язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.1992 й. ПФ-504-сон "Ўзбекистон Республикасининг транспорт қурилиши корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.12.1992 й.

N ПФ-504



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТРАНСПОРТ ҚУРИЛИШИ КОРХОНАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудида жойлашган транспорт қурилиши корхоналарини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, уларнинг Ўзбекистон халқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари мажмуини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида:


1. Республика ҳудудида жойлашган транспорт қурилиши тизимидаги монтаж ва ихтисослаштирилган қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-технологик, саноат ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг ихтиёрийлик асосида Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси "Ўзбектрансқурилиш"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади ва шартнома асосларида давлат, ижара, акционерлик, жамоа ва бошқа корхоналарни бирлаштиради ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда муассислар йиғилиши тасдиқлайдиган уюшма Устави асосида амалга оширади;

муассислар бериб қўйган ҳуқуқларни ҳисобга олиб молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият борасидаги масалаларни мустақил ҳал қилади, уюшма Кенгашининг қарорига биноан марказлаштирилган суғурта, захира жамғармалари ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

республиканинг амалдаги қонунларига мувофиқ уюшма таркибига кирувчи трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, транспорт қурилиши давлат корхоналари ва ташкилотларини бошқача мулкчилик шаклларига айлантириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритади.


2. Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси "Ўзбектрансқурилиш" фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

темирйўл транспорти, фуқаро авиацияси иншоотларини, асосий автомобиль йўлларини, метрополитенни, тонеллар, кўприкларни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантириш, ижтимоий соҳага оид ва бошқа масалалар ҳар томонлама ҳал этилишини таъминлаш;

уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш. Бозор муносабатларига ўтишда уюшма қатнашчиларига кўмаклашиш, маслаҳат, ташкилий-услубий, ҳуқуқий, муҳандислик, ахборот ҳамда бошқа хизмат турлари билан таъминлаш, хорижий шериклар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш;

ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш, транспорт иншоотларини лойиҳалаш ҳамда қуриш масалаларида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш;

маҳсулот етказиб берувчилар билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатишга доир ташкилий тадбирларни амалга ошириш, республиканинг энг муҳим халқ хўжалиги иншоотлари қурилишини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 2-сон, 63-модда