Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1991 й. 204-сон "Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш тўғрисида" 1991 йил 29 мартдаги 74-сон қарорини қисман ўзгартиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1991 й.

N 204



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

“ЧАКАНА НАРХЛАРНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”

1991 ЙИЛ 29 МАРТДАГИ 74-СОН ҚАРОРИНИ

ҚИСМАН ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА


Жумҳуриятга етказиб берилаётган этил спиртининг қимматлашганлиги, электр энергиясига тарифларнинг ва узумнинг техник навлари харид нархларининг ошганлиги, шунингдек, чакана нархларнинг ислоҳ қилинишига мувофиқ компенсация тўловлари муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, “Узплодоовошчвинпром” концерни ва ЎзССЖ Савдо вазирлигининг талон бўйича сотиш учун ва эркин сотиш учун арақ, шунингдек, қуруқ ва кучайтирилган узум винолари, оддий коньяклар, шампан винолари ва вижиллаб турадиган виноларга 1-5-иловаларга мувофик қайд этилган нархларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Вино-арақ маҳсулотларининг янги чакана нархлари 1991 йил 5 августдан жорий қилинсин.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 мартдаги 74-сон қарори 5-пунктининг биринчи хатбошидаги “шунингдек, арақнинг” сўзлари чиқариб ташлансин.


2. “Узплодоовошчвинпром” концерни ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув билан биргаликда ишлаб чиқарилаётган маркали винолар ассортиментини кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда уларни тижорат нархлари бўйича сотиш учун савдо шохобчаларига етказиб беришни кўпайтириш юзасидан икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. “Узплодоовошчвинпром” концернига ишланган вино материалларини жумҳуриятдан ташқарига шартнома нархларида, уларга хом ашё ресурслари учун олинадиган оборот солиғини қўшган ҳолда, сотишга рухсат этилсин.


4. ЎзССЖ Молия вазирлиги:

жумҳуриятдан ташқарига олиб кетиладиган вино материаллари учун олинадиган оборот солиғи ставкаларини ишлаб чиқсин ва уларни етказиб берувчи корхоналарга етказсин;

мазкур қарор билан тасдиқланган янги чакана нархлардан келиб чиққан ҳолда вино-арақ маҳсулотларини сотишдан олинадиган оборот солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқсин;

“Узплодоовошчвинпром” концерни корхоналарининг бюджет билан ўзаро муносабатларига тегишли ўзгартишлар киритсин.


5. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси арақ, вино ва коньякларнинг чакана нархлари, винонинг улгуржи нархлари прейскурантларини тасдиқласин ва уларни тегишли ташкилотларга етказсин.


6. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ва савдо шохобчаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда вино-арақ маҳсулотлари қолдиқларини қайта нархласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 3 августдаги

204-сон қарорига

1-ИЛОВА



АРАҚНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИ

Маҳсулотнинг номи

0,5 литр сиғимли бутилкасининг

чакана нархи, сўм ва тийин ҳисобида

(идишнинг нархи бунга кирмайди)


талон бўйича


эркин савдода


“Русская”


12-00


“Особая “Сунбула”


13-00


“Сибирская”



17-00

“Посольская”



16-00

“Столичная”



14-00

“Московская особая”



13-00

“Пшеничная”



15-00

“Золотое кольцо”



18-00

“Кристал Дзидрайс”



15-00





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 3 августдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА



СПИРТСИЗ ХЎРАКИ УЗУМ ВИНОЛАРИНИНГ

ЧАКАНА НАРХЛАРИ

Маҳсулотнинг номи

0,5 литр сиғимли бутилкасининг

чакана нархи, сўм ва тийин ҳисобида

(идишнинг нархи бунга кирмайди)


Баян-Ширей


2-50

Беҳишти


2-50

Оқ жилвон


2-50

Қизил жилвон


3-00

Оқ нафосат


2-50

Паркент қизғиши


2-50

Ркацители


2-50

Роҳатбахш


2-50

Сояки


2-50

Оқ хўраки


2-50

Қизғиш хўраки


2-50

Қизил хўраки


2-50

Оқ шаҳанд


2-50

Тўйбоп оқ вино


3-00

Оқ мусаллас


3-00

Қизил мусаллас


3-00

Оқ варахша


3-00

Қизил варахша


3-00





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 3 августдаги

204-сон қарорига

3-ИЛОВА



СПИРТЛИ УЗУМ ВИНОЛАРИНИНГ

ЧАКАНА НАРХЛАРИ

Маҳсулотнинг номи

0,5 литр сиғимли бутилкасининг

чакана нархи,  сўм ва тийин ҳисобида

(идишнинг нархи бунга кирмайди)


Хўраки херес


3-00


Фарҳод


5-50


Юбилей портвейни


5-50


Жасорат


5-00


Ўзбекистон мадераси


5-00


Ўзбекистон оқ портвейни


4-50


Боғишамол спиртли хереси


5-00


Чашма оқ портвейни


5-00


Буваки


6-00


Қизғиш вассарга


5-50


Юмалоқ


6-00


Қизил галаосиё


5-00


Жаус


4-50


Жондор


5-00


Кагор


5-00


Қизил кеш


5-00


Ўзбекистон мускати


5-00


Токай


5-00





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 3 августдаги

204-сон қарорига

4-ИЛОВА



ОДДИЙ КОНЬЯКЛАРНИНГ ЧАКАНА

НАРХЛАРИ

Маҳсулотнинг номи

0,5 литр сиғимли бутилкасининг

чакана нархи, сўм ва тийин ҳисобида

(идишнинг нархи бунга кирмайди)


Оддий коньяклар



Уч юлдузли


26-50


Тўрт юлдузли


27-50


Беш юлдузли


28-50


Халқобод


27-50





Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 3 августдаги

204-сон қарорига

5-ИЛОВА



СОВЕТ ШАМПАН ВИНОЛАРИ ВА ВИЖИЛЛОВЧИ

ВИНОЛАРНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИ

Маҳсулотнинг номи


0,75 ва 0,8 литр сиғимли бутилкасининг

чакана нархи, сўм ва тийин ҳисобида

(идишнинг нархи бунга кирмайди)


Совет шампан виноси


11-00


Вижилловчи винолар



Қизғиш Гулшан


10-00


Наврўз


10-00


Мускат


10-00


Зилола


10-00

           
































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск