язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 10.02.1999 й. 80-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январдаги 2-сонли "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.1999 й.

N 80




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1999 ЙИЛ

5 ЯНВАРДАГИ 2-СОНЛИ “СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ

АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ

ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январдаги 2-сонли ”Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб-чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратининг мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 январдаги 2-сонли ”Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни айланиши устидан давлат назоратини мустақкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори оғишмай бажариш учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (А.Латипов)

- озуқабоп спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда хом ашё ресурслари спирт ва алкоголли маҳсулот сарфланиши ва сақланиши соҳасида белгиланган таритбга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин:

- шаҳар худудида ноқонуний равшда тайёрланган алкоголли маҳсулотлар, шунингдек акциз маркаси ёпиштирилмаган маҳсулотлар ёки сохта акциз маркали маҳсулотлар сотилишига йўл қўймасин ва бу йўлдаги ҳар қандай уринишларнинг олдини олсин:

- алкоголли маҳсулот сотиш бўйича белгиланган қоидалар у ёки бу даражада бузилишига йўл қўйган савдо иншоатларини расмий рўйҳатини бу иншоатларни алкоголли маҳсулот савдоси ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини ҳал этиш учун ҳар ойда савдо, ҳизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳалқ исътемол моллари ишлаб-чиқариш Департаментига юбориб турсин.


3. Савдо, ҳизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳалқ исътемол моллари ишлаб-чиқариш департаменти (С.С.Муслимов)

- алкоголли маҳсулотни савдо залига эга бўлган турғун савдо тармоғи орқали сотувчи юридик шаҳсларгагина алкоголли ичимликлар ва пиво савдоси ҳуқуқи учун руҳсатнома берсин:

- савдо тармоғида ноқонуний равшда тайёрланган, акциз маркаси ёпиштирилмаган ёки соҳта акциз маркаси ёпиштирилган алкоголли маҳсулот сотилаётганини аниқлаган тақдирда бу иншоатлар алкоголли маҳсулот сотиш ҳуқуқидан маҳрум этилишига асос бўлиши белгилаб қўйилсин.


4. Савдо ҳизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳалқ истеъмол моллари ишлаб-чиқариш Департаменти (С.С.Мулимов) манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда шаҳар ҳудудида бўш шиша идишлар шу жумладанностандарт шиша идишлар тўплаш нуқталарини ташкил этсин (улардан такроранфойдаланиш ва саноатда қайта ишлаш учун).


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи С.С.Муслимов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                    К.Н. Тўлаганов