Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.1991 й. 126-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси - "Узкоопзаготторг"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.1991 й.

N 126



МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

САҚЛАШ ВА СОТИШ ЖУМҲУРИЯТ КООПЕРАТИВ

БИРЛАШМАСИ - "УЗКООПЗАГОТТОРГ"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 8 майдаги Фармонига мувофиқ ҳамда жамоа ва якка тартибдаги секторларда етиштирилган мева-сабзавотларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш жумҳурият тайёрлов органлари фаолиятини яхшилаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида жумҳуриятлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Таркибида иловага мувофиқ тузилма бўлинмалари бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси - ("Ўзкоопзаготторг") ташкил этилсин.


2. Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

колхозлар ва совхозларда ("Ўзплодоовошчвинпром" концерни ихтисослаштирилган хўжаликларидан ташқари), ижарачилар ва деҳқон (фермер) хўжаликларида, аҳолининг ёрдамчи шахсий хўжаликларида, боғдорчилик-узумчилик ширкатларида ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мева ва резавор меваларни тайёрлаш;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, уни умумиттифоқ фондига, жумҳуриятлараро битимларга мувофиқ ва экспортга етказиб бериш;

шаҳарларда, ноҳия марказларида, посёлкаларда, қишлоқларда ва овулларда деҳқон бозорларида ва ёйма бозорлардаги ихтисослаштирилган магазинлар ва дўконларда картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мевалар ва узум, қуруқ мевалар, кишмиш, гўшт, шунингдек, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилишни таъминлаш;

қишда сақлаш учун картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини ғамлаш, аҳолини йил давомида таъминлаш ва ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси муассасаларини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, тузлаш кичик корхоналарини ривожлантириш;

картошка, мева-сабзавот ҳамда бошқа маҳсулотлар ва хом ашёларни ўзаро етказиб бериш бўйича чет мамлакатларнинг фирмалари билан ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш.


3. Қуйидаги тартиблар сақлаб қолинсин:

матлубот кооперацияси тизимидаги мавжуд чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашё (чорва моллари ва парранда, сут ва тухум, қоракўл, жун, ичак ва момиқ-мўйна хом ашёси), иккиламчи ресурслар, (макулатура, латта-путталар, рангли ва кора металлар темир-терсаклари ва бошқа турдаги иккиламчи ресурслар) тайёрлашнинг мавжуд тартиби ягона ташкилот сифатида сақлаб қолинсин;

Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концернининг умумиттифоқ фондига узум ва қуритилган мева тайёрлаб ва етказиб берадиган, шунингдек, ўз тизими хўжаликларида картошка ва мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлайдиган ва етказиб берадиган ягона ташкилот сифатидаги вазифалари сақлаб қолинсин. "Ўзплодоовошчвинпром" концернига Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва "Ўзкоопзаготторг" билан келишган ҳолда йиллик режаларда қайта ишловчи корхоналарни хом ашё билан таъминлаш учун бошқа хўжаликларда мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлаш ҳажмлари белгиланади;

"Ўзбекбирлашув"да тизимнинг қайта ишловчи корхоналари ва умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.


4. Белгилансинки, "Ўзкоопзаготторг" тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка тартибда ва жамоа аъзолиги принциплари асосида, кооператив, давлат, қўшма, ижара, хусусий ҳамда жамоат ташкилотлари, корхоналари ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви асосида амалга оширилади.

"Ўзкоопзаготторг" ихтиёрий равишда шартнома асосларида иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ҳамда аралаш бирлашмалар ва ассоциацияларга кириши ва бунда ўзининг тўла мустақиллиги ва юридик шахсини сақлаб қолиши мумкин.

"Ўзкоопзаготторг" молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ ҳамма масалаларни мустақил ҳал қилади, банк муассасаларида маҳсулот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул ва чет эл валюта маблағлари счётини очади, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлардан фойдаланади.

"Ўзкоопзаготторг" ўз ишини Ўзбекбирлашув билан мустаҳкам алоқада олиб боради ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва Центросоюзга ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туради.


5. Белгилансинки, "Ўзкоопзаготторг"нинг тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар (колхозлар, совхозлар, ижара, деҳқон, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар) ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиб турувчи асосий ҳужжат шартнома ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўп турда ва юқори сифатли етиштиришни кўпайтиришдан ва тайёрлашдан томонларнинг моддий манфаатдорлигини таъминловчи шартноманинг асосий вазифаси маҳсулот етиштирувчи ва тайёрловчининг ўзаро мажбуриятларини аниқ белгилаб беришдан иборат бўлиши керак.

Шу максадда:

шартнома бевосита колхозлар ва совхозларда, шахсий ёрдамчи хўжаликларда ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларда тайёрловчилар томонидан маҳсулот етиштирувчиларни уйма-уй айланиб юриш йўли билан тузилиши керак;

шартномаларни имзолаш хўжаликлар ва аҳоли қишлоқ хўжалиги экинларини талаб этиладиган хилда ва қулай муддатларда экишларини таъминлаш учун кузги-қишки ишлар бошлангунга қадар тугалланиши керак;

шартномада томонларнинг: маҳсулот етиштирувчининг - маҳсулот ҳажми, тури, сифати ва уни етказиб бериш муддатига доир; тайёрловчининг - олдиндан пул тўлаб қўйиш, идиш, жойлаш материаллари, омихта ем, ўғит, техника, транспорт билан таъминлашга доир ва бошқа ўзаро мажбуриятлари ўз ифодасини топиши керак;

маҳсулотни харид қилишнинг шартнома нархлари ҳам етиштирувчи, ҳам тайёрловчининг маҳсулот етиштиришни кўпайтиришдан моддий манфаатдорлигини таъминлаш ва бозор конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак;

юридик ҳужжат сифатида шартноманинг шакли ушбу қарорга ва Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига мувофиқ аниқлаштирилиши керак.


6. Белгилансинки, "Ўзкоопзаготторг" ҳамда унинг вилоят ва ноҳия бўлинмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат буюртмасидан ортиқча, шу жумладан, умумиттифоқ фондига, жумҳуриятлараро шартномалар бўйича ва экспортга етказиб бериш бўйича, харид қилиш ва сотиш учун шартнома нархларини белгилаш ҳукуқи берилади.


7. ЎзССЖ Молия вазирлиги (ўрток Муротов) "Ўзкоопзаготторг"нинг асосий фаолияти (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш) билан боғлик бўлган корхоналари ва ташкилотларини 1991-1993 йилларда фойдадан ва транспорт воситаларидан олинадиган солиқдан озод қилсин.


8. Белгилансинки, "Ўзкоопзаготторг" ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзплодоовошчвинпром" концерни, Шахсий ёрдамчи хўжалик эгалари уюшмаси, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими ва "Ўзсортсемовошч" бирлашмаси билан биргаликда картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини умуман жумҳурият ҳудудида етиштириш ва фойдаланиш балансларини ишлаб чиқади.


9. Белгилансинки, "Ўзкоопзаготторг" ўз тизимидаги корхоналар ва ташкилотлар учун моддий-техника ресурсларининг фонд сақловчиси ҳисобланади.

ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзсельхозснабремонт", ЎзССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзглавлегснабсбит", "Ўзплодоовошчвинпром" концерни, "Ўзсортсемовошч" ва "Ўзагрострой" бирлашмалари моддий-техника ресурслари режаларида моддий рағбатлантиришда мақсадли фойдаланиш - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топширувчиларга сотиш учун талаб катта бўлган моллар ҳажмини алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда "Ўзкоопзаготторг" учун тегишли номенклатура бўйича алоҳида сатрда назарда тутсинлар.


10. "Ўзкоопзаготторг" ўзига юклатилган вазифаларни ва бирлашма уставини ҳисобга олган ҳолда бошқарув аппарати тузилишини, сонини ва иш ҳақи фондини мустақил белгиласин.

"Ўзкоопзаготторг"га бирлашма раисининг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.


11. "Ўзкоопзаготторг"га бир ой муддатда ушбу қарорни, амалдаги нормативларни ва Ўзбекистон ССЖнинг қонунларини ҳисобга олган ҳолда бирлашма Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


12. Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), "Ўзкоопзаготторг" 2 ҳафта муддатда баланс бўйича Ўзбекбирлашув таркибидан "Ўзкоопзаготторг" ихтиёрига ўтказиладиган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа бўлинмаларнинг қабул қилиб олиниши-топширилишини амалга оширсинлар ҳамда тегишли материалларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.

ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси Ўзбекбирлашув, "Ўзкоопзаготторг" ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар бўйича 1991 йил учун режа кўрсаткичларини мувофиқлаштирсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 майдаги

126-сон қарорига

ИЛОВА



"ЎЗКООПЗАГОТТОРГ"НИНГ АСОСИЙ

ТУЗИЛМА БЎЛИНМАЛАРИ

РЎЙXАТИ


Қорақалпоғистон жумҳурият кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Андижон вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Бухоро вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Жиззах вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Қашқадарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Наманган вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Самарқанд вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Сурхондарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Сирдарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Тошкент вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Фарғона вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Хоразм вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Тошкент кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

    


Сони


Қуввати

Ноҳия тайёрлов-саноат-савдо идоралари қишлок кооператив тайёрлов-саноат-савдо идоралари, тайёрлов идоралари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик цехлари, мол сўйиш пунктлари ҳам шу жумлага киради


156 та

-

Тайёрлов-сотиш базалари


11 та

-

Вилоят, ноҳия бўйсунувидаги шаҳар кооператив савдо идоралари ва Тошкент шаҳар кооператив савдо идораси 


46 та

-

Қишлок хўжалги маҳсулотларини сотувчи ихтисослаштирилган магазинлар, павильонлар, дўконлар


6603 та

-

Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги сабзавот-картошка сақлаш жойлари


310 та

128,4 минг т

Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги мева сақлаш жойлари


51 та

22 минг т

Тайёрлов идоралари, кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги машина билан совитадиган омборлар-яхлатгичлар


26 та

6,5 минг т

Деҳқон бозорлари, уларга бўйсунувчи хўжаликлар ҳам шу жумлага киради


603 та

-

Эслатма. Тузилма бўлинмаларининг сони ва рўйхати мазкур қарорнинг 12-бандига  мувофиқ аниқлаштирилади.

































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск