язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.2011 й. 222-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 июлдаги

222-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга

рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектларига;

тураржой тоифасидан нотураржой тоифасига ўтказиладиган биноларга;

мобиль алоқа станциялари монтажига;

тоғ-кон кавлаш ишларига;

мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналарга;

амалдаги муҳандислик тармоқлари ўзгартирилишини талаб қилмайдиган кичик ўлчамли (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қуриладиган объектларга;

улар бўйича технологик ресурс тамом бўлган ва объектни реконструкция қилиш ёки қайта ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ёки муҳандислик ускунаси бирлигини таъминлаш ва алмаштиришга жорий этилмайди.


2. Қуйидагилар:

янгидан бошланадиган объектлар қурилиши;

мавжуд объектларни реконструкция қилиш (реставрация қилишдан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал таъмирлаш объектлари рўйхатдан ўтказилиши керак.


3. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Республиканинг бир қанча минтақалари ҳудудини қамраб оладиган муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари бўйича объектларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) билан келишув бўйича амалга оширилади.



II. ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


4. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат олиш учун буюртмачилар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидагилар тақдим этилади:

а) ариза;

б) давлат экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий йиғма эксперт хулосаси;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун - лойиҳанинг тасдиқланадиган босқичига давлат экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;

г) объект параллел лойиҳалаштирилган ҳолда қурилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (истисно ҳоллар);

д) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси - экологияга таъсир кўрсатадиган объектлар бўйича;

е) қурилиш-монтаж ишларининг айрим лицензияланадиган турларини амалга оширишда - пудрат ташкилотининг лицензияси нусхаси;

ж) Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши баённомаси нусхаси;

з) линияли объектлар учун объект режаси ва фасади ёки трассанинг архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган бош режаси (схемаси);

и) Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал қурилиш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш объектларининг аниқ манзилли рўйхати;

к) танлов савдолари натижалари тўғрисида баённома (мавжуд бўлса);

л) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича - лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси;

м) танлов савдолари ўтказилмасдан молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилишни амалга оширишда объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори нусхаси.



III. ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ

БАЖАРИШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказувчи орган қуриш ёки мукаммал таъмирлаш объектини рўйхатдан ўтказади ёхуд рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Объектларни рўйхатдан ўтказиш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатларда амалга оширилади.


6. Рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги асослар бўйича қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни рад этиши мумкин:

ушбу низомда белгиланган ҳужжатлар регламент бузилган ҳолда ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки чалкаш маълумотлар мавжуд бўлганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилаётганда қонун ҳужжатлари меъёрлари бузилганлиги аниқланганда.

Рад этиш асосланган ва ёзма ҳолда бўлиши керак.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома беришнинг рад этилганлиги юзасидан "Давархитектқурилиш" қўмитасига ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.


7. Буюртмачи такроран мурожаат қилган тақдирда объектни рўйхатдан ўтказишнинг аниқланган камчиликларини бартараф этиш тегишли ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу объектни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

8. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 5 ва 7-бандларида назарда тутилган муддатларда материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича буюртмачига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат беради.

Объектни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида объектнинг асосий маълумотларини акс эттирувчи қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш журналига тегишли ёзув ёзилади, рўйхатдан ўтказиш санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.

Рўйхатдан ўтказилган қурилиш объектига инвентарь ҳужжатлар йиғмажилди тутилади, унда объектни текшириш ва уни фойдаланишга топшириш ҳужжатлари сақланади.

Рўйхатдан ўтказиш журнали ва инвентарь ҳужжатлар йиғмажилди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда объектни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача сақланиши керак.


9.

Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома барча объектларга қурилишнинг бутун муддатига берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича рухсатнома ҳар йили аниқлаштирилиши керак.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Рўйхатдан ўтказилган объектларда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг барча босқичларида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатилади.


11. Рухсатномалар беришга асос бўлган шарт-шароитлар ўзгарган ҳолларда (ишларни юритувчи, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахслар алмашганда, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда, лойиҳа ечимларида жиддий ўзгаришлар юз берганда ва ҳоказоларда) буюртмачи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни 10 кун мобайнида тақдим этиши керак.


12. Мазкур Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            





Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси


Қурилиш-монтаж ишларини


бажаришга


да берилган




(рухсатнома берилган сана)



___-сон РУХСАТНОМА

           

(банк реквизитларини кўрсатган ҳолда

          

га

ташкилот номи)


     

ишларини,

(қурилиш-монтаж ишларининг турлари ва


          

объект номи кўрсатилади)

шунингдек бош режада бўлган


манзилда жойлашган _______________________________________ объектлар қурилишини бажаришга рухсат берилди.


лойиҳа ҳужжатлари

(банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда лойиҳа ташкилотининг ва лойиҳа ҳужжатларини



томонидан ишлаб чиқилган

тасдиқлаган органнинг номи)


Техник назорат


га топширилди.


(ташкилот номи, лавозими, Ф.И.О.)


Муаллифлик назорати


га топширилди.


(ташкилот номи, лавозими, Ф.И.О.)


Бош пудратчи ташкилот* томонидан ишларни бажариш


         


га топширилди.

(ташкилот номи, фамилияси, Ф.И.О.)


Ишларнинг асосий босқичлари



(тамом бўлгандан кейин Давлат-архитектура

                     

              

қурилиш назорати инспекцияси хабардор қилинадиган иш босқичлари кўрсатилади)

Алоҳида шартлар


                 

Инспекция раҳбари


М.Ў.


(лавозими, имзо, Ф.И.О.)


Аниқлаштириш тўғрисида белги


Инспекция раҳбари


М.Ў.


(лавозими, имзо, Ф.И.О.)


Изоҳ. Пудрат ташкилоти жалб этилмасдан қурилиш амалга оширилганда юлдузча (*) белгиси қўйилган устунлар тўлдирилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 327-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 67-модда