язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2002 й. 44-сон "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2002 й.

N 44



ШАКАР ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Шакар хом ашёси барқарор олиб келинишини таъминлаш ва шу асосда Ҳазорасп шакар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлароқ ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг шакар  хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

шакар хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 1 февралдаги

44-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шакар хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни

танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ

ТАРКИБИ

Набиев У.Н.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси котибиятининг мудири, гуруҳ раҳбари


Абдураҳмонов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Аҳмедов Б.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Баҳромов А.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Холмуҳамедов Б.Д.

-

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси раиси


Хидиров Я.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Абдуллаев А.Д.

-

"Хоразм-шакар" шакар заводининг бош технологи


Боқиев Д.Э.

-

"Хоразм-шакар" шакар заводининг лаборатория мудири


Эргашев Д.Х.

-

"Шакар-Инвестмент" қўшма корхонаси бош директорининг ўринбосари


Каттахўжаев Н.М.

-

"Ўзбексавдо" акциядорлик жамияти ташқи иқтисодий алоқалар бошқармасининг бошлиғи


Холмуратов Х.М.

-

"Шакар-Инвестмент" қўшма корхонасининг смена  технологи


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 2, 7-модда.