тайёргарлик ва жанговар ҳаракатлар, қурол-яроғлар синовдан ўтказиладиган, космик тадқиқотлар қилинадиган, экологик офатлар ва жиноятлар бўлган, озодликдан маҳрум этиш жойларига, (тегишли органлар билан келишилган ҳолда) телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш, суратга олиш ва телетомошабинлар билан радиоэшитувчиларни тезкорлик билан хабардор этиш мақсадида юбориш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, республика телерадиоэшиттириш тизимида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича, телевидение ва радиоэшиттиришларнинг барча органлари ва ташкилотлари учун, улар қайси идорага қарашли бўлишидан қатъи назар, мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатлар чиқариш;

қонун билан белгиланган тартибда телетомошабинлар ва радиоэшитувчиларнинг ҳамда бошқа телерадио маҳсулотлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан чоралар кўриш;

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни трансляция қилишнинг техник талабларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилаётган бинолар ва иншоотлар қурилишини тўхтатиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар юбориш;

"Ўзтелерадио" дастурларини тарқатиш ва намойиш этиш мақсадида фойдаланиладиган "Ўзтелерадио"га бириктирилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг барча техник воситаларининг улар ўзлаштирган радиочастоталар, частота каналлари, сим орқали (кабель орқали) узатиш ва алоқа каналлари билан фаолият кўрсатиши (кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳажми ва тартиби) режимини белгилаш;

"Ўзтелерадио" дастурларини намойиш қилишдан бўш бўлган эфир вақтини бошқа фойдаланувчиларга берилишига рухсат этиш;

умумреспублика телекўрсатуви ва радиоэшиттиришлари ташкилотлари ва матбаа органларини таъсис этиш, таъсис этилаётган органларнинг дастурлари, уставлари (низомларини) тасдиқлаш, уларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга ўз ҳудудларида умумреспублика давлат телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришлари дастурлари берилиши тартибини ўзгартиришга розилик бериш;

телерадио дастурларини, кино ва видео плёнкаларни, телерадио маҳсулотларини тайёрлаш учун техникалар харид қилиш, тайёрланган телерадио маҳсулотларини сотиш ҳисобига республикалар ва хорижий телерадио ташкилотларининг хизматини олиш, реклама учун вақт бериш ва бошқа телерадиокомпанияларининг вакилларини транспорт, алоқа, телевизион ва радиоаппаратуралар, таржимонлар билан таъминлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш юзасидан бартер битимларини амалга ошириш;

турли тоифадаги ходимлар сони нисбати чекланмаган ҳолда "Ўзтелерадио" тузилмасини, ходимлар сонини, штатларини мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар органларининг муваффақиятли ишлашларига ёрдам берувчи вақтинчалик ижодий коллективлар, бошқа ташкилий тузилмаларни юзага келтириш;

лавозим окладлари (ставкалари)ни, қўшимча тўловлар, мукофотларнинг ва барча тоифадаги ходимларга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловларнинг миқдорини аниқлаш ва белгилаш;

шартнома асосида бошқа мустақил республикалар ва хорижий мамлакатлардан мутахассисларни ишга қабул қилиш;

буюртма асосида яратилаётган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар маҳсулотлари нархини, кўрсатилган хизмат учун сўмда ва чет эл валютаси ҳисобида тарифларни мустақил белгилаш;

"Ўзтелерадио"нинг ишлаб чиқариш маъмурий хизматларини ўз номидан шартномалар тузиш ҳуқуқи билан хўжалик ҳисобига ўтказиш;

республика телевидение дастурларини республика ва маҳаллий рўзномаларга чоп этиш учун шартномали асосда бериш;

республика ҳудудида ва унинг ташқарисида белгиланган тартибда фирмалар, ташкилотлар, ваколатхоналар, бўлимлар, агентликлар, мухбирлик пунктлари ва уларнинг филиалларини таъсис этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

мавжуд маблағлар доирасида ахборот, маданият, хайрия, инсонпарварлик ҳамда бошқа хил фондларни таъсис этиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ва хорижда фаолият кўрсатаётган шундай фондлар таркибига кириш; энг яхши асарлар ва ахборот материаллари учун муаллифларни рағбатлантириш мақсадида махсус мукофотлар таъсис этиш;

барча турдаги солиқлар (республика бюджетига ўтказилаётган солиқлар миқдори доирасида), йиғимлар, божлар ва бюджетга ажратмалар, шу жумладан, чет эл валютасида, тўламаган ҳолда тижорат фаолиятини амалга ошириш; олинган валютадан мустақил равишда фойдаланиш;

телевидение, радиоэшиттиришлар, фильмлар яратиш соҳасидаги муаммоларни таҳлил этиш ва уларни ҳал қилишнинг оқилона йўлларини топиш мақсадида юқори малакали мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, уларни республика ташқарисидан ҳам жалб қилиш;

танлов, фестиваллар, викториналар ўтказиш, ўзимизнинг ва чет эллардан келадиган телерадио ташкилотлари делегацияларини, вакилларини қабул қилиш, шунингдек "Ўзтелерадио" фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун сарф-харажатлар меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва бошқа марказий бошқарув органлари учун белгиланган тартибда республика раҳбариятининг қарорлари ва фармойишларини олиш ҳуқуқларига эга.


10. "Ўзтелерадио" зиммасига юклатилган вазифалар ва ишларни бажаришда республика бирлашмаларига ва Ўзбекистон Республикасининг давлат марказий бошқарув органларига берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланилади.


11. "Ўзтелерадио" ҳуқуқи доирасига кирувчи ёки унинг манфаатларига дахлдор масалалар қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва хўжалик ташкилотлари томонидан "Ўзтелерадио" иштирокида ҳал этилади.



IV. "ЎЗТЕЛЕРАДИО" БОШҚАРУВИ


12. "Ўзтелерадио"га раис бошчилик қилади.

"Ўзтелерадио" раиси беш нафар ўринбосарларга эга бўлади.


13. "Ўзтелерадио" раиси компания фаолиятига раҳбарлик қилади. "Ўзтелерадио"га юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, раис ўринбосарларининг, тузилма бўлимлари ва тузилма бирликлари раҳбарларининг, шунингдек, компания таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди.


14. "Ўзтелерадио"да раис, унинг ўринбосарлари ҳамда "Ўзтелерадио"нинг бошқа ходимларидан иборат бошқарув тузилади. Бошқарувга "Ўзтелерадио" раиси бошчилик қилади. Бошқарув аъзоларини "Ўзтелерадио" раиси тайинлайди.

Бошқарув қарорлари "Ўзтелерадио" раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.



V. "ЎЗТЕЛЕРАДИО"НИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ФОНДЛАРИ


15. Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг, шунингдек, унга қарашли маҳаллий телерадио қўмиталари ва ташкилотларининг ихтиёрларида бўлган асосий фондлар ва бошқа давлат мол-мулки "Ўзтелерадио"нинг мол-мулкини ташкил этади. "Ўзтелерадио" кўрсатилган давлат мол-мулкини бошқариш учун ваколатли бўлган давлат органи вазифасини бажаради. "Ўзтелерадио" мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс этади.


16. "Ўзтелерадио"нинг пул маблағлари техника воситаларидан фойдаланиш, техника негизини мустаҳкамлаш мақсадли дастурларни амалга ошириш, республика ташқарисидаги вакилликларни сақлаш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган нормативлар ҳамда ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат буюртмасини бажариш учун давлат бюджетидан ажратилади.


17. Тижорат фаолиятидан, пуллик хизматлар кўрсатиш ва вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда айрим шахслар билан тузилган шартномаларга кўра қилинган ишлардан, ҳомийлардан, ташқи иқтисодий фаолиятдан, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва шахслар ўтказган беғараз ва хайрия бадалларидан, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан ман этилмаган бошқа жойлардан тушган маблағлар "Ўзтелерадио"ни молиявий таъминлашнинг қўшимча манбалари бўлиб ҳисобланади.


18. "Ўзтелерадио" ўз мажбуриятларига кўра қонунга мувофиқ жарима солиниши мумкин бўлган ўзига биркитилган мол-мулк учун жавоб беради.


19. "Ўзтелерадио" Ўзбекистон Республикасининг телерадиоэшиттиришларни ривожлантириш фондини, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондларини, валюта ҳамда "Ўзтелерадио" вазифаларини бажариш учун зарур бошқа фондларни ташкил этади.


20. "Ўзтелерадио" бухгалтерия, тезкорлик ва статистика ҳисобини юритади ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда тайёрлайди ва тақдим этади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.


21. "Ўзтелерадио" ўзига бўйсунувчи маҳаллий телерадио қўмиталари, корхоналари ва ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятларининг қонунга мувофиқ тематик текширилиши ва комплекс тафтишдан ўтказилишини таъминлайди.


22. "Ўзтелерадио"ни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан амалга оширилади.
































Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск