язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2001 й. 106-сон "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2001 й.

N 106



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН

ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкциялар тўғрисида" 1995 йил 25 ноябрдаги 443-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 11-сон, 46-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2001 й., 5-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 14-модда.