Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.1996 й. 27-сон "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.1996 й.

N 27



ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

АСОСЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, футболчиларнинг янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш, ватанимиз футболининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат спорт қўмитаси (Ш. Тўлаганов), Футбол федерацияси раҳбарлари (Федерациянинг собиқ Президенти А. Муталов), Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жойларда ҳокимликлар томонидан республика Ҳуқуматининг "Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарори талаблари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланмаганлиги қайд этилсин.

Бош вазирнинг ўринбосари С. Саидқосимов Футбол федерацияси, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида айтиб ўтилган қароридан келиб чиқувчи вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Қилинган иш натижалари тўғрисида 1996 йил 1 апрелгача ахборот берилсин.


2. Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг футболни бундан буён янги ташкилий принциплар - клуб асосида ривожлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда 10 кун муддатда Футбол клуби тўғрисидаги Намунавий Низомни ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

Намунавий Низомни ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:

клубни ташкил этиш унинг муваффақиятли фаолият кўрсатишини таъминлашда барча ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этишга қодир бўлган маҳаллий ҳокимият органлари, спорт ташкилотлари, шунингдек ҳомийлар - корпорациялар, фирмалар, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан иборат муассислар томонидан амалга оширилади;

Бошқарув клубнинг коллегиал органи ҳисобланади, унинг таркибига клуб ва команда раҳбарияти, айрим футболчилар, ҳомий ташкилотлар вакиллари киради. Шаҳар (туман) ҳокими маҳаллий ҳокимият органи томонидан тузиладиган футбол клубининг Президенти, идора ёки корхона раҳбари эса улар томонидан тузиладиган футбол клубининг Президенти бўлиб ҳисобланади.

Футбол клублари Намунавий низом асосида ўз клубларининг Уставини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва адлия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;

клубнинг молиявий фаолияти тўла хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида амалга оширилади;

футбол командасининг номи ва унинг тегишли рамзлари Ўзбекистон футбол федерацияси билан келишиб олинади.


4. Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Давлат спорт қўмитасининг Республикада олий ва I лигалар клуб футбол командаларини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда куйидагилардан келиб чиқилсин:

мастерлар футбол командасига ўйинчилар қабул қилиш клуб раҳбарлари, спортчилар, тренерлар, тиббий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи контрактлар асосида амалга оширилади;

контракт, халқаро стандартларга мувофиқ, бир йилдан уч йилгача муддатга тузилади ва у тренерлар ҳамда футболчиларни уларнинг спорт маҳорати даражасига, команда муваффақиятига ҳар бирининг қўшган ҳиссасига боғлиқ равишда моддий рағбатлантиришни, шунингдек контракт шартлари бузилган тақдирда тегишли жарима санкциялари солишни назарда тутади;

тренерни ва футболчини моддий рағбатлантириш ҳамда уларга жарима санкциялари солиш масалалари Клуб бошқаруви томонидан коллегиал ҳал этилади;

клуб ўз фаолиятига ватанимизнинг корхоналари ва ташкилотларини, қўшма ва хорижий фирмалар, корхоналар, ташкилотларни жалб қилиш мақсадида футбол мусобақалари ўтказилаётган вақтда, шунингдек спорт кийимида ва клуб белгиларида уларнинг турли реклама эмблемаларидан шартнома асосида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Футбол федерацияларининг президентлари ҳисобланадилар;

олий лигани тузиш чемпионатлар ва биринчиликларни ўтказиш регламентига мувофиқ спорт принципига кўра амалга оширилади. Ушбу клубда ўсмирлар ва болалар командалари мавжуд бўлиши команданинг олий лигага киришининг зарур шарти ҳисобланади;

1 лига спорт ва ҳудудий принциплар бўйича Қорақалпоғистон Республикасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида биттадан командадан иборат этиб тузилади;

футбол командаларини шакллантириш 1996 йил 1 мартгача тугалланиши керак.


6. Клуб футбол командалари учун ўринбосарлар тайёрлашни янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

1996-1997 йилларда барча мактабларни спорт майдонлари билан таъминласинлар;

1996-1997 йилларда вилоят марказларида ўсмирлар футбол мактаб-интернатлари очсинлар.

Юқорида айтиб ўтилган мактаблар ўртасидаги ҳар йилги мусобақалар ҳудудий (минтақа) принцип бўйича Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўтказилсин.


7. Ўзбекистон Футбол федерацияси, Давлат спорт қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Футбол бўйича спорт маҳорати республика мактабини "Пахтакор" футбол клубига бериш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. Футбол мавсуми якунлари бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун ва йилнинг энг яхши тренери учун журналистлардан суров йўли билан аниқлаб топшириладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус соврини таъсис этилсин.


9. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, жаҳон амалиётидан келиб чиқиб, футболни ривожлантиришга фаол кўмаклашаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар тизимини қўллаш юзасидан таклифларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Давлат спорт қўмитаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида йирик стадионлар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этиш дастурини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Уларнинг устав сармоясини шакллантиришда акциялар пакетининг қўйидагича тақсимланиши назарда тутилсин:

давлатга - объект мол-мулкининг тенг қиймати;

бошқа муассисларга (юридик ва жисмоний шахсларга) - ўзларининг улушларига мувофиқ.

1998 йилдан бошлаб республикадаги кўрсатиб ўтилган стадионлар тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминласин.


11. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда футбол клубларини тузиш ва ривожлантиришга ҳамда уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд стадионларни қайта рўйхатдан ўтказсин;

қайта рўйхатдан ўтказиш якунларига кўра 1996 йил 1 апрелгача футбол майдонларини реконструкция қилиш, 1996 йил 1 сентябргача эса Нукус шаҳрида ва вилоят марказларидаги стадионларнинг келган объектларини жорий ва мукаммал тузатиш зарур деб ҳисоблансин.

Шу мақсадларда:

Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги - бош пудратчи ва бош лойиҳаловчи этиб, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги - субпудрат ташкилотлар этиб тасдиқлансинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Капитал қурилиш бош бошқармалари футбол майдонини реконструкция қилиш, стадионларни жорий ва мукаммал тузатиш ҳамда обод қилиш бўйича буюртмачилар этиб белгилансинлар. Ишларни маблағ билан таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳамда ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин;

ушбу ишларнинг буюртмачилари бош пудратчилар ва бош лойиҳаловчиларни маблағ билан таъминласинлар ҳамда энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация объектлари бўйича тегишли техник шартларни берсинлар;

бош пудратчига лойиҳалашни ва алоҳида сметалар ва чизмалар бўйича қурилишни бир пайтда маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.


12. Молия вазирлиги Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигига тузилган контрактлар ва уларнинг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва вакил қилинган банкларда экспертиза қилиниши асосида, футбол майдонларини комплекс реконструкция қилиш учун уруғлик, хорижий ускуналар, жиҳозлар ва бошқа зарур воситалар ва материаллар сотиб олишга тегишли равишда конвертация қилишни назарда тутган ҳолда сўмларда аванс ажратсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси, зарурат бўлганда, Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга маблағ куядиган хорижий фирмаларга маблағларни Республика валюта биржасида конвертация қилишни назарда тутсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1996 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси ва Футболни ривожлантириш фондини жойлаштириш учун бино ажратиш масаласини ҳал қилсин.


14. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда уюшма корхоналарида резина тўплар ва футбол тўплари учун резина камералар ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 1996 йилда камида 500 минг дона резина тўплар ва камералар тайёрланишини таъминласин.


15. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси 1996-1997 йилларда спорт товарлари ишлаб чиқарувчи етакчи фирмалар билан биргаликда сифатли футбол анжомлари ва спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этсин. Бунда Халқ таълими вазирлиги ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг спорт анжомлари, футбол тўплари ва ўқувчилар учун спорт кийимлари ишлаб чиқариш бўйича буюртманомалари бажарилишини таъминласин.

Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси билан биргаликда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси томонидан мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун ишлаб чиқариладиган товарлар қийматига берилиши мумкин бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги таклифларни 15 кун муддатда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси малакали мутахассислар-тренерлар тайёрлаш учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг футбол бўлимига 1996 йилдан бошлаб ҳар йили 75 ўриндан иборат квота ажратсин.


17. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда:

икки ой муддатда футбол командалари тренерларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этсин, ушбу курсларни зарур моддий база билан таъминласин;

20 кун муддатда футбол клуби билан контракт тузиш ҳуқуқини берувчи Тренерларга қўйиладиган малака талаблари ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Тренер томонидан малака талаблари бажарилган тақдирдагина контракт тузиладиган ва тренернинг футбол командасига раҳбарлик қилишига йўл қўйиладиган тартиб белгилансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси 10 кун муддатда спорт мактаблари ва билим юртлари раҳбар ходимлари, тренер-ўқитувчиларининг, шунингдек инструктор-методистларининг меҳнатига ҳақ тулаш бўйича разрядларни умумтаълим мактабларининг раҳбарлари ва ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тулаш разрядларига мувофиқлаштириш юзасидан таклиф киритсинлар.


19. Соғлиқкни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол клубларини спортга ихтисослашган малакали тиббий ходимлар ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминласинлар.


20. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Маҳаллий саноат" корпорацияси, Маданият ишлари вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда стадионларда футбол ўйинлари ўтказилаётган вақтда савдо қилишни ва маданий-томоша тадбирларини уюштирсинлар.


21. Оммавий ахборот воситалари мамлакатда оммавий футбол ҳаракати ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, физкультура жамоалари, мутахассислар ва тренерларнинг фаолиятини мунтазам ва кенг ёритсинлар.


22. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари С. Саидқосимов ва Ўзбекистон Футбол федерацияси Президенти 3. Алматов зиммасига юклансин.

Қарорнинг бажарилиши 1996 йил апрель ва август ойларида, кейинчалик эса 1997-1998 йилларнинг ярим йилликлари бўйича кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск