язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2010 й. 63-сон "Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2010 й.

N 63



АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ВАҚТИНЧА САҚЛАШ БЎЙИЧА ПУЛЛИ

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ ЮРИДИК

ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек мазкур хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдорини тасдиқласинлар;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тегишли пулли хизматлар кўрсатиладиган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу пулли хизматлар кўрсатиш тури соҳасидаги ўз фаолиятини тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йил 1 майдан бошлаб юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг кўрсатилган мақсад учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорисиз автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш рухсатнома ҳужжатларисиз фаолият турларини амалга оширишга тенглаштирилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллашга олиб келади.

Давлат солиқ хизмати органлари автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 5 апрелдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида” 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)” 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)” 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 6-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 107-модда.