язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.02.2002 й. 44-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 1 февралдаги

44-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шакар хом ашёсини импорт қилишда

таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари

бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот нархи, сифати ва етказиб беришнинг бошқа шартлари бўйича танлаб олиш (кейинги ўринларда танлов деб аталади) механизмини белгилаб беради.


2. Қуйидагилар танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади:

юқори сифатли шакар хом ашёсини жаҳон нархлари конъюнктураси, хом ашё сифати, етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб энг мақбул нархлар бўйича харид қилиш;

шакар хом ашёсини харид қилишга йўналтирилаётган марказлаштирилган валюта маблағларидан фойдаланиш самарасини ошириш.


3. Танловнинг барча иштирокчилари учун бир хил рақобат шартларининг яратилиши, ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги танлов ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.


4. Танлов фақат ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида белгиланган импорт бўйича харид қилиш ҳамда харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган манбалари мавжуд бўлган ҳажмлари доирасида ўтказилиши мумкин.



II. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Танлов мазкур қарор билан тасдиқланган Махсус гуруҳ (кейинги ўринларда  Махсус гуруҳ) томонидан ўтказилади.


6. Махсус гуруҳ раҳбари гуруҳ ишини ташкил этади, зарурат бўлганда тушган таклифларни баҳолаш учун эксперт ва маслаҳатчи ташкилотларнинг вакиллари (Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази, консалтинг фирмаларининг мутахассислари)ни жалб этиш юзасидан қарор қабул қилади. Жалб этилган мутахассисларнинг тавсиялари Махсус гуруҳнинг протоколида акс эттирилади.


7. Махсус гуруҳ танлов ўтказишни амалий жиҳатдан (танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва маҳсулот етказиб берувчиларга таклифномаларни жўнатиш, тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш) ташкил этади.

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, эксперт ва маслаҳатчи ташкилотлар, шунингдек шартнома асосида жалб этилган мутахассисларнинг хизматларига ҳақ, шу жумладан шакар хом ашёсини танлаб олиш билан боғлиқ сафар харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги шакар хом ашёсини импорт қилувчи томонидан танлов ғолибидан олинган воситачилик мукофоти маблағлари ҳисобидан тўланади.

8. Танловни ўтказишда Махсус гуруҳ:

танлов ўтказиладиган сана тўғрисида қарор қабул қилади;

танлов ўтказиладиган санагача танловда иштирок этиш учун жўнатилган барча таклифномаларга ва хорижий маҳсулот етказиб берувчилардан тушган барча таклифларга оид маълумотларни, шунингдек мазкур маҳсулот етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни йиғади;

танлов мезонлари кўрсатилган ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;

таклифномаларнинг аниқ даъвогарлар номига почта, телефакс орқали ёки бошқа расмий таклифномалар шаклида жўнатилишини ташкил этади;

жалб этиладиган экспертлар ва консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

даъвогарларни танлов мезонлари билан таништиради;

даъвогарлардан тижорат таклифларини қабул қилиб олади ҳамда уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини, шунингдек танлов ғолиби эълон қилингунга қадар  сир тутилишини таъминлайди;

олинган тижорат таклифларини тизимлаштиради;

ўз буюртмаларини йўллаган даъвогарлар, хусусан даъвогар-фирмалар нуфузи тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди.



III. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ


9. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

танлов мезонларини белгиловчи танлов ҳужжатларини (зарурат бўлганда ихтисослаштирилган техник ва тижорат консультантларини жалб этган ҳолда) тайёрлаш;

танлов ўтказилишини эълон қилиш, танловда иштирок этиш эҳтимоли бўлган даъвогарларга танловга таклифномалар юбориш;

танлов иштирокчиларидан тижорат таклифларини қабул қилиб олиш;

олинган тижорат таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш.



IV. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОНЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ТАРҚАТИШ


10. Махсус гуруҳ таклифлар танлови ўтказилишидан камида 15 кун олдин даъвогарларга унинг ўтказилиши тўғрисидаги хабарни почта, телефакс орқали ёки бошқа расмий таклифномалар шаклида даъвогарларнинг аниқ манзиллари бўйича жўнатади.

11. Танлов тўғрисидаги хабар қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов предмети  шакар хом ашёси;

шакар хом ашёсини етказиб бериш ҳажми;

харид қилинадиган шакар хом ашёсининг асосий сифат кўрсаткичлари;

етказиб бериш шартлари ва муддатлари, тўлов шартлари;

таклифлар қабул қилинадиган манзил, мулоқот телефони ва телефакс;

таклифлар қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва маҳаллий вақт бўйича соати кўрсатилган ҳолда).



V. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШГА ОИД

ҲУЖЖАТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ШАРТЛАР


12. Танловни ўтказишга оид ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов иштирокчиси учун йўриқнома;

техник қисм;

тижорат қисми;

расмий контракт намунаси;

келишилган давр ичида танлов иштирокчисининг таклифи чақириб олинмаслигини кафолатловчи пул закалатининг миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби;

буюртмачининг ихтиёрига кўра  танлов натижаларига мувофиқ тузилган контрактни зарур даражада бажариш бўйича пулли кафолатнинг (гаров сифатида) миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби.

Таклифлар икки бўлимдан иборат бўлади, улардан бири  тижорат қисмини ва контракт проформасини ўз ичига олган бўлим таклифнинг чақириб олинмаслиги кафолатланиши шарт.

13. Танлов иштирокчиси учун йўриқнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

Танлов ўтказилишига доир тегишли тушунтиришларни олиш мумкин бўлган Махсус гуруҳнинг аъзолари билан боғланиш учун манзил ва мулоқот телефонлари;

тижорат таклифини расмийлаштириш тартиби;

иштирокчи томонидан таклиф тақдим этилганидан кейин тижорат таклифига ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;

таклифни Махсус гуруҳга бериш тартиботига оид талаблар;

танлов иштирокчиларининг танловни ўтказишга оид ҳужжатларга асосланган таклиф билан бир қаторда қўшимча таклифлар киритиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумот;

танлов ғолиби танлаб олинганлиги тасдиқланган вақтдан эътиборан контрактни тузиш муддати.


14. Танловнинг техник қисми харид қилинадиган товарга қўйиладиган зарур технология ва сифат талаблари (ГОСТ, НСО ва ҳ.к)ни ўз ичига олади.


15. Таклифлар танловини ўтказиш бўйича ҳужжатларнинг тижорат қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:

товарнинг баҳоси ва уни аниқлаш тартиби;

товарнинг миқдори;

етказиб бериш шартлари;

тўлов шартлари ва жадвали.


16. Расмий контракт намунаси контрактларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши шарт, шу жумладан:

контрактнинг амалдаги халқаро савдо  ҳуқуқи нормаларига мувофиқлиги;

контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.

Расмий контракт намунасини тузишда Махсус гуруҳ маслаҳат олиш учун шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг фирмаларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



VI. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ


17. Танловда шакар ишлаб чиқарувчи хорижий фирмалар ва компаниялар ҳамда мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги шакар хом ашёси етказиб бериш тажрибасига эга бўлган  тижорат фирмалари иштирок этишлари мумкин.


VII. ДАЪВОГАРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ


18. Махсус гуруҳ томонидан ўз таклифларини йўллаган даъвогарлар ўртасида малакавий танлов ўтказилади.


19. Даъвогарларнинг малакавий танловига:

қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик жараёнида бўлган, иши суд ёки арбитраж тартибида кўрилаётган, агар бу тўғрида ишончли маълумот мавжуд бўлса;

белгиланган муддатда малакавий танлов ўтказилиши учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган;

илгари ўтказилган танловларда ўзини салбий жиҳатдан кўрсатган;

илгари тузилган контрактлар бўйича зиммасига олган мажбуриятларини талаб даражасида  бажармаган;

танловда иштирок этиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга берган ташкилотлар ва фирмалар кейинчалик кўриб чиқиш учун қўйилмайди.


VIII. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ РЕГЛАМЕНТИ


21. Танловда иштирок этишга даъвогарларга почта (сана почта тамғасига мувофиқ аниқланади), телефакс орқали ёки бошқа шаклда расмий таклифномалар жўнатилган сана танлов бошланган сана ҳисобланади.


22. Махсус гуруҳ тижорат таклифлари қабул қилинадиган муддатни ва охирги сана ҳамда соатини, шунингдек танловга қўйилган барча таклифлар айни бир вақтда кўриб чиқиладиган йиғилиш санасини белгилайди. Белгиланган муддатдан кейин келган таклифлар кўриб чиқилмайди. Танлов иштирокчиси ўз таклифини тижорат таклифлари қабул қилинадиган охирги санадан камида 24 соат олдин чақириб олиш ҳуқуқига эга.


23. Малакавий танловни ўтказиш даврида жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктураси номақбул бўлган тақдирда Махсус гуруҳ тижорат таклифлари қабул қилинадиган муддатни узайтириш юзасидан қарор қабул қилиши ёки малакавий танловдан ўтиб бўлган иштирокчиларга қўшимча таклиф йўллаши мумкин.


24. Барча таклифлар қабул санаси ва вақти рўйхатга олиш дафтарида қайд этилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш дафтари тикилган, тартиб рақамлари қўйилган ва Махсус гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.


25. Тижорат таклифларини махфийлик чораларига риоя этган ҳолда кўриб чиқиш ва сақлаш тартиби Махсус гуруҳ томонидан белгиланади.


26. Махсус гуруҳ ўз иш регламентини мустақил равишда белгилайди. Мазкур масала юзасидан қарор Махсус гуруҳ аъзолари умумий сонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


27. Махсус гуруҳ йиғилишини ўтказиш учун кворум гуруҳ таркибининг камида 75 фоизидан иборат. Махсус гуруҳнинг барча мажлислари ва барча қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилиши шарт.


28. Тақдим этилган тижорат таклифлари кўриб чиқиш муддати Махсус гуруҳ томонидан олинган тижорат таклифлари тўғрисидаги тўлиқ маълумот келган вақтдан бошлаб белгиланади. Бироқ ушбу муддат таклифномаларда кўрсатилган муддатдан кеч бўлмаслиги лозим.


29. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эълон қилинади:

буюртмалар Махсус гуруҳ томонидан кўриб чиқиладиган муддатнинг охиригача биронта ҳам тижорат таклифи олинмаган бўлса;

танловга фақат битта иштирокчининг таклифи тақдим этилган бўлса;

ҳамма тақдим этилган тижорат таклифлари қўйилган талабларга жавоб бермаса.



IX. ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ТАКЛИФЛАРНИ

БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


30. Келган таклифларни баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш Махсус гуруҳ томонидан қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

танлов ўтказилиши тўғрисидаги таклифномаларда баён қилинган мезонлар;

таклиф қилинган нархларнинг охирги нархларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тавсиясига кўра товарни етказиб бериш харажатларини изчил камайтириш заруратини ҳисобга олиб, жаҳон бозоридаги ўртача нархларга ва вужудга келган бозор конъюнктурасига (танлов санасида)  мувофиқ келиши.

Тақдим этилган таклифларнинг қўшимча техникавий, ташкилий ва тижорат нуқтаи назаридан афзалликлари ҳамда танлов иштирокчисининг нуфузи ҳам эътиборга олиниши мумкин.


31. Таклифларни баҳолаш Махсус гуруҳ томонидан белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.

Танлов иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари келган таклифларни муҳокама қилишда бевосита қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.


32. Танлов иштирокчилари тақдим этган таклифлар билан танишиб чиққандан кейин Махсус гуруҳнинг ҳар бир аъзоси, танлов муддати якунлангунга қадар, асосли ёзма хулосанома тузиш ҳуқуқига эга.

Махсус гуруҳ аъзоларининг ёзма хулосаномалари (агар шундайлари мавжуд бўлса) умумлаштириш ва протоколга киритиш учун гуруҳ раҳбарига берилади.


33. Махсус гуруҳнинг таклифлар танлови ғолиби тўғрисидаги протоколида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Махсус гуруҳ таркиби;

овоз бериш натижалари;

танлов қатнашчиларидан тушган таклифларнинг йиғма жадвали;

танлов ғолибининг номи;

танлов ғолиби билан контрактни имзолаш муддатлари.

34. Тушган тижорат таклифларининг кўриб чиқилиши ва баҳоланиши тўғрисидаги ахборот Махсус гуруҳ аъзолари томонидан баҳолаш тартиботига расмий дахлдор бўлмаган шахсларга хабар қилинмайди. Махсус гуруҳ аъзолари ва жалб этилган экспертлар мазкур ахборотнинг ошкор қилиниши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


35. Махсус гуруҳнинг танлов ғолиби тўғрисидаги протоколи йиғилишда қатнашаётган Махсус гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси томонидан имзоланади ҳамда шакар хом ашёси етказиб беришга даъвогарлар танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумот билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

36. Махсус гуруҳ танлов ғолиби томонидан контракт келишилган миқдорларда зарур даражада бажарилиши юзасидан кафолат берилишини таъминлайди.


Танлов ғолиби контракт тузишни рад этган ёки танлов бўлиб ўтмаган тақдирда белгиланган тартибда таклифларнинг қайта танлови ўтказилади.


37. Танловни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


38. Танлов натижалари Махсус гуруҳ томонидан 1 кун мобайнида почта, телефакс ёки бошқа ёзма шаклда танлов ғолиби эътиборига етказади.



X. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ТУЗИЛГАН

КОНТРАКТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


39. Танлов натижаларига кўра тузилган контрактлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


40. Контрактларнинг бажарилиши мониторинги улар тўлиқ бажарилгунгача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига ҳамда тегишли ваколатли банкка мажбурий тартибда ахборот тақдим этилган ҳолда, Махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.