язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2001 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2001 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчилар хавфсиз ташилиши  назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси) ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг чекланган сони 79 нафардан, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони 42 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат этиб белгилансин.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясида бошлиқнинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Белгилансинки, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг таъминоти:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан юк ва йўловчилар ташишдан олинадиган даромаддан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдорлардаги мажбурий тўловлар;

темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташишга лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми;

темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим;

темир йўл техникаси ва асбоб-ускуналарини сертификатлашдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси таъминоти харажатлари сметаси "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


4. Белгилансинки, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият органлари, темир йўл транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига Вазирлар Маҳкамаси комиссиясининг қарори асосида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик субъектларига темир йўл транспорти соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолият турларига лицензия бериш ҳуқуқи берилсин.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Темир йўл транспорти соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолият турларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг тегишли тоифадаги ходимлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар тизими сақлаб қолинсин.


7. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент шаҳри, Туркистон кўчаси, 7-уйга жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

109-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

(марказий аппарат - 42 киши)

Тошкент филиали

8 киши


Фарғона филиали

7 киши


Бухоро филиали

8 киши


Оролбўйи филиали

7 киши


Қашқадарё филиали

7 киши


Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш темир йўл илмий-ишлаб чиқариш маркази

Ҳаммаси - 79 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

109-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


Инспекция бошлиғи

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари


Инспекция бошлиғи ўринбосари

Бухгалтерия 3 киши

Поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бўлими 5 киши

Ҳаракат хавфсизлиги бузилишини таҳлил ва профилактика қилиш бўлими 3 киши

Меҳнатни муҳофаза қилишни ва ёнғин хавфсизлигини назорат қилиш бўлими 3 киши

Юридик бўлим 2 киши

Ҳаракатдаги составдан техник фойдаланилишини ва унинг тузатилишини назорат қилиш бўлими 5 киши

Қозонхона назорати инспекцияси бўлими 3 киши

Сертификатлаш, лицензиялаш ва стандартлаш бўлими 3 киши

Кадрлар бўлими 2 киши

Тиклаш воситалари техник ҳолатини назорат қилиш ҳамда метрология қоидалари ва нормалари бўлими 4 киши

Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 3 киши

Ишлар бошқармаси 3 киши

Ҳаммаси - 42 киши



”Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами”, 2001 й., 5-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 15-модда.