Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1991 й. 74-сон "Чакана нархларни ислоҳ қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1991 й.

N 74



ЧАКАНА НАРХЛАРНИ ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Чакана нархларни ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида" ССЖИ Президентининг 1991 йил 19 мартдаги Фармонига ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарорига мувофиқ, шунингдек 1991 йилнинг 1 январидан саноатда ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида янги улгуржи нархлар ва тарифларнинг ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига харид нархларининг жорий қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чакана нархларни ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида" ССЖИ Президентининг 1991 йил 19 мартдаги Фармони ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарори инобатга олиниб, амал қилиш учун қабул қилинсин.


2. Чакана нархлар босқичма-босқич эркинлаштирилган ҳолда ислоҳ қилинсин. Бунда шулар назарда тутилсинки, халқ истеъмоли молларининг нархлари ва кўрсатиладиган хизматлар тарифлари уларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг реал қийматини, истеъмол хусусиятларини, талаб ва таклифлар нисбатини, аҳолининг турмуш даражасини белгиловчи асосий товарларга чакана нархларни оширишнинг жумҳурият ҳудудида агона чегарасини белгилашни ҳисобга олиб шакллантирилади.

Чакана нархлар ва тарифларни ўзгартириш аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича компенсация тадбирларини ўтказиш, иш ҳақини, стипендияларни, пенсияларни, нафақаларни ва бошқа ижтимоий тўловларни ошириш билан боғлиқ ҳолда олиб борилсин.

4. Ўзбекистсн ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўммталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ўз ваколатлари доирасида янги чакана нархларни тасдиқласинлар ва уларни 1991 йил 2 апрелдан бошлаб кучга қиритсинлар, прейскурантларни барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкклотларга етказишни таъминласинлар.


5. 1991 йилда ун, нон ва нон-булка маҳсулотлари, дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари, кофе, синтетик толадан бўлган газламалар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, синтетик материаллардан тайёрланган пойабзал, мўйнали, трикотаж маҳсулотлари, пайпоқ ва ўйинчоқлар, аҳолига сотиладиган бензик, керосин, электр энергияси; газ, кўмир, печь ёқилғиси ва ўтиннинг амалдаги давлат чакана нархлари оширилмасин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги жумҳурият бюджети ҳисобидан 1991 йилда ун, нон ва ной-булка маҳсулотлари нархларидаги фарқлар учун ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлигига компенсация берсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, асосий озиқ-овқат товарлари, чойшаблар, газламаларнинг оммавий турлари, кийим-кечак ва пойабзал, шахсий гигиена буюмлари ва тамаки маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебель, гулқоғозлар, идиш-товоқлар, рўзғор кимёси товарлари, бошқа бир қатор товарлар, шунингдек шаҳар транспортида (автобус, троллейбус, трамвай, метро) йўловчиларни ташиш тарифларининг қимматлашганлиги учун аҳолига тўлиқ компенсация берилсин.


7. Чакана нархларнинг ошишини чеклаш мақсадларида 1991 йилда балиқ маҳсулотларига, дори-дармонлар ва ижтимоий аҳамиятга молик бошқа бир қанча халқ истеъмоли молларига дотация бериш қисман сақлаб қолинсин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги 1991 йилда юқорида кўрсатилган маҳсулотлар ва товарлар нархларидаги фарқларни қопласин.

9. Белгилаб қўйилсинки, 1991 йилда 2-иловага мувофиқ товарлар аҳолига бошқариладиган нархларда сотилади. Нархларни бошқариш уларнинг прейскурант нархларига нйсбатан экг юқори даражаларини ёки ўзгартириш ҳажмларини жорий қилиш йўли билан ёхуд нархларки белгиловчи органлар ўз ваколатлари доирасида белгилайдиган бошқа тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ўз ваколатлари доирасида нархларнинг энг юқори даражаларини ёки уларнинг ҳажмларини тасдиқласинлар ҳамда уларни барча корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар.


10. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 27 ноябрдаги 370-сон қарорида тасдиқланган аҳолига шартномали (эркин) чакана ва сотиладиган халқ истеъмоли моллари рўйхатига 3-иловадаги товарлар киритилсин.


11. Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ўқувчилар, кундузги бўлимларнинг студентлари, пенсионерлар, ногиронлар ва Улуғ Ватан уруши қатнашчилари учун имтиёзли ойлик йўл патталари ҳамда амалдаги қонунлар ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонлари билан белгиланган шаҳар транспортида текин юриш бўйича имтиёзлар сақлаб қолинсин.


12. Нарх белгилашнинг бундан буён эркин асосга ўтиши муносабати билан "Д" ва "Н" индексли халқ истеъмоли молларига устама белгилаш тўхтатилсин.


13. Аҳолига савдо хизмати кўрсатиш даражасини ошириш, арзон ва қиммат моллар сотишнинг тенг афзаллигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси ЎзССЖ Савдо вазирлиги билан биргаликда янги давлат чакана нархлари билан бир вақтда халқ истеъмоли моллари бўйича табақалаштирилган янги савдо чегирмаларини жорий этсин. Бунда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун чегирмалар бир хил миқдорда белгилансин.

Зарур ҳолларда давлат чакана нархлари бўйича етказиб бериладиган молларга оширилган савдо чегирмалари белгиланадиган ноҳиялар, ташкилотлар ва корхоналар рўйхати аниқлансин, шунингдек улгуржи ва чакана нархлар, тарифлар, ижтимоий суғурта бадаллари ва савдо чегирмаларининг ошиши; муносабати билан умумий овқатланишдаги устама нархлар миқдори қайта кўриб чиқилсин.


14. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашига, вилоят ижроия қўмиталарига ва Тошкент шаҳар ижроия кўмитасига кино-театрлар ва киноқурилмаларга кириш, шунингдек видеопрограммаларни кўриш патталари нархларини СССР Министрлар Советининг "Совет кинематографиясининг ижодий, ташкилий ва иқтисодий фаолиятини қайта қуриш тўғрисида" 1989 йил 18 ноябрдаги 1003-сон қарорига мувофиқ белгилаш ҳуқуқи берилсин.

ЎзССЖ Маданият вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган хизмат турларига нархларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини тасдиқласин.


15. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, ишчилар таъминоти бошқармалари ва ишчилар таъминоти бўлимлари чакана нархлари ўзгарадиган товар-материал бойликлар қолдиқларини 1991 йил 2 апрелдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашни ўтказсинлар, қайта баҳолашгача бўлган сумма жумҳурият бюджети даромадига ўтказилсин.

Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув билан биргаликда қайта баҳолашни ўтказиш тўғрисида кўрсатма тайёрласинлар.


16. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари корхоналар хўжалик фаолиятининг яхшиланишини, фан ютуқлари, илғор техника ва технологиянинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши ҳисобига маҳсулот таннархиyинг паcайишини, ишлаб чиқаришда уюшқоқлик ва тартибни таъминласинлар; халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун корхоналарнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланишини қаттиқ назорат қилсинлар; ўзларига қарашли корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг нарх белгилаш ишларини яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар кўрсинлар; тегишли бўлинмаларни малакали мутахассислар билан таъминласинлар; нархлар ва тарифларнинг иқтисодий асосланишига талабчанликни оширсинлар; прейскурант хўжалигини юритишни яхшиласинлар ҳамда давлат нарх интизомига ва компенсация тўловлари миқдорларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.

Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси нарх белгилашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилишни кучайтирсин, амалдаги қонунларга хилоф ҳолда белгиланадиган нархларни ўз вақтида бекор қилсин, давлат нарх интизомини бузувчи корхоналар ва ташкилотларга нисбатан иқтисодий жазолар қўлланилишининг муқаррарлигини таъминласин ва айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрсин.


17. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тузилган шартномалар асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш учун жумҳурият корхонелари ва ташкилотларини моддий-техника ресурслари билан тўла ҳажмда таъминласин.


18. ЎзССЖ Молия вазирлиги 5 кун муддат ичида ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув билан биргаликда бу идораларга ўз оборот маблағлари нормативининг кўпайтирилиши муносабати билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқсин.


19. ЎзССЖ Прокуратураси, ЎзССЖ Давлат хавфсизлиги қўмитаси, ЎзССЖ Ички ишлар вззирлиги савдо тармоқларида товар-материал бойликлар қолдиқларини қайта баҳолашни ўтказишни қаттиқ назорат остига олсинлар ва натижалар ҳақида янги чакана нархлар жорий этилганидан кейин 10 кун муддат ичида маълум қилсинлар.


20. ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарори билан қуйидагиларни топширганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

ССЖИ Темир йўллар вазирлиги ва ССЖИ Давлат флоти вазирлиги вагон-ресторанлар ва купе-буфетларда, кемалардаги умумий овқатланиш корхоналаридасотиладиган маҳсулотдар ва молларга янги устама нархлар белгилашсин.

ССЖИ Темир йўллар вазирлиги, ССЖИ фуқаро авиацияси вазирлиги, ССЖИ Денгиз флоти вазирлиги ва ССЖИ Алоқа вазирлиги ССЖИ Давлат нархлар қўмитаси билан келишган ҳолда темирйўл, авиация, денгиз транспортида йўловчилар ташишнинг ва алоқа хизматининг янги тарифлари нархларини тасдиқласинлар.


21. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекст тармоқ бўлимларига юклатилсин, улар ҳар кварталда ўз мажлисларида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг қарор ижроси ҳақидаги ҳисоботларини эшитсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов




































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск