ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1995 й. 443-сон "Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкциялар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН БУЗИШЛАР
УЧУН МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқариш сифати устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритсинлар.
3. Белгилаб қўйилсинки, молиявий санкцияларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи - республика давлат бюджетига, 30 фоизи - маҳаллий бюджетга, 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни улар мазкур соҳадаги қонунларни бузганликлари учун жавобгарликка тортиш қисмига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 46-модда