Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1992 й. 444-сон "Вазирлар Маҳкамасининг товарларни купонлар бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги қарорларининг амал қилишини узайтириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1992 й.

N 444



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТОВАРЛАРНИ

КУПОНЛАР БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ УЗАЙТИРИШ ҲАҚИДА


Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва аҳолини товарлар билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, товарларни купонлар бўйича сотиш юзасидан белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўйганлиги учун савдо, банк тизимларида 250 киши жазоланди, шу жумладан, 30 киши эгаллаган лавозимидан озод этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларини купонлар бўйича сотиш тартибини такомиллаштириш ҳақида" 1992 йил 30 мартдаги 153-сон қарори 2, 5, 6, 7, 8, 9, 11-бандларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июндаги 312-сон қарори 2 ва 6-бандларининг амал қилиши 1992 йилнинг октябрь-декабрь ойларигача узайтирилсин.


2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликлар ходимларга, пенсионерларга, талабаларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига октябрь ойи учун купонларни 1992 йилнинг 10 октябрига қадар беришни таъминласинлар.

Колхозчиларга ва бошқа мавсумий ходимларга купонлар йил чораги якунларига ва мавсумий ишларнинг тугашига қараб ҳақ тўланишини кутмасдан, ҳар ойда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан берилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сон қарорида тасдиқланган товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассациялаш ва муомалага чиқариш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низомга қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Истеъмол бозорини янада ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида купонли карточкаларнинг амал қилиши 1992 йилнинг октябрь-декабрь ойларигача сақлаб қолинсин.

14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳолига йилнинг I, II, III чораклари учун берилган купонлар 1993 йилнинг 1 январига қадар ҳақиқийдир".


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг биринчи мансабдор шахслари зиммасига ўз ҳудудларида истеьмол бозорини ҳимоя қилиш юзасидан, шунингдек, товарларни купон бўйича сотишнинг тасдиқланган тартибига сўзсиз амал қилинишини таъминлаш учун шахсан масъулият юклатилсин. Ҳукуматнинг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорлари қандай бажарилаётганини ҳар ойда кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб туриш жорий этилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилган қарорларини рўёбга чиқариш бўйича Республика комиссияси (ўртоқ Ҳамидов) ўз мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари комиссияларининг ишини мунтазам равишда кўриб борсинлар ва тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, кейинчалик Олий Кенгашнинг кўриб чиқишига тақдим этиш учун, товарларни купонлар бўйича сотишнинг белгиланган тартибини бузган шахсларнинг юридик жавобгарлигини белгилаш тўғрисида таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сон қарори 4-бандининг иккинчи-бешинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск