Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.2015 й. ПҚ-2282-сон “2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2015 й.

N ПҚ-2282



2015 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА

НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА

ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ДАСТУРИ

ВА 2016 ЙИЛГИ ҚУРИЛИШНИНГ АСОСИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, 2009-2013 йиллар мобайнида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши давлат дастурини амалга ошириш натижасида 159 та қишлоқ туманларида 1248 та комплекс тарзда қурилган янги уй-жой массивлари вужудга келтирилиб, уларда жами майдони 4,6 млн. квадрат метрдан ортиқ бўлган 33,5 мингтадан кўпроқ замонавий якка тартибдаги шинам уй-жойлар барпо этилди. 1677 км сув таъминоти тармоқлари, 1039 км электр тармоқлари, 1346 км газ таъминоти тармоқлари ва 981 км автомобиль йўллари, шунингдек мингдан зиёд ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш қиёфасини янада тубдан яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш, қишлоқда транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси МЧЖ томонидан "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ (иштирок этувчи тижорат банклари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури 1-иловага* мувофиқ, шунингдек 2016 йилда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар барпо этиш юзасидан қурилиш ишларига тайёргарлик кўришнинг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга ошириш бўйича Ҳадли битимга мувофиқ 2015 йилда иштирок этувчи тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган қарзнинг 100,0 млн. АҚШ долларигача бўлган учинчи транши берилиши;

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Директорлар Кенгаши томонидан 2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар ва улар билан бирга инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштириш учун ИТБнинг 100,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги молиявий маблағлари ажратилиши маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, ОТБ қарзининг учинчи траншини сўндириш, қарз бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш, шунингдек ИТБнинг молиявий маблағларини устама ҳақи билан бирга қайтариш иштирок этувчи тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи траншига ОТБ билан қарз битимини;

даврий молиялаштириш учун "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи транши маблағларини ажратиш бўйича ОТБга талабномани;

ОТБ қарзининг учинчи траншини қайта кредитлаш тўғрисида иштирок этувчи тижорат банклари билан битимни;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича ИТБ билан "Истисна`а" битими ва агентлик битимини;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича ИТБнинг молиявий маблағларини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш тўғрисида "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ билан битимни имзолаш ваколати берилсин.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури доирасидаги қарзнинг учинчи транши бўйича ОТБ билан лойиҳавий битимни имзоласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи траншига ОТБ билан қарз битими бўйича;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури доирасида қарзнинг учинчи траншини қайта кредитлаш тўғрисида иштирок этувчи тижорат банклари билан битим бўйича;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси юзасидан ИТБ билан "Истисна`а" битими бўйича;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси юзасидан ИТБ билан агентлик битими бўйича юридик хулосалар берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Дастур доирасидаги ишлар ва 2016 йилда бўлажак қурилиш ишларининг кўламлари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ, қурилиш индустрияси корхоналарининг амалдаги қувватларини ошириш ҳамда ихтисослаштирилган қўшимча қурилиш ташкилотларини барпо этиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


6. 2017 йилнинг 1 январигача:

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ 4-иловага* мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч-пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга сотилганида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар - "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан;

қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида Дастур доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга сотиладиган қурилиш материаллари ва ускуналари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва ягона солиқ тўловидан озод этилсин.

7. ОТБ иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини ҳамда ИТБ иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш даврида, шунингдек кафолат муддати даврида:

Ўзбекистон Республикасининг норезидент - юридик шахслари (лойиҳаларнинг ижрочилари) фойда солиғи тўлашдан;

мазкур лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий жисмоний шахслар - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан;

лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ОТБ ва ИТБнинг қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) - қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.

Юқорида кўрсатилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ва иштирок этувчи тижорат банкларининг қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун жисмоний шахсларга бериладиган ипотека кредитларининг имтиёзли даврини бир йилдан уч йилга ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йилнинг 1 февралидан бошлаб:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши масалаларида якка тартибдаги иморат қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

иштирок этувчи тижорат банклари - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича умумий юрисдикция судларида давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастурининг мақсад ва вазифаларини, уни амалга оширишнинг бориши ҳамда қишлоқ қиёфасини тубдан яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилишини ташкил қилсинлар, кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар ижтимоий реклама шартларида жойлаштирилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 7 январдаги

ПҚ-2282-сонли қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "2016" рақами "2017" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли қарорида:


а) 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "(2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фоиз ставкасига тенг)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-бандидаги "2016" рақами "2017" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарорида:


а) 3-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ҳар йили 1 октябргача" сўзлари "ҳар йили 1 апрелгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "1 ноябргача бўлган муддатда" сўзлари "ҳар йили 1 майгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандидаги "2016" рақами "2017" рақами билан алмаштирилсин;


в) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-банди қишлоқ жойларда "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга, шунингдек мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли қарорида:


а) 1-бандида:

учинчи хатбошидаги "тўртта" сўзи "учта" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "иккинчи, учинчи ва тўртинчи" сўзлари "биринчи, иккинчи ва учинчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандининг учинчи хатбошидаги "иккинчи, учинчи ва тўртинчи" сўзлари "иккинчи ва учинчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида" 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли қарорида:


а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "1, 1а ва 1б-иловаларига" сўзлари "1-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандининг иккинчи хатбошидаги "1б" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1, 1а ва 1б-иловалари қуйидаги мазмундаги 1-илова билан алмаштирилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 4 январдаги

ПҚ-1902-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2013 йилда тайёр ҳолда топшириш шартларида

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича

якка тартибдаги уй-жой қурилишининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Массивлар

сони


Ер массивлари

умумий

майдони (га)


Уйлар сони



Республика бўйича жами


353

997,1

10 000


шу жумладан:





1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

100,1

550

2.

Андижон вилояти


45

69,8

900

3.

Бухоро вилояти


36

75

730

4.

Жиззах вилояти


18

43

550

5.

Қашқадарё вилояти


29

96

1 050

6.

Навоий вилояти


20

68,2

600

7.

Наманган вилояти


33

62,8

700

8.

Самарқанд вилояти


28

102,4

1 050

9.

Сурхондарё вилояти


21

98,1

810

10.

Сирдарё вилояти


10

47,5

430

11.

Тошкент вилояти


39

95,8

1 050

12.

Фарғона вилояти


31

77,2

850

13.

Хоразм вилояти


26

61,4

730

           

*) Параметрлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва уйғунлаштирилиши натижаларига қараб белгиланган тартибда тўғрилаб ўзгартирилади.".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тўғрисида" 2013 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2068-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБнинг буюртмаларига биноан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қурилишини молиялаштириш учун мақсадли йўналтириладиган миллий валютада фоиз ставкаси йилига 3 фоиз, имтиёзли даври 5 йил бўлган 15 йил муддатга кредит линияларини очсин;".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 1-модда













































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск