язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.1995 й. 363-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.1995 й.

N 363



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорининг "г" бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомни ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари, шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг намунавий низомларини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 1 декабрдаги 580-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомга қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин:

а) 3-бандда:

ўн биринчи хатбошига "архитектура ва қурилишга" сўзларидан кейин "қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга" сўзлари қўшилсин;

ўн учинчи хатбошига "каталоглари ва рўйхатини" сўзларидан кейин "қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга норматив ҳужжатларни" сўзлари қўшилсин;

ўн олтинчи хатбошига "давлат назоратини амалга ошириш" сўзларидан кейин "қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда метрологик назоратни амалга ошириш, қурилиш соҳасида идоравий метрологик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари қўшилсин;

ўн саккизинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши киритилсин: "импорт ва экспорт қилинаётган қурилиш маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва унинг республика норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш (мажбурий равишда сертификатлаштириш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган импорт қилинаётган маҳсулот, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда, экспертизадан озод қилинади);

ўн тўққизинчи хатбоши йигирманчи деб ҳисоблансин ва у "стандартлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш" сўзлари билан тўлдирилсин;

йигирма бешинчи хатбоши "қурилишда стандартлаштириш, техникавий нормалаш ва сертификатлаштириш Давлатлараро илмий-техника комиссияси ишларида қатнашиш" сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 4-бандда:

олтинчи хатбоши "сейсмик микрорайонлаштириш хариталари" сўзларидан кейин "индустрия буюмлари, конструкциялари, материаллари каталоглари" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши "қурилишнинг иқтисодий механизми" сўзларидан кейин "республика қурилиш мажмуи бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" сўзлари билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "шаҳарсозлик" сўзидан кейин "қурилишда стандартлаштириш" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбоши "мажбурий равишда сертификатлаштирилиши керак бўлган қурилиш маҳсулоти номенклатураси бўйича таклифлар тайёрлайди" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши "бинокорлик материаллари саноати" сўзларидан кейин "қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 5-банднинг охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қўмита ҳузурида қурилиш мажмуида стандартлаштириш, янги технологиялар ва архитектура-лойиҳа ечимларини экспериментал текширишдан ўтказиш ҳамда жорий қилиш бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар ташкил этиш".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 35-модда