Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Истеъмол товарларини сотиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик чораларини назарда тутадиган Қонун ҳужжатларидан Кўчирмалар (АВ томонидан 31.08.2002 й. 1169-сон билан рўйхатга олинган 31.08.2002 й. ДСҚ 2002-71-сон, ДБҚ 02/20-35-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ДСҚ ва ДБҚнинг қарори билан тасдиқланган,

Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 31 августда

1169-сон билан рўйхатдан ўтказилган

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

истеъмол товарларини олиб келиш

ва сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМГА

3-ИЛОВА




Истеъмол товарларини сотиш тартибини бузганлик учун

жавобгарлик чораларини назарда тутадиган

Қонун Ҳужжатларидан

КЎЧИРМАЛАР


Мазкур Кўчирмалар рус тилида тасдиқланган.

Матннинг ўзбек тилига муаллифлик таржимаси "СБХ" газетаси тахририяти ва "Norma-Hamkor" МЧЖ экпертлари томонидан бажарилган ва ахборот тусга эга.

Ноаниқликлар юзага келган тақдирда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат матнига мурожаат қилиш тавсия этилади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил

26 декабрдаги “Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга

оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий

қўллаш тартиби тўғрисида” 621-сон қарори

(Кўчирма)


8. Савдо-сотиқ ва хизматлар кўрсатиш чоғида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини назорат-касса машиналари (НКМ)ни қўлламасдан амалга оширадиган юридик шахслардан ҳисоб-китоб варағидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима, жарима жазоси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда - энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима ундирилиб, ундирилган сумма бюджет даромадига киритилади.

Аҳоли билан савдо-сотиқ ва хизматлар кўрсатиш чоғида квитанция ёзмасдан, талонлар, чипталар ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган, уларга тенглаштирилган бошқа чекларни бермасдан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган юридик шахслардан, агар бундай ҳужжатларни ёзиш ёки бериш мажбурий ҳисобланса, бир ойга белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима, жарима жазоси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда - бир ойга белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима ундирилиб, у белгиланган тартибда бюджетга олиб қўйилади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил

26 мартдаги “Вино-ароқ маҳсулотларининг улгуржи ва чакана

савдосини тартибга солиш тўғрисида” 136-сон қарори

(Кўчирма)


7. Белгилаб қўйилсинки, савдо ташкилотлари томонидан вино-ароқ маҳсулотини улгуржи ва чаканалаб сотишнинг белгиланган қоидаларини бузганлик учун ушбу фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ва шунча миқдордаги жарима давлат бюджети даромадига олиб қўйилади, айбдор раҳбарлар ва мансабдор шахс-лар эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил

22 июндаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат

банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 264-сон қарори

(Кўчирма)


3. Белгилаб қўйилсинки:

аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан нақд пул тушумини яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органининг қарорига кўра уларга белгиланган тартибда яширилган нақд пул тушуми миқдорида жарима солинади;

белгиланган савдо қилиш қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан фойдаланилмаган ва нақд пул маблағлари банк кассаларига ўз вақтида топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини бир ойгача муддатга тўхтатиб қўяди, қоидабузарлик такроран содир этилган тақдирда эса рухсатнома бекор қилинади;

юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорида белгиланган халқ истеъмоли товарларини улгуржи сотиш қоидалари бузилиши савдо қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади, бунинг учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача жавоб берадилар.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил

5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини

янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 280-сон қарори

(Кўчирма)


6. Турғун савдо ва хизматлар кўрсатиш шохобчалари орқали аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан корхоналар ва ташкилотлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган савдо қоидалари бузилганлиги учун жавобгарликнинг қуйидаги чоралари белгилансин:

нақд пул тушуми яширилиши ҳолати аниқланган тақдирда, солиқ органининг қарорига кўра, яширилган нақд пул тушуми миқдорида белгиланган тартибда жарима ундирилади;

назорат-касса машиналари қўлланилмасдан, квитанциялар ёзилмасдан, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар берилмасдан савдо қилинганда ва хизматлар кўрсатилганда, агар бундай ҳужжатларни ёзиш ва бериш мажбурий ҳисобланса, ундирилган сумма давлат бюджетига йўналтирилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима ундирилади, жарима жазолари қўлланилганидан кейин бир йил мобайнида такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима ундирилади.


7. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарори билан белгиланган юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан халқ истеъмоли товарларини улгуржи сотиш тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан ушбу фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ундириб олинади ва айбдор мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда шу миқдорда жарима солинади.



Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик

тўғрисидаги кодекси

(Кўчирма)


164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш


Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш - сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар ёхуд ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



166-модда. Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш

маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш


Хўжалик юритувчи субъектларнинг спиртли ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиши - молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ишлаб чиқариш маркаси ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида маълумот бўлмаган молларни сотиш, худди шунингдек сотиш мақсадида олиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



175-модда. Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб

бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини,

шунингдек тўлов интизомини бузиш

(Кўчирма)


Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

(Кўчирма)


188-модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга

хилоф равишда шуғулланиш


Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса,- уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача қамоқ билан жазоланади.

Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш,-

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) анча миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса,- уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:

а) кўп миқдордаги фойда (даромад) олган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,- уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



189-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш


Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдорда бузиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,- энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш:

а) хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 188 ёки 190-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,- энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск