ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 374-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 374


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ

21 ИЮЛДАГИ 199-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича ахборотларнинг зарур даражада сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари, шунингдек ушбу контрактларни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар божхона хизмати органларига ва хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда тақдим этилади.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича юк божхона декларациялари божхона хизмати органлари томонидан қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бундай контрактлар бўйича тўловлар ва маблағларни ўтказиш хизмат кўрсатувчи банклар томонидан контракт шартларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари тўғрисида ва валюта операциялари мониторинги масалалари бўйича валюта назорати органлари ва банклар ўртасидаги ахборот алмашуви белгиланган тартибда амалга оширилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 6-модда




























Время: 0.1440
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск