Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1996 й. 87-сон "Ўзбекистон Республикасида ишчи кадрларни узлуксиз касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1996 й.

N 87


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИШЧИ КАДРЛАРНИ УЗЛУКСИЗ КАСБГА

ЎҚИТИШ, ҚАЙТА ЎҚИТИШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётининг юқори малакали ишчи кадрларга бўлган талабларини тўлароқ қондириш, касбга ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш ва меҳнат бозорида уларнинг рақобат қила олиш қобилиятларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари уч ой муддатда ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш қандай бораётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 1996 йил 1 сентябргача хабардор қилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 11 мартдаги

87-сон қарорига

ИЛОВА



Ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимини

шакллантириш ва ривожлантиришга доир

ЧОРА-ТАДБИРЛАР


          

Чора-тадбирларнинг номи

Бажарилиш муддати

Бажарувчи

Натижаси

1. Ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг минтақавий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, улар қуйидагиларни назарда тутади:

1996 йил,

1 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, тармоқ вазирликлар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, корхоналар

Минтақавий ва тармоқлар даражасида узлуксиз касбий таълим бир бутун тизимини ва уни амалга ошириш механизмини ташкил этиш

касбий таълимнинг узлуксизлигини таъминловчи ўқув тармоқларини ташкил этиш;


ишчи кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ўқув муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш;


маблағ билан таъминлаш манбаларини ва миқдорларини белгилаш;


муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш;


бошқарув инфраструктурасини ташкил этиш ва кадрларни узлуксиз тайёрлашни ҳамда идоралараро комиссиялар тизимини назорат қилиш.

  


2. Халқ таълими тизимининг айрим ҳунар-техника ўқув муассасаларини ўқиш муддати 1 йилгача бўлган тезлаштирилган ишчи кадрлар тайёрлашга ўтказиш, бунда ўқув жараёнини такомиллаштириш ва зарурат бўлганда, меҳнат бозори талабларини ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда уларни қайта ихтисослаштиришни таъминлаш.

   

доимо

Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар

Қуйи ва ўрта малакали ишчи кадрлар тайёрлаш муддатларини тезлаштириш, ушбу тайёрлов ҳажмларини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш тузилмасини бозор иқтисодиёти эҳтиёжларига мослашни таъминлаш

3. Ҳар бир вилоятда битирувчиларга юқори малака разрядлари (5 - 8-разрядлар) берган ҳолда ҳамма ишларни ўз ичига олган, турдош ва алоҳида мураккаб ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи хўжалик ҳисобидаги заводлараро ўқув марказлари ташкил этиш.

   

1996 йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси

5 - 8-малака разряди бўйича ва алоҳида мураккаб ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ўқув муассасалари тизимини ривожлантириш

4. Заводлараро ўқув марказларида тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатларини белгилаш.

1996 йил,

июль

Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси

Ишчи кадрларни иқтисодиётнинг уларга бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда тайёрлашнинг мувофиқлаштирилганлигини таъминлаш

  

5. Ишчи кадрлар тайёрлашни, қайта ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш фондларини ташкил этиш.

1996 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар. Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, тармоқ вазирликлари, уюшмалар, концернлар, корпорациялар. Корхоналар

  

Кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизимини маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбаларини шакллантириш

6. Ходимлари сони 1000 кишидан зиёд бўлган корхоналарда ишлаб чиқариш ўқувини ташкил этиш, зарур бўлган жойларда эса, унинг йўқолиб кетган базаларини тиклаш.

1996 йил давомида

Тармоқ вазирликлари, ишловчилари сони 1000 ва ундан зиёд бўлган корхоналар

Йирик корхоналарни юқори малакали ишчилар билан олдиндан таъминлаш учун ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш механизмини кўпинча уларни ўз ўқув базаларида тайёрлаш ҳисобига яратиш

  

7. Ёшларни "уста-шогирд" методи бўйича миллий касбларга ўргатишни кенгайтириш, бунда ёшларни жалб қилишни ва ёшларни ушбу метод бўйича ўқитувчи вазирликларнинг манфаатдорликларини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

  

доимо

Меҳнат вазирлиги


8. Ишчи кадрларни шартнома шартларида тайёрлашни ҳамда "уста-шогирд" методи бўйича миллий касбларга ўргатишни ташкил этиш.

1996-97 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, тармоқ вазирликлари, Ўзбекистон Тадбиркорлар иттифоқи

Юқори разрядли ишчи кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ўқув юртларининг инфраструктурасини кенгайтириш, таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифларнинг мувофиқлигини таъминлаш

   

9. Ишчи кадрлар тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва сертификациялаш:

1996 йил,

1 ярим

йиллик

Таълим вазирлиги, тармоқ вазирликлари, Меҳнат вазирлиги

Ўқув-моддий базалар ва муҳандис-педагог ходим малакасининг ишчи кадрлар тайёрлаш даражаси талабларига мос келмай қолишига йўл қўймаслик

  

ҳунар-техника билим юртларида; корхоналарда.

  




10. Республиканинг етакчи олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этилган қисқа муддатли курсларда муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

1996 йил давомида

Таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ишчи кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи ўқув муассасаларини малакали муҳандис-педагог ходимлар билан таъминлаш

  

Техника ва педагогика институтларида юқори курсларда ўқувчилардан, шунингдек олий маълумотли шахслардан касбга ўргатиш билан боғлиқ иккинчи мутахассислик бўйича ишчилар тайёрлашни ташкил этиш.

  




11. Кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизими ўқув муассасаларининг фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилишни уюштириш.

  

доимо

Давлат матбуот қўмитаси, "Ўздавтелерадио" компанияси, "Шарқ" концерни, ҳокимликлар

Аҳолини кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизими ўқув муассасалари тўғрисида хабардор қилиш, фуқароларда ўз малака даражасини доимо ошириб бориш кўникмасини шакллантириш

  

12. Ишчи кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизимини мувофиқлаштирувчи республика ва вилоят идоралараро комиссиялар тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

  

1996 йил, май

Меҳнат вазирлиги, Таълим вазирлиги

Узлуксиз касб таълим тизимини ривожлантириш бошқарувининг ҳуқуқий асосларини таъминлаш

  

13. Ишчи кадрлар тайёрлашнинг таълим стандарти тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

  

1996 йил, май

Таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Касб таълими дастурларига, касбга ўқитиш шакллари ва методларига нисбатан ёндашишлар ва талабларнинг бир хиллигини таъминлаш

  

14. Ишчи кадрларни ишлаб чиқаришда тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ўқув муассасаларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

  

1996 йил, май

Таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари

Кадрларни узлуксиз тайёрлашни амалга оширувчи муассасалар фаолиятини баҳолаш учун ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминлаш

  

15. Узлуксиз касбга ўргатиш ўқув базаларини ташкил этишга сарфланадиган маблағларни корхоналарга компенсация қилиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

  

1996 йил, апрель

Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси

Ўз ўқув ишлаб чиқариш базаларини ривожлантираётган корхоналарга имтиёзлар бериш тартиби ва нормативларини белгилаш

  

16. Фуқароларнинг касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш учун харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

1996 йил, май

Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси

Малака оширишга, қайта ўқишга ва турдош ҳамда қўшимча ихтисосликлар олишга фуқароларни рағбатлантирувчи шарт-шароитлар яратиш

  

17. Тижорат асосида ишчи кадрларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ўқув муассасаларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

1996 йил, апрель

Таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Узлуксиз таълим тизимини ўқув муассасалари инфраструктурасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш. Белгиланган стандартлар талабларига жавоб бермайдиган ўқув муассасаларининг таълим хизматлари бозорига киришларига йўл қўймаслик

  

18. Кадрларни тайёрлаш амалга ошириладиган асосий мутахассисликлар бўйича ихтисослаштирилган адабиётлар, ўқув-кўргазмали ва методик қўлланмалар тайёрлаш ва чиқариш.


доимо

Давлат матбуот қўмитаси, Таълим вазирлиги

Ўқув жараёнини зарур методик ва дидактик материаллар, шунингдек ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш

  

19. Ишчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи мутахассисларни ўқишга ва стажировкага юбориш.

  

доимо

Меҳнат вазирлиги, Таълим вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, ТИАВ, Ички ишлар вазирлиги

  

Ўқитишнинг илғор методларини ўзлаштириб олиш, муҳандис-педагог ходимларнинг малакасини ошириш

  

    

   

















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск