Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 й. 317-сон "Ижтимоий мухим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ва сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2000 й.

N 317



ИЖТИМОИЙ МУХИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ

ТОВАРЛАРИНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ

ВА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан (асосан республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар билан) ишончли ва узлуксиз таъминлаш, уларни импорт бўйича келтириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун ва аҳолига сотишнинг таъсирчан механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ: 


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда устав жамғармасига эга бўлган "Ўзозиқовқаттаъминот" ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясига давлат ресурсларининг тасдиқланадиган балансларига мувофиқ қанд-шакар, ўсимлик мойи ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт бўйича марказлаштирилган тартибда харид қилиш ва кейинчалик ички истеъмол бозорида сотиш йўли билан аҳолини ва давлат эҳтиёжларини улар билан ишончли таъминлаш функцияси юклансин.


2. Қуйидагилар "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли, ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва саноат йўли билан қайта ишлаш учун қанд-шакарга ва импорт бўйича келтириладиган мажбурий турдаги бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжни мунтазам ўрганиш;

қанд-шакар ва импорт бўйича келтириладиган бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини улгуржи-чакана савдо шохобчаси орқали сотишни пухта ташкил этиш ҳисобига республиканинг бутун ҳудудида аҳолини, ижтимоий соҳа муассасалари ва махсус истеъмолчиларни улар билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш;

қанд-шакар ва ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ресурсларининг моддий балансларига мувофиқ импорт бўйича марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

зарур ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари хорижий валютага импорт бўйича харид қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарларни харид қилиш ва республика ташқарисида сотиш йўлларини излаш;

қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари тузилган импорт контрактларига мувофиқ республика минтақаларига ўз вақтида етказиб берилиши ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан белгиланган тақсимотга мувофиқ уларнинг чакана савдо корхоналарига етказилиши устидан мониторинг ўтказиш.


3. Ташкил этилаётган "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг устав жамғармасини қуйидаги улушларда шакллантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:

26 фоиз  давлат мулкини ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини бериш йўли билан шакллантириладиган давлат улуши ҳисобига;

24 фоиз  Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида хизмат кўрсатилаётган ҳудудни узлуксиз таъминлаш учун етарли бўлган омбор бинолари ва бошқа зарур инфратузилмани компаниянинг мулки этиб бериш йўли билан Ўзбекистоннинг йирик улгуржи ва улгуржи-чакана савдо компа-нияларининг улушлари ҳисобига;

50 фоиз  ишончли халқаро нуфузга ва Ўзбекистонда иш тажрибасига эга бўлган озиқ-овқат товарлари етказиб берувчи йирик хорижий компанияларнинг улушлари ҳисобига.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда озиқ-овқат товарлари етказиб берувчи етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борсин ҳамда "Ўз-озиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг хорижий муассисларини ва уларнинг устав жамғармасига улушларини аниқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда республика ҳудудида ўз омбор биноларига эга бўлган улгуржи ва улгуржи-чакана савдо корхоналар орасидан компаниянинг ўзбекистонлик муассисларини, шунингдек, "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг устав жамғармасида уларнинг улушли қатнашуви миқдорлари ва шаклларини белгиласин.


6. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг марказий аппарати ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясига Бошқарув раисининг икки нафар ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин.

Белгилансинки, "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга белгиланган тартибда компания Кузатувчи кенгаши томонидан тайинланадилар, кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

"Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари мақомига, маиший таъминот ва тиббий ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра тегишли равишда вазирга ва вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


8. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт бўйича харид қилиш ва республика истеъмолчиларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жаҳон ва ички бозорларда ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари нархлари устидан мониторингни амалга оширсин ҳамда "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тузиладиган импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида, ваколатли банкда ва божхона органларида рўйхатдан ўтказишда ўз хулосаларини берсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари етказиб беришга шартномалар тузиш учун ижтимоий соҳа муассасалари ва чакана савдо корхоналари жойлашишини "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси эътиборига етказсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, "Ўздавзахира" бош бошқармаси ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида назарда тутилган ҳажмларда импорт бўйича етказиб бериш юзасидан "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси билан шартномалар ўз вақтида тузилишини таъминласинлар.


12. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси:

давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари етказиб бериш юзасидан савдо корхоналари республиканинг бутун ҳудудида қанд-шакар, ўсимлик мойи ва бошқа ҳаётий муҳим озиқ-овқат товарлари савдоси билан аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш имконини берадиган этиб жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар, чакана савдо корхоналари билан шартномалар тузилишини таъминласин.

"Ўздавзахира" бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2000йилда қанд-шакарни захирада сақлашнинг тегишли нормативлари ҳажмида давлат захирасига ғамлашни таъминласин;

аҳолини қанд-шакар билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2000-2001 йилларда 20 минг тонна миқдорида йилдан-йилга ўтувчи суғурта фондини шакллантирсин.


13. Белгилансинки, қанд-шакардан саноат эҳтиёжлари учун фойдаланувчи саноат корхоналари қанд-шакарни мустақил равишда импорт қиладилар ёхуд эҳтиёжлар миқдори унча кўп бўлмаган бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ушбу мақсадлардаги умумйиллик квоталар доирасида, етказиб бериш учун "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузадилар.


14. Қанд-шакар ва ўсимлик мойини саноат йўли билан қайта ишлаш мақсадида чакана савдо тармоғи орқали сотиш қатъиян тақиқлансин.

Белгилансинки, қанд-шакар, ўсимлик мойи ва ун билан чакана ва улгуржи савдо қилиш қоидалари бузилганлиги, шунингдек, уларни республика ташқарисига олиб чиқиб кетишга уринилганлиги учун айбдор шахслар жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий жавобгарликка тортиладилар, савдо корхоналари эса савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномадан маҳрум этилади.


15. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида:

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари улгуржи-чакана савдосининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига;

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари нархларни шакллантириш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши, улар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан таъсирчан назоратни таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига;

аҳолини чакана савдо тармоғи орқали ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлаш устидан таъсирчан назоратни таъминлаш  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига;

қанд-шакар, ўсимлик мойи ва ун республика ташқарисига яширин олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик устидан таъсирчан назоратни таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юклансин.


16. Махфий.


17. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдонидаги 5-уйга жойлаштирилсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 14 августдаги

317-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик

компаниясининг ташкилий тузилмаси


Ижроия аппарат ходимларининг чекланган сони 33 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 14 августдаги

317-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик

компанияси томонидан ижтимоий муҳим озиқ-овқат

товарларини импорт бўйича харид қилиш ва уларни

республика истеъмолчиларига сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт бўйича харид қилиш тартибини, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъмолчиларга чакана ва улгуржи сотиш механизмини белгилаб беради.



I. ИЖТИМОИЙ МУҲИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ

ТОВАРЛАРИНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ


1.1. Қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги истеъмолчиларга кейинчалик улгуржи ва чакана сотиш учун марказлаштирилган тартибда харид қилиш "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади.


1.2. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси қанд-шакар ва бошқа ижтимоий мудиқланадиган уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш балансларидан келиб чиққан ҳолда импорт бўйича харид қилади.


1.3. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини нархи, сифати ва товар етказиб беришнинг бошқа шартлари бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида йирик ва ишончли озиқ-овқат товарлари етказиб берувчилар бўлган етакчи фирмалардан харид қилади.


1.4. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилишга контрактларни, қоидага кўра, консигнация шартларида 90кундан 180 кунгача ҳақини тўлаш муддати билан тузади. Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини етказиб беришга контрактлар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида назарда тутилган ҳажмлар ва муддатларда тузилади.


1.5. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси зарур ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини хорижий валютага импорт бўйича харид қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни харид қилиш ва республика ташқарисида сотиш йўлларини излаши шарт.



II. ИЖТИМОИЙ МУҲИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ

ТОВАРЛАРИНИ УЛГУРЖИ СОТИШ


2.1. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси импорт бўйича олиб келадиган қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари истеъмолчиларнинг турли тоифалари (ижтимоий соҳа муассасалари, давлат захираси, махсус истеъмолчилар, чакана савдо корхоналари) учун ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларидаги лимитлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри эҳтиёжини ишончли таъминлайдиган ҳажмларда "Ўзозиқовқаттаъминот" компаниясининг ҳудудий улгуржи бўлинмалари омборларига бевосита келиб тушади.


2.2. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг тегишли ҳудудий улгуржи бўлинмалари омборларидан ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини аҳолига фақат чакана сотиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда чакана савдо ташкилотларининг "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган жойлашишига мувофиқ чакана савдо ташкилотларига;

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини давлат захирасига ғамлаш учун уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида белгиланадиган лимитлар бўйича  "Ўздавзахира" бош бошқармасига;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари ҳамда Тошкент шаҳар савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти орқали, шунингдек, нодавлат корхоналар ва ташкилотларга идоравий мактабгача болалар, ўқув ва даволаш муассасаларини белгиланган тартибда тасдиқланадиган лимитлар бўйича ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари харид қилинишини маблағ билан таъминлаш учун ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини харид қилишга тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида ижтимоий соҳа муассасаларига ва бюджет ташкилотларига;

тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида махсус истеъмолчилар муассасаларига етказиб берилади.



III. ИЖТИМОИЙ МУҲИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ

ТОВАРЛАРИНИ ЧАКАНА СОТИШ


3.1. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан импорт қилинадиган қанд-шакар ва ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компания-сининг ўз чакана дўконлари тармоғи ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги бошқа чакана савдо ташкилотлари орқали уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан келишилган жойлаштирилишига мувофиқ чакана сотилади.


3.2. Чакана савдо ташкилотларининг ҳудудий жойлаштирилиши республиканинг бутун ҳудудида шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар аҳолисини ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан ишончли таъминлаши зарур.


3.3. Қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш учун чакана савдо тармоғи орқали сотиш қатъиян тақиқланади.



IV. НАРХ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ


4.1. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан импорт қилинадиган қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларининг чакана нархи импорт бўйича харажатларни, савдо ташкилотларининг чиқимларини, устама харажатларни қоплашни ҳамда улгуржи савдо корхоналари учун рентабеллик даражаси  6-7 фоиз ва чакана савдо корхоналари учун 3-4 фоиз бўлишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларга жаҳон нархлари коньюнктурасидан келиб чиқиб ҳисобланади.


4.2. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари чакана нархларининг чекланган даражасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан белгиланган тартибда келишади.



V. "ЎЗОЗИҚОВҚАТТАЪМИНОТ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ МУҲИМ

ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ХАРИД ҚИЛИШНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


5.1. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импортдан харид қилишни маблағ билан таъминлаш хорижий етказиб берувчилар билан эркин алмаштириладиган валютада ҳисоб-китоб қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг биржадан ташқари валюта бозорида конвертация қилинган ҳолда консигнация асосида етказиб берилган қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини сотишдан тушган тушумдан амалга оширилади.


5.2. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси конвертацияни амалга ошириш учун импорт қилинган ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини сотишдан сўмда олинган тушумни устувор конвертация қилишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензиясини белгиланган тартибда олади.


5.3. Қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини сотишдан олинган сўмдаги тушумни биржадан ташқари валюта бозорида "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан конвертация қилиниши лицензия эгаси сифатида Марказий банк томонидан хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланаётган эркин курс бўйича белгиланган чораклик квоталар доирасида амалга оширилади.


5.4. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий муҳим озиқ-ов-қат товарларини сотишдан олинган сўмдаги тушумни эркин муомаладаги валютага конвертация қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг нархлар бўйича ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


6.1. "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси:

қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган баланслари ҳажмлари ва муддатларида импорт бўйича харид қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси минтақаларида ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар, давлат захираси ва аҳолининг қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжининг ўз вақтида ва тўлиқ таъминланиши учун жавоб берадилар.


6.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари сотадиган чакана савдо ташкилотларининг мақбул ҳудудий сотилиши ва ижтимоий соҳа муассасалари ва бюджет ташкилотлари улар билан белгиланган лимитлар доирасида тўлиқ таъминланиши учун жавоб берадилар.


6.3. Чакана савдо ташкилотлари "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий улгуржи бўлинмалари билан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши ва ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларининг аҳолига мазкур Низомга мувофиқ белгиланган чекланган нархлар бўйича узлуксиз сотилиши учун жавоб берадилар.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда чакана савдо ташкилоти "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси билан шартномалар тузиш ҳуқуқини берувчи чакана савдо ташкилотлари жойлашган жойдан чиқарилади.



VII. НАЗОРАТ


7.1. Қуйидагиларни:

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари улгуржи-чакана савдосининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширади;

ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари нархларини шакллантириш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши, улар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси амалга оширади;

ижтимоий соҳа муассасаларини, шунингдек, аҳолини чакана савдо тармоғи орқали қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлаш устидан назорат қилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси амалга оширади;

махсус истеъмолчиларни қанд-шакар ва бошқа ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлаш ва давлат захирасига ўз вақтида ғамлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси амалга оширади;

қанд-шакар, ўсимлик мойи, ун ва мажбурий турдаги бошқа озиқ-овқат товарлари республика ташқарисига яширин олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик устидан назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск