язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2000 й. 509-сон "Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш монтаж ишларини бошлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2000 й.

N 509



ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА ҚУРИЛИШ МОНТАЖ ИШЛАРИНИ

БОШЛАШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ХАҚИДА


Ўзбекистон Республикасида объектларни қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этишни тартибга солиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қурилиш субъектлари томонидан капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги норматив ва қонун ҳужжатларига риоя этилишини самарали назорат қилишга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Исаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ў.Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 декабрдаги

509-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш

ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга

рухсатномалар бериш тартиби  тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Бошдавархитектқурилишназорат" бошқармаси органларида қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларига рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектларига жорий этилмайди.


2. Идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган (кенгайтирилаётган), техника билан қайта жиҳозланаётган ва замонавийлаштирилаётган мавжуд ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги объектлар "Бошдавархитектқурилишназорат" бошқармаси (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.


3. "Бошдавархитектқурилишназорат" бошқармаси томонидан қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатномалар бериш қуйидаги қурилиш объектлари бўйича амалга оширилади:

республиканинг бир нечта минтақалари ҳудудларини қамраб оладиган муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалари объектлари;

республиканинг турли минтақаларида амалга оширилаётган, буюртмачилари Тошкент шаҳрида жойлашган объектлар;

эксперимент тариқасида амалга оширилаётган ва капитал қурилишда ташкилий-техник жиҳатдан янгилик бўлган объектлар.

Қолган барча қурилиш объектлари бўйича рўйхатдан ўтказиш ва  қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатномалар бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан амалга оширилади.



II. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


4. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидагилар тақдим этилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза (1-илова);

б) давлат экспертиза органларининг ишчи лойиҳа бўйича ижобий йиғма эксперт хулосаси ёки объект қурилиши лойиҳалаш билан айни бир вақтда олиб борилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

в) экология экспертизасининг ижобий хулосаси - ишлаб чиқариш шароитлари зарарли бўлган объектлар бўйича;

в1) лойиҳа ҳужжатларига саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси - хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича;

г) қурилиш-монтаж ишларининг айрим лицензияланадиган турларини амалга ошириш учун пудрат ташкилоти лицензияси нусхаси;

д) архитектура органлари билан келишиб олинган объектнинг бош режаси ва фасадлари нусхаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси Шаҳарсозлик кенгашининг тегишли протоколи;

е) қурилиш объектининг аниқ рўйхати.



III. ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ

БОШЛАШГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Рўйхатдан ўтказувчи орган техник-иқтисодий асослашлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган объектлар бўйича кўпи билан 10 кун муддатда ва қолган объектлар бўйича 5 кун муддатда буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, шулар асосида қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.


6. Қуйидаги ҳолларда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин:

ҳужжатлар ва материалларнинг белгиланган рўйхати тўла ҳажмда тақдим этилмаганда;

ҳужжатлар зарур даражада расмийлаштирилмасдан тақдим этилганда; 

тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки чалкаш маълумотлар мавжуд бўлганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилаётганда уларни беришда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари меъёрлари бузилганлиги аниқланганда.

Рад этиш асосланган ва ёзма ҳолда бўлиши керак.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома беришнинг рад этилганлиги устидан юқори органларга ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.


7. Буюртмачи такроран мурожаат қилган тақдирда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб кўпи билан беш кун муддатда қабул қилинади.


8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунларига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 2 нусхада объектни рўйхатдан ўтказиш варақчаси расмийлаштирилади (2-илова) ва объектлар қурилишини рўйхатдан ўтказиш журналига тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Рўйхатдан ўтказилган қурилиш объекти учун инвентар ҳужжатлар йиғма жилди юритилади.

Журнални ва инвентар ҳужжатлар йиғма жилдини юритиш ва сақлаш тартиби Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси томонидан белгиланади.


9. Архитектура-қурилиш назорати инспекциялари томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсатнома 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш варақчаси асосида берилади.


10. Буюртмачилар рухсатнома олганларидан сўнг бир ой давомида рўйхатдан ўтказган органга объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилганлиги тўғрисида хабар қилишлари шарт. Мазкур қоида бажарилмаган тақдирда рўйхатдан ўтказган орган қурилиш-монтаж ишларини тўхтатишга ёхуд уларни бошлаб юбориш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ҳақлидир.


11. Объект қурилиши лойиҳалаш билан айни бир вақтда олиб борилаётган қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.


12. Рўйхатдан ўтказилган қурилиш объекти ҳар йили аниқлаб борилиши керак (календарь йилда уни қурилишлар рўйхатига киритиш ёки чиқариб ташлаш учун).

Бунинг учун буюртмачи рўйхатдан ўтказган органга қурилиш объектининг рўйхатдан ўтказиш варақчалари маълумотларини аниқлаш бўйича хабарларни ва жорий давр учун аниқ рўйхатни тақдим этади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси инспекторлари қурилиш қатнашчилари томонидан амалдаги нормативлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш учун қурилиш (монтаж)нинг боришини унинг барча босқичларида белгиланган тартибда назорат текширувини ўтказадилар. Аниқланган бузилишлар фактлари бўйича тегишли далолатномалар тузилади ёки ёзма кўрсатмалар берилади, ишларни амалга ошириш журналларига ёзиб қўйилади, зарур бўлган ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар қўлланилади.


14. Рухсатномалар беришга асос бўлган шарт-шароитлар ўзгарган ҳолларда (ишларни юритувчи, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахслар алмашганда, лицензиянинг амалда бўлиш муддати тугаганда, лойиҳавий ечимларда жиддий ўзгаришлар ва бошқалар бўлганда) буюртмачи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни 10 кун мобайнида тақдим этиши керак.


15. Мазкур Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.