ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2001 й. ПФ-2942-сон "Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига "Миллий театр" мақомини бериш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.09.2001 й.

N ПФ-2942



ҲАМЗА НОМИДАГИ ЎЗБЕК ДАВЛАТ

АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИГА "МИЛЛИЙ

ТЕАТР" МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда профессионал театр санъатини янада ривожлантириш, Ватанимизнинг бой тарихи, аждодларимизнинг ўлмас меросини, мустақиллик йилларида эришган улкан ютуқларимизни, бугунги замонавий қаҳрамонлар сиймосини акс эттирувчи бадиий баркамол асарлар яратишни рағбатлантириш, халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, ёш авлод қалби ва онгига эзгулик ғояларини сингдиришда театр санъатининг ролини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига "Миллий театр" мақоми берилсин ва у "Ўзбек Миллий академик драма театри" деб аталсин.


2. Қуйидагилар Ўзбек Миллий академик драма театрининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- буюк маънавий меросимиз, бетакрор қадриятларимиз, ўзбек миллий театри анъаналарини изчил давом эттириш, уларни янги давр талаблари асосида бойитиб бориш ва ривожлантириш, бу соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билан уйғунлаштирган ҳолда театр санъатига тадбиқ этиш;

- миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарлари яратиш асосида ўзбек миллий театр санъати тараққиётига ҳисса қўшиш;

- халқимиз, аввало ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш;

- истеъдодли санъаткорлар, ёш актёрлар, драматург ва режиссёрлар, саҳна санъати мутахассисларининг салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун ўзига хос ижодий мактаб бўлиб хизмат қилиш;

- мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш, жаҳоннинг илғор ва нуфузли театрлари билан ижодий мулоқот ва амалий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро фестивалларда ўзбек театри ютуқларини муносиб равишда намойиш этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Ўзбек Миллий академик драма театрининг Низомини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда Ўзбек Миллий академик драма театри ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тариф меъёрларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси X. Султонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      И. Каримов






























Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск