ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2010 й. 285-сон "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2010 й.

N 285




"ТОМОША" БОЛАЛАР МУСИҚИЙ

ТЕАТР-СТУДИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган "Баркамол авлод йили" Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, мамлакатимизда иқтидорли ёш актёрлар фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда "Сен ёлғиз эмассан" жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси (кейинги ўринларда театр-студия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги "Турон" ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинонинг бир қисмини театр-студия балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган "Турон" ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган бинонинг бир қисмини театр-студия балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказилишини таъминласин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани, Қурувчилар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган "Уй қурилиш" маданият саройи биносининг Тошкент вилояти "Турон" ахборот-кутубхона марказига тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилганлиги инобатга олинсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 мартдаги 99-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 454-модда.


























Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск