Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2001 й. 152-сон "Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни ўз вақтида маблағ билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2001 й.

N 152



МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИГА ҚУРИЛАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ

ЎЗ ВАҚТИДА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қурилаётган объектларни кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, қурилиш қийматининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича:

объектлар қурилиши юзасидан пудрат шартномалари (контрактлар) кейинчалик ўзгартирилмайдиган шартномавий нарх бўйича танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилади;

объектлар қурилишида қатнашувчи пудрат (бош пудратчи ва субпудратчи) ташкилотларига аванс бериш учун хизмат кўрсатувчи банкда уларга белгиланган тартибда махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади;

пудрат ташкилотларига моддий-техника ресурсларига бўлган асосли эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда пудрат ташкилотининг махсус мақсадли ҳисоб рақами орқали буюртмачи томонидан ҳар ойда, бўлғуси чоракда кутилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, аванс берилади;

махсус ҳисоб рақамларига тушувчи маблағлар пудрат ташкилотлари томонидан фақат етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари учун ҳақ тўлашга ва объектлар қурилишида қатнашаётган субпудрат ташкилотларига аванс беришга сарфланади;

ички бозордан қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар асосан ҳақ тўлашнинг аккредитив шаклини қўллаш орқали сотиб олинади;

бажарилган ишлар учун, ишларнинг амалда бажарилган босқичлари ва турларининг фоиз нисбати ҳисобга олинган ҳолда, қатъий контракт нархлари асосида ҳисоб-китоб қилинади;

солиқлар бажарилган ишлар ҳажми учун пудрат ташкилотларининг асосий депозит (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамидан белгиланган тартибда тўланади (махсус ҳисоб рақамларига тушган аванс маблағлар ҳисобга олинмайди);

бюджет маблағлари ва марказлаштирилган кредитлар ҳисобига қурилаётган объектларда бажарилган, бироқ ҳақ тўланмаган ишлар бўйича солиқлар тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня ва жарималарни ундириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади;

буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарлари марказлаштирилган капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк бир ой муддатда:

давлат бюджети маблағлари ва марказлаштирилган кредитлар ҳисобига республика инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилишига аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини;

объектлар қурилишининг иккинчи йили ва кейинги йилларига шартномавий нархларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

пудратчиларнинг танлов (тендер)да қатнашиш тўғрисидаги буюртманомасида қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг камида 50 фоизи албатта пудратчиларнинг ўз кучлари билан бажарилиши, шунингдек буюртмачи ва пудратчининг кейинчалик ўзгартирилмайдиган шартномавий нархлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги мажбуриятлари мавжуд бўлишига оид  талабни жорий этсин;

буюртмачилар пудрат шартномаларини ҳамда қурилишларнинг аниқ рўйхатларини тузишда фойдаланишлари учун, ички ва ташқи бозорларда қурилиш материаллари нархини таҳлил қилиш асосида, объектлар қурилишининг жорий нархларда ҳисобланган қийматини аниқлаш бўйича бир ой муддатда тавсиялар тайёрласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишга туширилаётган қувватлар бирлиги қурилиш қийматининг минтақаларнинг ўзига хос шарт-шароитларига қараб табақалаштирилган нормативларини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги қурилиш қиймати нормативларини ишлаб чиқишга доир ишларни норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлашни назарда тутсинлар.


4. 2001 йил 1 апрелдан бошлаб, бир йил муддатга, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг иловага мувофиқ рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг асосий турларига нархлар ошишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги органларида мажбурий асослаши  жорий этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 27 мартдаги

152-сон қарорига

ИЛОВА



Нархлари молия органларида асосланадиган

қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ


1. Сув-газ ўтказиш қувурлари


2. Барча турдаги ғиштлар, шлак блоклар


3. Керамик ва пластмасса қувурлар


4. Ўқув мебели ва асбоб-ускуналар


5. Трансформатор кичик станциялари, электр ишга тушириш аппаратлари, электр шчитлар, электр жавонлар


6. Керамзит


7. Йиғма темир-бетон буюмлар ва конструкциялар


8. Табиий тошдан ишланган қоплама плиткалар


9. Керамика безак плиткалари


10. Пластмасса, алюминийдан тайёрланган дераза ва эшик блоклари


11. Лок-бўёқ маҳсулотлари


12. Сантехника буюмлари ва асбоб-ускуналари


13. Оҳак


14. Алебастр



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами", 2001 й. 6-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 19-модда.

































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск