язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.1994 й. 274-сон "Ун ва булка ноннинг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.1994 й.

N 274



УН ВА БУЛКА НОННИНГ ЧАКАНА

НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Донни сотиб олиш, уни ташиш ва қайта ишлаш харажатларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 1 июнидан бошлаб 1 килограмм уннинг чакана нархи ўртача 500 сўм-купон ва 1 килограмм булка ноннинг чакана нархи ўртача 400 сўм-купон этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уннинг ва булка ноннинг чиқарилаётган турларини ҳисобга олган ҳолда янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликларга ва идоралар етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 февралдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов