Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Купонли карточкалар бўйича товарларни сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 02.01.1992 й. 1-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



Купонли карточкалар бўйича товарларни сотиш,

уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация

қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купонли карточкалар (Бундан кейин купонлар деб аталади.) 1992 йилнинг 1 чораги учун ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилади.


2. Купонли карточкалар товарларни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган бир марта фойдаланиладиган ҳужжатдир.



II. ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИДА ТОВАРЛАРНИ

КУПОНЛИ КАРТОЧКАЛАР БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ



3. Давлат савдоси, тижорат, матлубот кооперацияси тизимида, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи товар алмашув операциялари бўйича ва валютага сотиб олувчи ва уларни ўз ходимларига сотувчи корхоналарда ва ташкилотларда купонлар бўйича мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида кўрсатилганлардан ташқари озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари сотилади.

Купонлар билан тўлаш товарлар қийматини мавжуд пул белгилари билан тўлаш билан бир вақтда карточкадан купонларнинг эквивалент суммасини қирқиб олиш йўли билан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар купонларсиз сотилади:

мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари;

умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;

ҳарбий қисмлар (муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига), колониялар ва ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ҳудудида жойлашган магазинлардаги товарлар;

тижорат нархлари бўйича сотиладиган нефть маҳсулотлари;

шунингдек, фойдаланилган материаллар ва эҳтиёт қисмлар қиймати ҳам қўшилган ҳар хил хизматлар кўрсатиш.


5. Қиймати 5000 сўмдан кўп бўлган товарлар республика аҳолисига купонлар бўйича ҳам, чеклар, чек дафтарчалари бўйича ҳам ёки омонатчиларнинг топшириғига кўра уларнинг банк муассасаларидаги шахсий счётларидан пул ўтказиш йўли билан сотилади.


6. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва бошқаларнинг чакана савдо шохобчалари оркали нақд пулга купонсиз товар сотиши тайинланади. Карточкасиз купонлар ёки тегишли тартибда расмийлаштирилмаган купонлар ўтмайди.


7. 50 тийинга тенг бўлган ва ундан кам қиймат бўйича харид учун ҳисоб-китоб купонсиз амалга оширилади. Сўм ва тийинда ифодаланган харид учун ҳисоб-китоб купон билан тўланаётганда йириклаштириш қоидаларига кўра сўм ҳисобида тегишли сўммагача йириклаштирилади (50 ва ундан кам бўлган тийин кам томонга, 51 ва ундан кўп тийин кўп томонга).


8. Савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек, автоёнилғи қуйиш станцияларида купонлар кесиб олиш ва қадаб қўйиш билан тўланади, улар ўзларининг номинал қийматлари бўйича гуруҳларга ажратилади ва иш куни давомида корхонанинг моддий жавобгар шахсида (сотувчи, кассир, кассир-назоратчи), корхонада товарларнинг сотилиши учун масъул бўлган шахсда сақланади.


9. Магазинларнинг сотувчилари, шунингдек, корхоналарда ва ташкилотларда амалга ошириладиган алмашув операциялари натижасида ва валютага олинган товарларни сотиш учун масъул бўлган шахслар савдодан олинган тушумни сўм ва купон билан икки томонлама ҳисоблаб чиқадилар Купонлар қатъий ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб ҳисобланади.


10. Тушум суммасининг сўм ва купон ҳисобида бир-бирига туғри келиши учун масъулият савдо корхонасининг раҳбари зиммасига юклатилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган фарқ фоизи тегишли банк органлари билан келишилган ҳолда юқори савдо ташкилоти томонидан белгиланади.


11. Банк муассасаларида тушган купонларни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва топшириш тартиби Ўзбекистон Давлат банки, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, "Ўзкооптайёрловсавдо" ва Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.



III. КУПОНЛАРНИ ФУҚАРОЛАРГА

БЕРИШ ТАРТИБИ



12. Купонлар:

асосий иш, ўқиш, хизмат жойидан, пенсиялар, ўтказилган пуллар олинадиган алоқа бўлимлари ва тегишли банклардан;

шахсий ёрдамчи хўжаликларда банд бўлган ва ўз маҳсулотини топширувчи шахсларга - умумий асосларда тегишли ташкилотлар томонидан;

ҳарбий хизматчилардан бўлган пенсионерларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга - банк муассасаларидан;

корхоналар ва ташкилотлардан стипендия олувчи студентларга - фақат ўқиш жойидан берилади.

Иш ҳақи тўлашга банк муассасаларидан нақд пул олмайдиган ва шу тўловдан тушган даромад ҳисобига таъминловчи ташкилотлар купонни умумий асосларда банкдан оладилар.

Республика ҳудудида жойлашган, лекин иш ҳақини пул ўтказиш йўли билан бошқа ҳудудлардан оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга купонлар банк муассасалари томонидан белгиланган тартибда иш ҳақи учун ведомостлар кўрсатилгач берилади.

Ўриндошлик билан ишловчи шахсларга купонлар асосий иш жойидан умумий даромадга қараб, меҳнат шартномалари бўйича, иш ҳақи олувчиларга эса умумий асосларда берилади.


13. Жорий ойда фойдаланилмай қолган купонлардан кейинги ойларда фойдаланиш мумкин.

Ходимларга таътил маблағлари ёзилаётганда бериладиган купонларнинг суммаси ҳар бир таътил ойига алоҳида ҳисобланаётган сўммалар асосида аниқланади.

Банклар ва корхоналар берган кредитлар, шунингдек, суғурта органлари томонидан тўланадиган сўммалар купон билан таъминланмайди.



IV. БЕРИЛАДИГАН КУПОНЛАР ҲАЖМИ



14. Бериладиган купонлар миқдори 2-иловага мувофиқ табақалаштирилган шкала бўйича иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа ҳисобланувчи қайд қилинган даромадларнинг (солиқларни, алиментларни ва бошқа ушлаб қолишларни чиқариб ташлаб) миқдорига боғлиқ бўлади, йириклаштириш қоидаларига мувофиқ тегишли миқдоргача йириклаштирилади (5 сўмгача - кам томонга, 5 сўм ва ундан кўп бўлганда - кўп томонга).

Купонлар бир ойда бир марта берилади.

Купонларни дастлабки бериш 1992 йил 9 январгача, 1991 йил декабрь ойи учун тўланадиган иш ҳақлари, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва бошқа молиявий даромадлар ҳисобидан белгиланган миқдорларда, ушбу даромадларнинг 1992 йилда ошишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Февраль ойи учун купонлар 1992 йил 16 февралгача, март ойи учун 16 мартгача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда берилади.

Доимий иш жойига эга бўлмаган ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, ўз маҳсулотини колхоз бозорида сотувчи ёки кооперативларга топширувчи ёхуд муаллифлик гонорарлари олувчи шахсларга, шунингдек, республика ташқарисида ишловчи кишиларга купонлар уларни олишга рухсатнома кўрсатилгач, яшаш жойидаги банк муассасаларида шкала билан белгиланган миқдорда берилади (2-илова). Купонлар олишга рухсатнома солиқ инспекциялари томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар асосида яшаш жойидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмитасида берилади.

Муаллифлик гонорарлари олувчи фуқаролар давлат солиқ инспекцияларига даромадларни олган жойдан берилган ўтган йилдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этадилар.

Совет Армияси сафларидан демобилизация қилинган ва вақтинча (уч ойгача) ишламайдиган ҳарбий хиэматчилар, ўз хоҳиши билан ёки қисқариш сабабли ишдан бўшаган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар, ёлғиз яшовчи кексайиб қолган фуқаролар ҳамда пенсия ва ижтимоий ёрдам олмайдиган фуқаролар, шунингдек, қамоқ жойларидан озод қилинган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар яшаш жойидаги Маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмитаси ҳарбий билет, паспорт, меҳнат дафтарчаси, озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берган купонларни олишга рухсатномани кўрсатиб, банк муассасаларидан 150 сўм миқдорида купон оладилар.

ҳолининг иш билан бандлиги тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига мувофиқ нафақа олувчи вақтинча ишламайдиган аҳолига купонлар 150 сўм миқдорида берилади. Бу қонун қабул қилингандан кейин расман ишсиз мақомини олган фуқароларга купонлар белгиланган нафақанинг 100 фоизи миқдорида берилади.

Болага ҳараётганлиги учун таътилда бўлган аёллар ҳар ойда иш жойидан нафақа ва бошқа даромадларнинг, компенсация ҳам шу жумлага киради, 100 фоизи миқдорида купонлар оладилар. Бола уч ёшга тўлгунга қадар унга қараш учун ўз таътилини давом эттираётган, лекин бу нафақа ва компенсацияларни олиш муддати тугаганлиги учун уларни олмаётган аёлларга купонлар уларнинг иш жойидан 150 сўм миқдорида берилади.

Мавсумлар орасида мавсумий ишлар билан банд бўлган фуқаролар купонларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари берган рухсатнома асосида яшаш жойларидан ойига 150 сўм миқдорида оладилар.

Даромад манбаига эга бўлмаган ва оила ҳарамоғидаги уй бекаларига купонлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмитаси берадиган маълумотномалар тақдим этилгач, банк муассасаларидан ойига 150 сўм миқдорида берилади.

Бензин учун пул компенсацияси олувчи ногиронларга купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида компенсация олинадиган жойда йилнинг ҳар чорагида бир марта берилади.

Болалар ассортименти товарларининг қимматлашганлиги учун нафақа олувчи болаларга купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида, бошқа нафақалар учун эса белгиланган тартибда берилади.

Моддий ёки жисмоний зарар етказилганлиги муносабати билан фуқароларга бериладиган моддий ёрдам пули учун купонлар тўла миқдорда берилади.

Йил чораги, йил учун мукофотлар, мукофот пуллари ва моддий ёрдам пули учун купонлар ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик миқдорида белгиланган шкала бўйича (2-илова) берилади.

Республика ҳудудида ишловчи ва сўмларда иш ҳақи олувчи чет эл фуқароларига купонлар умумий асосларда ишловчилар сифатида берилади.

Иш ҳақини сўмларда олмовчи, бирок республикада яшовчи ёки хизмат сафарида бўлган чет эл фуқаролари банк муассасаларида эркин алмаштириладиган валютани белгиланган шкала бўйича миқдорда (2-илова) купон олган ҳолда тижорат курси бўйича сўмларга алмаштириш ҳуқуқига эгадирлар.

Республика ўқув юртларида ўқиётган чет эл фуқароларига купонлар тўланадиган стипендиянинг 100 фоизи миқдорида берилади. Улар эркин алмаштириладиган валютани купон олган ҳолда сўмларга алмаштириш ҳуқуқини ўзларида сақлаб оладилар.

Республика ташқарисида вақтинча ҳарбий хизматни ўтаётган, оила аъзолари республикада доимий яшаётган фуқаролар хизматни ўтаётган жойидан иш ҳақи тўғрисида берилган маълумотнома асосида ҳарбий комиссарликлар берадиган рухсатнома бўйича банк муассасаларидан белгиланган шкала бўйича (2-илова) миқдорларда купон оладилар.

Чет элда ишлагандан кейин ёки навбатдаги меҳнат таътилига келган республика фуқаролари купонларни чет элга хизмат сафарига боргунга қадар ишлаган корхоналаридан, ҳарбий хиэматчилар эса ҳарбий комиссарликлардан умумий асосларда оладилар.

Республика ҳудудида доимий яшовчи ва республика ташқарисида кўчиб ишлаб юрувчи шахслар даромадлари тўғрисидаги маълумотномаларни кўрсатгач, халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари купон олиш учун берган рухсатномаларни кўрсатиб, банк муассасаларидан купонларни оладилар.

1 гуруҳ ногиронларга, шунингдек, интернат уйларда яшовчи ва тўла давлат таъминотида бўлган пенсионерлар ва ногиронларга купонлар ўзлари оладиган пенсия миқдорида берилади.

Муаллифлик кашфиётлари, ихтиролари, рационализаторлик таклифлари ва ҳоказо ҳисобига мукофотлар олувчи фуқаролар купонларни асосий иш жойидан умумий асосларда ҳамма даромадлари юзасидан оладилар.

Етим болалардан ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалардан бўлмиш талабалар ва ўқувчиларнинг, тўла давлат таъминотида бўлган талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари тўла миқдорда купонлар билан таъминланади.

Муваққат ижодий жамоаларнинг аъзоларига, шунингдек, пудрат шартномаси бўйича иш бажарувчи шахсларга купонлар асосий иш жойида ҳамма даромадлари юзасидан белгиланган шкала бўйича миқдорда (2-илова) берилади.

ВТЭК (меҳнат кобилиятининг йўқолиши даражасини аниқлайдиган тиббиёт комиссияси)дан қайта текширувдан ўтган ва пул даромадлари олмайдиган фуқароларга банк муассасаларида халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари томонидан берилган рухсатнома кўрсатилгандан кейин кўрикдан ўтишнинг бутун даври учун ҳар ойда 150 сўмлик купон берилади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ҳисобидан таътил олган ходимлари иш жойидан купонларни таътилга чиқишдан олдинги охирги ойда олинган белгиланган даромадлар суммасидан белгиланган шкала бўйича миқдорида (2-илова) оладилар.

Донорлар донорлиги учун даволаш муассасаларидан олинган сумманинг тўла миқдорида купонлар билан таъминланадилар.

Бошқа республикаларнинг узок муддатга (бир ойдан кўп) хизмат сафарига келган фуқаролари купонларни хизмат сафарига келган ташкилотлар ва корхоналардан ойига 150 сўм миқдорида оладилар.

Нақд пулсиз тартибда келадиган алиментлар белгиланган шкала бўйича миқдорда купонлар (2-илова) билан таъминланади.


15. Купонли карточкалар муомалага бланканинг 10, 25, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик номинал қиймати билан чиқарилади.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг кассаларидан купонли карточка беришда купонлар суммаси йириклаштириш қоидалари бўйича (5 сўмгача кам томонга, 5 сўм ва ундан кўп бўлганда кўп томонга) сўмларда тегишли сўммагача йириклаштирилади.

Карточкалар аниқ бир шахснинг номига ёзиб берилади ва раҳбар, бош бухгалтернинг имзоси ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса муҳри билан тасдиқланади.

Йўқотиб қўйилган ва бузилган купонлар ва карточкалар тикланмайди.



V. КУПОНЛАРНИ ОЛИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ



16. Купонлар республика ҳудудида жойлашган барча банк муассасаларида, шу жумладан, тижорат банкларида берилади.


17. Корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан купонларни олиш, сақлаш ва бериш бўйича масъул шахс тайинланади ҳамда унга шартнома бўйича жавобгарлик юклатилади.

Купонларни олиш ва бериш корхоналар томонидан алоҳида ҳисобга олиш дафтарида ҳисобга олинади. У номерланган, ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. ҳисобга олиш дафтаридаги варақлар сони корхона раҳбари ва бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Дафтардаги ёзувлар купонларни олиш ва бериш ҳуқуқини берувчи кирим-чиқим накладнойлари, сарфланган касса ордерлари ва тўлов ведомостлари орқали амалга оширилади.


18. Олувчига берилган купонларнинг номинал суммаси иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқаларни беришда тўлов ведомостига қўшимча равишда киритилган устун (қатор)да ёки бошқа тўлов ҳужжатида акс эттирилади.

Купонларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари (мулкчилик шаклидан қатъи назар) олдиндан берилган талабномаларга мувофиқ нақд пул олинадиган банк муассасасидан топшириш бўйича оладилар.

Пенсиялар, нафақалар берувчи алоқа корхоналари уларга купонларни банк муассасаларидан ижтимоий таъминот органлари томонидан тузилган тўлов ведомостларига мувофиқ оладилар. Тўлов ведомостида берилиши лозим бўлган купонлар суммаси алоҳида устунда кўрсатилади. Пул ўтказиш операциялари бўйича купонлар бериш учун алоқа муассасалари томонидан резерв ташкил этилади.

Купонларнинг ҳосил бўлган камомади сарфланган қоғоз пулларнинг номинал қийматидан (яъни 1 сўмлик 1 купон учун - пул билан 1 сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Купонларнинг берилган суммасини назорат қилиш учун банк муассасалари томонидан ордер расмийлаштирилади, унинг нусхаси корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади.

Купонларни ҳар гал навбатдаги олиш учун корхона олдинги даврда фойдаланилган купонлар тўғрисидаги маълумотнома билан биргаликда талабнома беради.


19. Олинган купонларни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда сақлаш қимматбаҳо қоғозларни сақлаш тўғрисидаги йўрикнома ҳамда "Халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ амалга оширилади,

Купонларнинг кирим дафтарига қайд қилиниши номинал қиймати бўйича кирим-чиқим накладнойлари асосида юритилади ва ҳисобга олиш 004 - "қатъий ҳисобидаги бланклар" балансдан ташқари счётда амалга оширилади.

Давлат солиқ органлари кооперативлар, кичик корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги бошқа бўлинмаларни молиявий тафтиш қилганларида мажбурий тартибда олинган купонлар суммасининг иш ҳақи бериладиган тўлов ведомостларига мувофиқ келишини текширадилар.

Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилувчи ва текширувчи органлар ушбу тартибнинг бажарилишини назорат қилишга бурчлидирлар.

Купонларни бериш тугаллангандан кейин, бирок улар банкдан олингандан 5 кун ўтмасдан, купонларни сақлаш ва бериш учун жавобгар шахс уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тузади. Корхона бухгалтерияси Купонларнинг олиниши ва бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни текширишни амалга оширади.


20. Купонли карточкалар Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг буюртмаси билан босиб чиқарилади. Купонларни босиш, ҳисобга олиш, ташиш ва банкда сақлаш Ички ишлар вазирлиги, инкассация республика бошқармаси ҳамда уларни босиб чиқарувчи корхоналарнинг махсус назоратида бўлади.

Карточкаларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби республика банкларида бухгалтерия учёти ҳисоб-китоблар режасини қўллаш тўғрисидаги кўрсатмаларга мувофиқ белгиланади.

Банк муассасасининг раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири купонли карточкаларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва уларни бериш қоидаларига қаттиқ риоя этилишини таъминлайдилар. Купонларнинг сақланиши учун моддий жавобгарлик касса мудири зиммасига юклатилади.


21. Банк муассасалари купонларнинг тўла инкассация қилинишини, сақланишини, кейинчалик эса уларнинг белгиланган тартибда иккиламчи хом ашё корхоналарига топширилишини таъминлайдилар.


22. Почта ташкилотларининг пул ўтказиш операциялари бўйича купонларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланади.



VI. КУПОНЛАРНИ МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ

ВА ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШ



23. Купонларни муомалага чиқариш ва уларни инкассация қилиш барча банк муассасалари томонидан амалга оширилади.


24. Сохта купонлар ясаш сохта давлат хазина билетларини ясашга тенг даражада қонун билан тақиқланади.

































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск