язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

361-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

Республика йўл жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган гербли муҳрга эга бўлади.


4. Жамғарма маблағлари:

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, шу жумладан фойдаланиш эҳтиёжлари учун жиҳозлаш (машина ва механизмлар сотиб олиш) ва йўл диагностикасига;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотлари ва Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг муҳандис-техник ходимлари ва бошқарув аппарати ходимлари малакасини оширишга;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси таъминотига, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг улар томонидан бажариладиган буюртмачи функциялари харажатларини қоплашга сарфланади.

5. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини тармоғини ривожлантириш дастурларини ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатига ва автомобилларни ўтказиш имкониятларига эришишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни жамлаш Жамғарманинг мақсади ҳисобланади.


7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- Республика йўл жамғармаси маблағлари тушиши ва сарфланишининг ҳар йиллик ва чораклик балансларини шакллантириш;

- инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер жужжатларини экспертизадан ўтказиш;

- йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ рўйхатларини белгиланган тартибда келишиш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаштириш, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.


8. Юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жамғарма қуйидаги функцияларни бажаради:

Республика йўл жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик балансларини ишлаб чиқади ва йиғма Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

Жамғарма келгуси йил харажатларининг тасдиқланган параметрларини "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясига, даромадларининг йил чораклари бўйича тақсимланган параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига етказади;

Жамғарма даромадларининг тушум манбалари ва республика минтақалари бўйича, шунингдек харажатларининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобини олиб боради;

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғармага тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш ишларини олиб боради;

даромадлар тушиши прогнози бажарилишини таҳлил қилади, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда даромадлар тушиши прогнози бажарилишига салбий таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича йиғма аниқ рўйхатларни кўриб чиқади ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси тасдиқлаши учун розилик беради;

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер жужжатларини экспертизадан ўтказади;

ўтказилган экспертиза натижалари бўйича инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларида тендер жужжатларидаги қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан хулоса (ёзма кўрсатма) беради;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясида, йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида ва йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳужжатли текширишлар ва тафтишлар ўтказиш;

текширишлар ва тафтишларда аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек белгиланган тартибда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чоралари бериш тўғрисида таклифлар киритади;

даромадлар ва харажатларни шакллантириш тартибини, шунингдек Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар ставкаларини такомиллаштириш юзасидан мақсадли ишларни олиб боради;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тегишли органларга киритади;

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган аниқ рўйхатлар ва харажатлар сметаси асосида, шунингдек йўл хўжалиги объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма харажатларини молиялаштиради.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясида ва унинг таркибига кирувчи йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида, шунингдек йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотларда тафтишлар ва текширишлар ўтказиш;

қурилиш, таъмирлаш, бошқа ишлар ҳажмларини назорат тартибида ўлчаш ҳамда бошқа текширишлар учун тегишли идоралар ва ваколатли банклар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш;

текширилаётган ташкилот раҳбарларидан ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текширишлар ўтказишда пайдо бўлувчи масалалар, молиявий интизомни бузиш ҳоллари юзасидан тушунтиришлар беришни, шунингдек маълумотномаларни, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;

тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий интизомни бузиш ҳолларини бартараф этиш, моддий зарарни қоплаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

молиявий интизомни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда тафтишлар ва текширишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

Жамғарма маблағлари тушишида ва уларни сарфлашдаги камчиликлар ва қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан амалаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар кўриш;

қуйидагилардан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасидан - тезкор ҳисоботни ҳамда ажратмалар ҳисобланганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни, Жамғармага тўловлар бўйича вақтида тўланмаган тўловлар миқдори ҳақидаги маълумотларни;

б) тижорат банкларидан - Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;

в) "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмаларидан - йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботини олиш.


10. Жамғарма:

юкланган вазифаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнозининг тушум турлари ва минтақалар бўйича бажарилиши аҳволини таҳлил қилиш ҳамда даромадлар узлуксиз тушишига салбий таъсир кўрсатган омиллар асосида уларни бартараф этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар кўришга;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясига:

а) Ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ҳамда республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда;

б) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга, энг аввало халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш, уларнинг ўтказиш имкониятларининг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда;

в) республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ягона техника, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кўмаклашишга мажбурдир.



IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ КЕНГАШИ


11. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Жамғармани бошқариш кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.


12. Жамғармасини бошқариш кенгаши:

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ва Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг белгиланган тартибда тасдиқланган дастурлари, шунингдек уларга комплекс хизмат кўрсатишни ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини ва ўтказиш имкониятларини таъминлаш тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма харажатларининг асосий йўналишлари, маблағлардан фойдаланиш устуворликлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;

Ижро этувчи дирекциянинг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иштирокида Жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш масалалари юзасидан айрим вазирликлар ва идораларнинг ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



V. ЖАМҒАРМАНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


14. Ижро этувчи дирекция Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этилиши тўғрисида бухгалтерия ҳисоботи тузади ҳамда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


15. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


16. Ижро этувчи директор ўринбосарлари Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати қарори асосида Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


17. Жамғарманинг ижро этувчи директори:

Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи дирекция фаолияти ташкил этилиши учун шахсан жавоб беради;

Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, мақсадлилиги ва самарадорлиги масалалари бўйича "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарни текшириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир қарорлар ва зарур чора-тадбирлар кўради;

Жамғарма маблағларини йиғиш ва сарфлаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.


18. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.