Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 375-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 375



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 8 октябрдаги 282-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий бизнес мактабининг ходимларнинг чекланган умумий сони 52 нафар (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий бизнес мактабининг директорига зарурият бўлганда унинг тузилмасига ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Директор




























































































      

Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

       



    

Директорнинг иқтисодиёт масалалари ва ташқи алоқалар бўйича ўринбосари

      


     

Директор ўринбосари - Корпоратив бошқарув маркази раҳбари

      
























































Ишлар бошқармаси

2 киши

     

Ўқув-методик бўлим

2 киши



   

Бошқарув ходимлари маркетинги бўлими

3 киши


     

Корпоратив бошқарув маркази

13 киши
































Бухгалтерия

2 киши

      

Илмий-тадқиқот ишлари бўлими

2 киши
















Ташқи алоқалар бўлими

2 киши




























Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

  

Магистратура факультети

3 киши






















Молия-иқтисодиёт бўлими

2 киши









































   

Кафедралар

16 киши



















































            

Ходимларнинг чекланган умумий сони 52 нафар (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарорида:


а) 1-банддаги, 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин, "ва уларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитасининг" сўзлари "Давлат рақобат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 1-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:

илованинг номидаги, 1 ва 15-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисидаги низомга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг уставига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Марказнинг тўлиқ номи:

ўзбек тилида - "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази";

рус тилида - Центр корпоративного управления Высшей школы бизнеса при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

инглиз тилида - The Center for Corporate Management of the Нigher School of Business under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг магистратураларига татбиқ этилмайди".






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

375-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида Олий бизнес мактаби ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 18 майдаги 222-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, 2 - 14-бандлари ҳамда қарорга иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 47-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 29-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 17 июндаги 180-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 54-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 7-модда






































Время: 0.2304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск