ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 04.04.1997 й. 125-сон "Тошкент шаҳар хокимининг 1996 йил 29 июлдаги хусусий тадбиркор гувоҳномаси"ни тадбиқ этиш ва "Тошкент шаҳри ҳудудида юридик шахс бўлмаган холда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги "низом"нинг янги таҳририни тасдиқлаш" тўғрисидаги 221-сонли қарорига қўшимча" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1997 й.

N 125




“ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОКИМИНИНГ 1996 ЙИЛ 29

ИЮЛДАГИ ХУСУСИЙ ТАДБИРКОР ГУВОҲНОМАСИ”НИ

ТАДБИҚ ЭТИШ ВА “ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲУДУДИДА

ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ХОЛДА ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИНИ

БИЛДИРГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙҲАТИДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

“НИЗОМ”НИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИНИ

ТАСДИҚЛАШ” ТЎҒРИСИДАГИ 221-

СОНЛИ ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА



Тошкент шаҳар Ҳокимлигининг 1997 йил 1 апрелдаги 118-сонли тадбиркорликнинг якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғилланиб даромад олаётган фуқоролар даромадига қатъий солиқ тўлов миқдоринибелгилаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиниши муносабати билан.


ҚАРОР ҚИЛАМАН.


1. Тошкент шаҳар хокимлигининг 1996 йил 29 июлдаги “Хусусий тадбиркор гувоҳномаси'"ни тадбиқ этиш ва “Тошкент шаҳри худудида юридик шахс бўлмаган холда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган жисмоний  шаҳсларни Давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги 221-сонли қарорга қуйидаги қўшимчалар киритилсин”:

1997 йил 10-апрелдан бошлаб юридик шахс бўлмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган қатъий солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтган жисмоний шахсларга Қатий солиқ тўловчи хусусиий тадбиркор гувоҳномаси бериш тадбиқ этилсин.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси 1997 йил 10-апрелига қадар Қатъий солиқ тўловчи хусусий тадбиркор гувоҳномаси амалга киритилишини инобатга олган ҳолда тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтган жисмоний шахсларни хисобга олиш бўйича тегишли кўрсатмалар тайёрласин ва туман бўлинмаларига йўналтирилсин

Тошкент шаҳри ҳудудида юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти биланшуғилланиш истагини билдирган жисмоний шахсларнидавлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисида “низом” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент шаҳар хокимининг 1996 йил 29 июлдаги 221-сонли қарори билан тасдиқланган.

Хусусий тадбиркор гувоҳномасининг изоҳига “Қатъий солиқ тўловчи ” жумласи киритилган намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Корхоналарни рўйхатга ва савдо тармоқларини хисобга олиш бошқармаси 1997 йил 10 апрелдан бошлаб “Хусусий тадбиркор гувоҳномаси”нинг изоҳига ”Қатъий солиқ тўловчи”киритилишини амалга оширсин. Ушбу гувоҳномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар, ўрнатилган тартибда, тадбиркорларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар хисобидан қоплансин.


2. Тошкент шаҳар хокимнинг 1996 йил 3 апрелдаги 95-сон “Буюм ва транспорт воситалари” бозори фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги қарорининг 3-банди бекор қилинсин.


3. Тошкент шаҳар Хокимининг 1996 йил 30 апрелдаги 121-сон “Шаҳар худудида озиқ-овқат ва буюм савдосини тартибгасолиш тўғрисида”ги қарорининг 9-банди бекор қилинсин.


4. Ушбу қарорни бажариш назорати Тошкент шаҳар Хокимининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                              К. Тўлаганов






1-ИЛОВА



Юридик шаҳс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик

фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган

жисмоний шаҳсларни Тошкент шаҳар худудида

давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби

ва муддатлари тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйҳатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шаҳсларни рўйҳатга олиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекитон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги ”Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар тўғрисида”ги 55-сон 1995 йил 15 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақидаги 361-сонли қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Низом, Тошкент шаҳар худудида рўйҳатга олишни муддатларда риоя қилган ҳолда такомиллаштириш ва енгиллаштириш, ҳамда рўйҳатга олиш хужжатларини замонавий дизайн талабларига мувофиқлаштириш ва улардан фойдаланиш қулайликларини яратиш мақсадида киритилмоқда.


3. Якка тартибдаги фаолият хусусий тадбиркорликнинг бир тури бўлиб, юридик шахс бўлмаган ҳолда, жисмоний шахс томонидан амалга оширилади. Жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган барча фаолият турларини амалга оширишга хақлидир.



II. ДАВЛАТ РЎЙҲАТИДАН ЎТКАЗИШ

МУДДАТИ ВА ТАРТИБИ


4. Тошкент шаҳри худудида, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахсни Давлат рўйҳатидан ўтказиш, муқим турар жойи бўйича, тегишли туман Ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.


5. Давлат рўйҳатидан ўтказиш, зарур хужжатлар билан биргаликда ариза топширилгандан сўнг 3 иш куни мабойнида амалга оширилади.


6. Давлат рўйҳатидан ўтиш учун аризачи томонидан муқим истиқомат қилувчи жойи бўйича корхоналарни рўйҳатга ва савдо тармоқларини хисобга олиш туман бўлими (бундан буён ”Бўлим”)га қуйидаги хужатлар топширилади:

- амалга ошириладиган фаолиятнинг аниқ тури, аризачининг муқим турар жойи ва паспорт кўрсаткичлари, фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган жойи кўрсатилган, белгиланган намаунадаги ариза:

- 3,5х4,5 ўлчамдаги 2 дона фотосурат (имконият бўлса рангли):

- рўйҳатга олиш учун давлат божи тўланганлиги тасдиқловчи хақида хужжат6

- фаолиятни амалга ошириш учун жой борлигини тасдиқловчи хужжат (шартнома, мулкий далолатнома ва ҳ.к.) Бунда агар тадбиркор тошкент шаҳри худудидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлардаги бозорларда амалга оширишни мўлжаллаган бўлса, бундай хужжат талаб қилинмайди:

- паспорт (шахсан ариза топшириш ва давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги хужжатларни олиш вақтида кўрсатилади.)

Тадбиркор томонидан, махсус руҳсатномалар талаб қилинадиган фаолият турини амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, тегишли идоралар (СЭС, ёнғин назорати ва ҳ.к.) нинг руҳсатномалари тақдим этилади.


7. ”Бўлим ” тақдим этилган хужжатларни қабул қилади ва уларни махсус реестр китобида қайд этади, ҳамда аризага қабул қилинган санани белгилайди.


8. ”Бўлим ” хужжатларни текшириб чиқади ҳамда уларнинг белгиланган талабларига жавоб бериш тақдирида, туман хокими қарорининг лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқга олиб киради, ёки давлат рўйхатига олишга рад жавобини асосланган сабабларини кўрсатган расмийлаштирилади.


9. Туман хокимининг қарори қабул қилингандан сўнг, жисмоний шахс, тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган хисобланади. Сўнгра бўлим ушбу қарор нусҳасини, рўйҳатдан ўтган тадбиркорлар рўйҳати кўрсатилган илова билан биргаликда, марказлашган шароитда белгиланган барча рўйҳатга олиш кўрсаткичлари қайд этилган “Хусусий тадбиркор гувоҳномаси”ни тайёрлаш ва расмийлаштириш учун, Кохоналарни рўйҳатга ва тадбиркорларни хисобга олиш бошқармаси (бундан буён Бошқарма)га топширилади. ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” тайёрлангандан сўнг (тегишли туман хокимининг қарорига асосан) Бошқарма раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади, сўнгра лиминацияланади ва тадбиркорга бериш учун бўлимга йўналтирилади.

Бунда гувоҳномада, рўйҳатдан ўтган тадбиркор ”қатъий солиқ тўловлари” жорий этилган фаолият турлари билан шуғилланиши кўрсатилган бўлса, гувоҳнома изоҳига ”қатъий солиқ тўловчи” жумласи албатта киритилади.

Гувоҳномалар тайёрлаш билан бир вақтнинг ўзида, Бошқармада, тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтган жисмоний шаҳслар тўғрисида компютер ахбороти банки шаклланади. Шунга ўхшаш компьютер ахборот банки туман пенсия жамғармасида ҳам олиб борилади.


10. ”Бўлим” аризачига ”хусусий тадбиркор гувоҳномасини” бериш пайтида Бошқарма томонидан тасдиқланган ва қатъий хисобот хужжати бўлмиш жисмоний шаҳсларни рўйҳатга олиш реестр журналига тегишли ёзувлар киритади.

Давлат рўйҳатидан ўтган тадбиркор ”хусусий тадбиркор гувоҳномасини” олгандан сўнг давлат солиқ идораси ҳамда туман пенсия жамғармасида мажбурий равшда рўйҳатдан ўтиши шарт.

Туман миқиёсида хисоботни олиб бориш мақсадида бқлимда ҳам компьютер ахборот банки олиб борилади. (Бошқармада шаклланаётган ўхшаш), ҳамда туман хокими қарорларининг нусҳалари ва давлат рўйҳатига олиш учун тақдим этилган хужжатлар сақланади.


11. Туман Хокимининг Қарорини нусҳаси ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” шахсан кўрсатилган тақдирда, Банк муасасида ҳисоб рақамини очишга, муҳр ва бошқа реквизитларни тайёрлашга бирон бир қўшимча ва келишувларсиз асос бўлади.


12. Тадбиркор сифатида давлат рўйҳатига олинган жисмоний шаҳсларни хисобга қўйиш учун, бқлимлар тегишли солиқ идораларига тадбиркорлар рўйҳати кўрсатилган илова бириктирилган туман Ҳокими қарорларининг нусҳаларини йўналтирадилар.

Тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган жисмоний шаҳсни ҳисобга олиш ва ҳисобдан ўчириш қоидалари, Тошкент шаҳар ҳокимининг раҳбарлик қилувчи ўринбосари томонидан тасдиқланган Бошқарма ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг қўшма Низоми билан белгиланади.

Фаолиятни бевосита амалга ошириш пайтида, тадбиркорда, туман солиқ идораси томонидан тачсдиқланган "Даромадлар хисоб-китоби" ва "Касса китоби" тадбиркор "қатъий китоб" миқдорлари жорий этилган фаолият турларидан бири билан шуғилланганда эса, "қатъий солиқ" миқдори тўлаганлигини тасдиқловчи тегишли туман давлат солиқ назоратининг маълумотномаси бўлиши шарт. Аксари ҳолларда "хусусий тадбиркор гувоҳномаси" ўз кучига эга деб хисобланмайди.



III. БОШҚА ҚОИДАЛАР


13. Тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган жисмоний шахслар "Хусусий тадиркор гувоҳномасида" кўрсатилган фаолият турини фақат шу гувоҳномада қайд этилган жойдагина амалга оширилиши мумкин


14. Тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширишнинг ўрнатилган тартиби бузилиши аниқланган тақдирда, текшириш ва назорат ваколати юкланган давлат идоралари тегишли далолатномалар тузиб "Хусусий тадбиркор гувоҳномасини" олиб қўйишга, сўнгра, рўйҳатга олувчи идорага бу хақда ахборот беришга ҳақлидирлар.

Тартиббузарликлар бўйича текширув материаллари,  текширув ўтказган идора томонидан маъмурий судларга, тегишли чоралар кўриш ҳақида қарор қабул қилиш учун йўлланади.

Ўрнатилган тартибларни қўпол бузган жисмоний шахснинг бундан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш имконияти бартараф этилганлиги ҳақидаги маъмурий суднинг қарори чиқиши тақдирида туман хокими томонидан тегишли қарор қабул қилинади, сўнгра "Хусусий тадбиркор гувоҳномаси" эса ушбу қарорнинг нусҳаси илова қилинган ҳолда тадбиркорни хисобдан ўчириш ва гувоҳномани бекор қилиш учун Бошқармага йўналтирилади.

“Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” бекор қилинганда, моний шаҳсни тадбиркор сифатида давлат рўйхатига олиш учун ундирилган давлат божи қайтариб берилмайди.


15. Бошқарманинг ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” белгилари, ҳамда бир турдаги аризаларни тайёрлашга кетган ва бошқа харажатлари, Бошқарма калкуляциялари бўйича пуллик ҳизматлар кўрсатиш хисобидан қопланиади.


16. Жисмоний шахсга берилган ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” гувоҳнома берилган муддат тугагандан сўнг, ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа холларда 5 кун мабойнида Давлат солиқ идораларига топширилиши шарт.

Бунда тадбиркор Давлат солиқ идораларида хисобдан ўчирилгандан сўнг, ўз кучини йўқотган гувоҳномаларни рўйҳатга олувчи идораларга йўналтирилади.


17. ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси”нинг барча (шу жумладан нотариалтасдиқлагани ҳам) нусҳалари бевосита тадбиркорлик фаолияти кўрсатилаётган вақтда ҳақиқий хисобланмайди.

”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” тадбиркор томонидан йўқотилгани тақдирида фақат асосланган сабабларга кўра, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қайтадан расмийлаштириб берилади:

- Туман Ҳокими номига тушунтириш хати

- Тошкент шаҳар ИИББи топилмалар бўлимининг маълумотномаси

- Солиқ тўловлари бўйича ўзарохисоблар ҳақида солиқ идораларининг маълумотномаси

- ”Хусусий тадбиркор гувоҳномаси” йўқотилганлиги ва бекор қилинганлиги тўғрисида эълон берилган оммавий ахборот воситаси босма нашрининг нусҳаси.



Тошкент шаҳар Ҳокимининг

ўринбосари                                                         Р.М.Шоабдурахмонов

























Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск