Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.10.2004 й. ПФ-3498-сон "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.10.2004 й.

N ПФ-3498



ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ

КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудида барча транспорт турларининг юк ва йўловчилар ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, самарадорлигини ошириш ҳамда оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзавтойўл" ДАК, транспорт коммуникациялари қурилиши билан шуғулланувчи республика лойиҳа ва қурилиш ташкилотларининг Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда йўналишлари этиб белгилансин:

барча транспорт турлари - темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг транспорт тузилмалари фаолиятини мақбул ҳолга келтириш, республика ҳудуди ва унинг ташқарисида юклар ҳамда йўловчилар ташиш самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашга қаратилган ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташиш соҳасида муттасил ортиб бораёттан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг Ягона туташ транспорт тизимини истиқболда ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилиш;

транспорт тармоғини ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал суръатлар билан барпо этиш, уларнинг юк ва йўловчилар ташиш имкониятини ошириш ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

транспорт коммуникациялари ҳамда иншоотлари қуриш ва уларни реконструкциялаш, транспорт воситаларини янгилаш ва модернизациялаш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши устидан мониторингни амалга ошириш;

трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича таклифларни халқаро ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатлар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, халқаро юк ташувчиларга Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит юклар ташишни кўпайтиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида хорижий давлатлар билан мустаҳкам, ўзаро манфаатли ва самарали алоқалар ўрнатиш;

транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этиш;

республика транспорт тизими фаолиятининг барқарорлиги ва хавфсизлигини кучайтириш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 435-модда










































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск