язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.03.2006 й. 1555-сон билан рўйхатга олинган 16.03.2006 й. МВ 32-сон, АДТА 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 28 мартда 1555-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳамда

Ўзбекистон автомобиль ва

дарё транспорти агентлигининг

2006 йил 16 мартдаги

32, 3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш

билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги

тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини

қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида” ПҚ-303-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўз фаолиятини 2006 йил 1 июндан тўхтатадиган якка тартибдаги тадбиркорларга давлат божининг лицензия амал қилишининг қолган муддатига мувофиқ келадиган суммаси Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан қайтарилади.


2. Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни юридик шахсни ташкил этган (муассислар ёки иштирокчилар таркибига кирган) ҳолда амалга ошириш хоҳишини билдирган ёки автотранспорт воситасини юридик шахсга ижарага бераётган якка тартибдаги тадбиркорларга давлат божининг ушбу якка тартибдаги тадбиркорлар лицензияси амал қилишининг

...