Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.1993 й. 369-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 21 июлдаги

369-сон қарорига

2-ИЛОВА



Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда

қуришни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.


2. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш усули фойдаланиш ёки хизмат кўрсатиш учун топширишга тайёрлаб қўйилган объектларнинг инвестиция жараёнининг барча босқичларини бошқариш функцияларини бир ташкилий тузилмада тўплаш асосида қурилишини таъминлашни назарда тутади ва у тайёр қурилиш маҳсулоти (лойиҳалаш-қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шу жумладан, қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш-фойдаланишга топшириш) яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.

Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва мазкур Низом асосида тузиладиган фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти объектларни фойдаланишга тайёр қолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришдаги инвестиция жараёни қатнашчилари ҳисобланадилар:

бундан буён "буюртмачи" деб аталадиган объектлар қурилиши бўйича буюртмачилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) - вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар, жамоат ташкилотлари, хорижий инвесторлар;

бундан буён "бош пудратчилар" деб аталадиган бош пудратчи ташкилотлар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) - қурилиш корпорациялари, концернлар, уюшмалар, трестлар, лойиҳа-саноат-қурилиш (лойиҳа-қурилиш), воситачи ташкилотлар ва фирмалар.

Бош пудратчи буюртмачи олдида инвестиция даврининг барча босқичларидаги ишлар комплексини амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун иқтисодий жавобгардир;

бундан буён "субпудратчилар" деб аталадиган, лойиҳаларда назарда тутилган махсус иш турларини бажариш учун контракт асосида жалб қилинган (мулкчилик шаклидан қатъи назар) субпудратчи қурилиш ташкилотлари, ихтисослаштирилган қурилиш,

қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар.

Субпудрадтчи бош пудратчи олдида субпудрат контрактида келишилган ишларнииг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун иқтисодий жавобгардир.


4. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун пудрат контракти буюртмачи билан бош пудратчи ўртасида тузилади, амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ "лойиҳалаш-қуриш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари, ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш? шунингдек маҳсулот чиқариш билан ишга тушириш-созлаш ишлари" жараёнининг бажарилишини назарда тутади.


5. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш чоғидаги инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлар, қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом, шунингдек, мазкур Низом билан тартибга солинади.



II. ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР

ҲОЛДА ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ


1. Уй-жойларни ва бошқа ижтимоий объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш инвестиция жараёни қатнашчиларининг фаолияти тузилиши ва вазифаси жиҳатидан қайта қурилиши лозим. Бундай ҳолларда инвестиция жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида:

пудратчи ташкилотларда буюртмачи хизматларини ва шаҳарларда ягона буюртмачи хизматларини барпо этиш ҳамда ушбу хизматлар ихтиёрида ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг режаларида назарда тутилган уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиши учун ажратилган капитал, маблағларни жамлашни;

бошқарувнинг ташкилий шакллари - лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бошлаб фойдаланишга топшириш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган объектларни буюртмачиларга топширишгача бўлган барча жараёнларни мустақил равишда амалга ошира оладиган лойиҳа-саноат-қурилиш (лойиҳалаш-қуриш) бирлашмаларини ташкил этишни;

моддий-техника таъминоти ва қурилишни технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва бозор шароитларига мослаштирилган бошқа тизимларни яратишни таъминлаш зарур.


2. Ўтказиш кувури, темир йўл, автомобиль транспорти, алоқа, энергетина, сув хўжалиги қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш тармоқнинг пудратчи ва бошқа ташкилотларини шу усулда ишлашга ўтказиш асосида тармоқ принципи бўйича амалга оширилади. Танлаб олинган кўламга кўра пудратнинг янги турига ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмалари, лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари, қурилиш-монтаж (ихтисослаштирилган) трестлари ва бошқалар ўтказилиши мумкин. Шу билан бир вақтда тармоқ (корхона, бирлашма)нинг инвестиция жараёни қатнашчилари фаолиятини ташкилий тузилиши ва вазифаси жиҳатидан қайта қуриш, шунингдек манфаатдор ҳокимликлар иштирокида ўзларига қарашли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солиш амалга оширилади.



III. ВАЗИФАЛАРНИ БУЮРТМАЧИЛАР ВА БОШ

ПУДРАТЧИЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ


1. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тизими асосий вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида қуйидагича тақсимлашни назарда тутади.

Буюртмачилар:

бош пудратчиларга микрорайонлар, кварталлар, шаҳарсозлик комплекслари, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари қурилишининг тасдиқланган лойиҳаларини, ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар ҳамда уй-жой-хўжалик объектлари ва алоҳида бинолар, иншоотлар қурилишининг базавий нархларда тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тақдим этадилар;

фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда хом ашё, материаллар, ёнилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етказиб беришни, амалдаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда зарур бўлган фойдаланувчи кадрларни қабул қилиш ва тўлдиришни таъминлайдилар. Зарур бўлган ҳолларда кўрсатиб ўтилган кадрларни келишилган муддатларга бош пудратчи (субпудратчи) ташкилотлар таркибига берадилар;

бош пудратчидан қурилиши тугалланган объектларни қабул қилиб олишни таъминлайдилар ва қабул қилиб олинган объектларни фойдаланувчи ташкилотлар балансига топширишни амалга оширадилар, шунингдек тугалланган қурилишлар бўйича ҳисоб-китобларни бажарадилар.

Бош пудратчилар:

ўз кучлари билан ёки ташқи лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан шартнома бўйича ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлайдилар. Ишчи ҳужжатларни технологик изчилликни ва қурилишнинг аниқ шартларини ҳисобга олувчи ҳажмларда ва муддатларда мустақил топширишни амалга оширадилар;

қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари, конструкциялар ва материаллар билан бутлашни таъминлайдилар, объектни фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширадилар;

буюртмачига объектни тасдиқланган лойиҳа ва контрактда келишиб олинган талабларга мувофиқ контракт мажбуриятлари билан белгиланган муддатларда топширишни таъминлайдилар.


2. Буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи томонидан бажариладиган ҳар бир функция бўйича вазифаларни аниқ тақсимлаш тегишли пудрат ва субпудрат контрактларини тузиш чоғида қурилишнинг аниқ шароитларига қараб аниқлаштирилади.



IV. ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАР


1. Буюртмачи бош пудратчи билан объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан контракт тузади.


2. Контрактга киритилган ишларнинг қиймати қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш Тартибига мувофиқ аниқланадиган шартномавий нарх бўйича қабул қилинади.


3. Фойдаланишга тайёр қолда қуришни амалга ошираётган бош пудратчи лойиҳа ва сметаларда белгиланган эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техник ресурслари, ускуналар билан таъминлашни ташкил этади.

Қурилишларни технологик асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар билан бутлаш қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низомда (II қисмнинг 4-банди - фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти ва II қисмнинг 6-банди - материаллар етказиб берувчи заводлар билан контрактлар) белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ускуналарни етказиб бериш муддатлари бош пудратчи томонидан қурилишнинг бошқа қатнашчилари ва бутловчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.


4. Бош пудратчи объектларни фойдаланишга топширишни таъминлаш учун ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича контракт тузади. Ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати алоҳида смета билан аниқланади ва асосий фаолият маблағлари ҳисобидан буюртмачи томонидан тўланади.



V. ҚУРИЛИШНИ МАБЛАҒ ВА КРЕДИТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


1. Бош пудратчининг объектни буюртмачига фойдаланишга тайёр ҳолда қуриб топширгунгача қилган харажатлари бош пудратчининг маблағлари, буюртмачининг аванслари ёки банкларнинг кредитлари ҳисобига қопланади.

Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда, норматив муддатлар доирасида, қурилишни ташкил этиш лойиҳасига тўла мувофиқ равишда бутун давр давомида амалга оширилади.

Пудратчига фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга берилган банк кредити учун фоизлар тўлашга маблағлар курилишнинг норматив муддатларидан келиб чиққан ҳолда шартнома нархида назарда тутилади. Қурилишнинг норматив муддати бузилганда оширилган фоизлар айбдор томоннинг ҳисобидан тўланади.

Агар буюртмачида маблағлар бўлса, бошқа пудратчи банк кредитларидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин.


2. Буюртмачи бош пудратчи билан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга тайёрлаб қўйилган, қурилиши тугалланган объектни далолатнома бўйича қабул қилиб олгандан сўнг шартнома нархлари бўйича ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади.

Бош пудратчи субпудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китобларни у шартнома нархлари белгиланадиган тегишли иш турлари комплексларини ниҳоясига етказганидан сўнг амалга оширади.


3. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда ниҳоясига етказилмаган қурилишлар бўйича сарф-харажатлар объект фойдаланишга топширилгунга қадар бош пудратчи балансида бўлади.


4. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.






























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск