Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил апрель ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 377-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 377



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2015 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан, солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 январдан бошлаб:

тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда ушбу давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлар давлат бошқа органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда оладилар;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлардан тегишли идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ёки бошқа ташкилот томонидан олинмаганлиги учун айбдор бўлган тегишли мансабдор шахслар жавоб берадилар.


3. Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда улар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган, ахборот ҳамкорлиги йўли билан олинадиган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхатини, ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни тақдим этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларни кўрсатган ҳолда белгиласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари Ягона порталида ва ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирсинлар.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхати ўзларининг расмий веб-сайтларида ўз вақтида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорнинг бажарилиши ва сифати юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш, мониторинг натижаларини тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини, шу жумладан сансалорлик, бюрократизм ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

377-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2015 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):


а) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси санациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда):


а) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

22. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "нотурар жой фондининг" сўзларидан кейин "жисмоний шахсларга тегишли бўлган" сўзлари қўшилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 10-банди "д" ва "е" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжудлиги тўғрисида "Ўзстандарт" агентлигининг хулосаси;

лицензия талабгори аризасининг кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технологик асбоб-ускунага гигиена сертификатларининг нусхалари;

ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси;

корхонанинг Комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича паспорти.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси - оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.

Рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати бундан мустасно".


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"е) қуйидагиларнинг:

ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга, шунингдек меҳнат дафтарчаларига (нотариал тасдиқланган) эга бўлган асосий ходимлар (бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар) дипломларининг;

мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари";


б) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. "Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 94-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маиший истеъмолчиларга тегишли бўлган уй-жойлар, турар жой ва нотурар жой фонди хоналарининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисоб рақамларини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотномалар бор бўлган тақдирдагина амалга оширилади".

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:


а) ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) ўн саккизинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нархларни тартибга солувчи орган товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:


а) "а" кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"юридик шахс учун - номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатадиган банкнинг номи, банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами, муассисларининг (қатнашчиларининг) рўйхати, уларнинг манзиллари ва фаолияти турлари";


б) "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси".


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ишларнинг айрим турларини амалга оширишга ҳуқуқ берувчи лицензия (мавжуд бўлганда)";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 8-банднинг ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"ариза берувчи ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

аттестация бўйича ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

аттестация бўйича ишларни бажариш учун жалб этиладиган ёки жалб этиш режалаштирилаётган ходимларнинг лавозим йўриқномалари.

Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

40. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Лицензияловчи орган рухсат гувоҳномаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилот билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома нусхаси";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно";


б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги "г" кичик банди қўшилсин:

"г) ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилотнинг бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино- ва видеофильмларни ҳамда дастурларни ишлаб чиқаришга тегишли лицензияси мавжуд бўлмаса, рухсатнома бериш рад этилиши мумкин".


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 56-банднинг "д" ва "е" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 56-1-банд қўшилсин:

"56-1. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 56-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

45. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда):


а) 1-илованинг 25-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Монополияга қарши орган молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно";


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 9-модда













































Время: 0.1574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск