язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Халқ бадиий ҳунармандчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1998 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги "Усто" махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1998 й.

N 279



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

"УСТО" МАХСУС ИЖОДИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Амалий ва тасвирий санъат халқ усталарининг қўлда бажариладиган қадимий санъатини янада ривожлантириш, ижодий-ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда замонавий қурилишда анъанавий бадиий-архитектура воситаларини кенг қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги "Усто" махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар 1998 йил 1 июлдан бошлаб фойда солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар уставдаги вазифаларни бажаришга йўналтирилсин.


2. "Усто" махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига уч ой муддатда тасарруфидаги корхоналар базасида иловага мувофиқ халқ бадиий ҳунармандчилиги, амалий, монументал ва тасвирий санъат ҳамда хайкалтарошлик усталари тайёрлаш бўйича мактаблар ташкил қилсин.


3. Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари "Усто" бирлашмасининг ўз майдонларига эга бўлмаган корхоналарига ишлаб чиқариш ва савдо фаолияти, шунингдек иловага мувофиқ амалий, монументал ва тасвирий санъат ҳамда хайкалтарошлик усталари тайёрлаш бўйича мактаблар ташкил этиш учун бинолар берсинлар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Усто" бирлашмасининг Санъат марказини барпо этиш, шу жумладан, унга бирлашма аппаратини жойлаштириш учун 0,2 гектар ер участкаси ажратсин.


5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Усто" бирлашмасини ҳукумат ва шаҳар телефон алоқаси билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1999 йил прогнозида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги "Усто" махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун реконструкция қилиш ҳамда машиналар, механизмлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур қўйилмаларни ва маблағ билан таъминлаш манбаларини назарда тутсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 июлдаги

29-сон қарорига

ИЛОВА



"Усто" бирлашмаси тизимида ташкил этиладиган амалий

монументал ва тасвирий санъатҳамда хайкалтарошлик

усталари тайёрлаш бўйича мактаблар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тайёрлаш йўналишлари


Базавий корхоналар


1.


Ишқор (табиий сир)дан фойдаланган ҳолда ноёб сопол тайёрлаш

Ўзбекистон халқ санъати усталари бирлашмаси

(Қўқон филиали)


2.


Ишқордан фойдаланган ҳолда ноёб сопол тайёрлаш


Ўзбекистон халқ санъати усталари бирлашмаси

(Урганч филиали)


3.


Қолиплардан фойдаланган ҳолда гул босилган газлама тайёрлаш

Ўзбекистон халқ санъати усталари Тошкент бирлашмаси


4.


Металлдан бадиий қуйма буюмлар

Ўзбекистон халқ санъати усталари Тошкент бирлашмаси


5.


Анъанавий зардўзлик зеб-зийнатлар

"Усто" Самарқанд вилоятлараро корхонаси


6.


Анъанавий заргарлик зеб-зийнатлар

"Усто" Самарқанд вилоятлараро корхонаси


7.


Бадиий нақшлар

"Усто" Самарқанд вилоятлараро корхонаси