Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1992 й. 540-сон "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1992 й.

N 540



ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ("ЎЗСУВҚУРИЛИШ")

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни ташкил этиш тўғрисида 1992 йил 18 ноябрдаги 497-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш") тузилмаси 1-иловага* мувофиқ бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.


2. "Ўзсувқурилиш" концерни қуйидагиларни қайта рўйхатдан ўтказишни амалга оширсин ва:

қурилаётган ва фойдаланилаётган давлат хўжаликлари ва хўжалик ҳисобидаги участкаларни 1992 йил 1 январдаги ҳолатига кўра коммунал қурилиш, ижтимоий-маданий-маиший уй-жой ва давлат хўжалиги қурилиши объектлари бўйича буюртмачи функцияси билан бирга 1992 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига;

мелиоратив қурилиш ва янги ерларнм ўзлаштириш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги  вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги қурилиши вазирлигига;

балансда бўлган ва тугалланмаган қурилиш ҳисобланувчи мелиоратив фонд, бинолар, иншоотлар, корхоналар ва объектларни 1992 йил охиригача қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича тегишлилигига кўра республика вазирликлари ва идораларига берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат кўмитаси 1993 йилда етиштирилган ва тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бутун ҳажмини "Ўзсувқурилиш" концернидан Ўзбекистон Республикаси Кишлоқ хўжалиги вазирлигига беришни, шунингдек, бу вазирликка "Ўзсувқурилиш" томонидан берилган давлат хўжаликлари ва хўжалик ҳисобидаги участкалар қурилишини тугаллаш учун мақсадли сармоя  маблағлари ажратишни назарда тутсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мелиоратив ва қишлоқ хўжалиги объектлари бўйича буюртмачи ва пудратчи функциясини ажратиш ҳамда Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини кўриб чиқсин ва тартибга солсин.


5. "Ўзсувқурилиш" концернининг функцияларига мувофиқ:

"Ўртаосиёгипросувпахта" лойиҳа-қидирув институти Ўзбекистон давлат мелиоратив, сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, суғориладиган катта массивлар ва Оролбўйи объектларини ўзлаштириш лойиҳа-қидирув институти ("Ўзгипромелиосувxўжалик")га айлантирилсин ҳамда у Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига берилсин;

"Ўртаосиёгипроқўриққурилиш" лойиҳа-қидирув институти "Ўзсувқурилиш" концерни таркибида қолдирилган ҳолда Ўзбекистон давлат саноат-хўжалик ва ижтимоий-маданий-маиший, сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва коммунал қурилиш объектларини жорий ва ишчи лойиҳалаш бўйича лойиҳа-қидирув институти ("Ўзгипросувқурилиш")га айлантирилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзсувқурилиш" концерни:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган концерн Уставига амал қилади;

республика халқ хўжалигининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, концерн таркибига кирувчи барча корхоналар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат буюртмалари, шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар ва битимлар асосида мустақил равишда истиқболни белгилайди ва пудрат фаолиятини амалга оширади;

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар меҳнат жамоаларининг ижтимоий масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради.


7. Концернни бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди. "Ўзсувқурилиш" аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг энг кўп сони 145 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин. Концерннинг ишчи аппарати концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган битим асосида концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотпар ажратган маблағлар ҳисобига сақланади.

Концернга раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда 9 кишидан иборат бошқарув аъзоларига эга бўлишга рухсат берилсин. Концерн раҳбарлари ва бошқарув аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

"Ўзсувқурилиш" давлат концерни раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича республика вазирлигига, раиснинг биринчи ўринбосари  вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари  вазир ўринбосарларига, бошқарув аъзолари эса ҳайъат аъзоларига тенглаштирилсин.


8. "Ўзсувқурилишконцерн"га:

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни Кенгаш қарори билан ташкил этиш, қайта тузиш ва тугатиш, уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритиш;

концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг розилиги билан ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларни концерн Устави билан белгиланадиган тартибда ва шартларда марказлаштириш;

хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш, белгиланган тартибда асбоб-ускуналар. материаллар, механизмлар ва халқ истеъмол моллари бўйича экспорт-импорт молларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


9. "Ўзсувқурилиш" концерни 20 кун муддат ичида концерн Уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Ўзбекистон ССР Министрлар Советииинг 1989 йил 16 ноябрдаги 376-сон қарорининг 14 ва 16-бандлари "Ўзсувқурилиш" концернига татбиқ қилинсин. Қайд қилиб ўтилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитасига тегишли 5, 6, 9, 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни ва унинг ишчи аппарати Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчаси, 5-уйда жойлашиши белгилаб қўйилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган













































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск