Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.11.1995 й. 443-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 25 ноябрдаги

443-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий

санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Стандартлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси ("Давархитектқурилишназорат") тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қурилиш фаолияти соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.


2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, қурилишда буюртмачилар ёки буюртмачи, пудратчи ва лойиҳалаш ташкилоти функциясини бирга олиб борувчилар ҳисобланадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотларга нисбатан қуйидаги қонун бузишлар учун маъмурий тартибда молиявий санкциялар қўлланади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорида фаолият турлари рўйхати бўйича белгиланган тартибда лицензия олмасдан объектни лойиҳаланганлик ва қурганлик учун - энг кам иш ҳақи миқдорининг ЭЛЛИК баравари миқдорида;

б) бинокорлик соҳасида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришда, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотларининг пишиқлик параметрларини ва уларнинг экологик тозалигини пасайтиришга, бинолар, иморатлар, иншоотлар, уларнинг қисмлари ёки алоҳида конструктив элементларининг мустаҳкамлиги, чидамлилиги, ишончлилиги пасайиши ва йўқолишига олиб келувчи бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун:

агар бузилиш мустаҳкамликнинг, пишиқликнинг йўқолишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг ЭЛЛИК баравари миқдорида;

агар бузилиш мустаҳкамликнинг, пишиқликнинг пасайишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг ҚИРҚ баравари миқдорида;

агар бузилиш ишончлиликнинг пасайишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг ЎТТИЗ баравари миқдорида;

в) иморатлар қуриш лойиҳаларини амалга ошириш қоидалари, иморатлар қуриш ва турар жой районларини, микрорайонларини ва шаҳарлар саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш, туманларни ва тарихий иморатларни қайта барпо этиш, архитектура ечимларини бажариш сифатининг бузилганлиги учун - энг кам иш ҳақи миқдорининг ЕТМИШ баравари миқдорида;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни бажаришдан бош тортганлик ёки уларнинг ўз вақтида бажармаганлик учун - энг кам иш ҳақи миқдорининг БЕШ баравари миқдорида.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг бошлиқлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг бошлиқлари қурилиш фаолияти соҳасидаги қонун бузишлар тўғрисида ишларни кўриб чиқадилар ва молиявий санкцияларни белгилайдилар.

Кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар бошқа давлат назорат органлари раҳбарларининг тақдимномаларига кўра мазкур Низомда назарда тутилган қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари нотўғри солинган жарималарни бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Йил давомида бир хилдаги қонун бузишлар такрорланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ёки қурилиш ишларини амалга оширишга берилган лицензиянинг амалда бўлишини УЧ ойгача муддатга тўхтатиб қўяди.


5. Молиявий санкциялар белгилаш айбдорларни ўзлари йўл қўйишган бузилишларни бартараф этиш ва кўрилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.


6. Белгиланадиган молиявий санкцияларнинг аниқ миқдорлари, қонун бузишнинг туси ва турига, рўй берган ёки рўй бериши мумкин бўлган оқибатларига қараб, қонун бузишлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахслар томонидан белгиланади.


7. Молиявий санкциялар белгилаш тўғрисидаги қарор юзасидан қарор чиқарилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида юқори мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. Шикоятлар улар келиб тушган вақтдан бошлаб 15 кун муддатдан кечикмай кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади. Шикоятлар бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан бир ой мудддатда хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.


8. Корхона томонидан шикоят тушган тақдирда молиявий санкциялар белгилаш ҳақидаги қарорни бажариш юқори органнинг мансабдор шахси томонидан шикоятни кўриб чиқиш учун ажратилган муддатга тўхтатиб қўйилади.


9. Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ишлари туфайли корхона, муассаса ва ташкилотга зарар етказилган ҳолларда улар кўрилган зарарни ундириш тўғрисида даъво билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 46-модда


























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск