язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.1995 й. 325-сон "Давлат автотранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.1995 й.

N 325



ДАВЛАТ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖИСМОНИЙ ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДА

БЎЛМАГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА

СОТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат автотранспорт воситаларини қишлоқ жойларда жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш  чоғида амалдаги бозор нархларини ҳисобга олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Давлат автотранспорт воситаларини сотиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) 15-банддаги "бозор (шартномавий) нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда" сўзларидан сўнг "ва қишлоқ жойлар учун бозор (шартномавий) нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорида (амортизация ажратмасини ҳисобга олган ҳолда)" сўзлари ёзиб қўйилсин;


б) 4, 5, 6-иловалар чиқариб ташлансин;


в) 16-банддаги "(4, 5-иловалар)" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 17-банддаги:


- "тузатиш коэффициенти бўйича ўзгартирилади сўзлари" сўзлари ўрнига "тузатиш коэффициентига кўпайтирилади" сўзлари ёзиб қўйилсин;


- "(6-илова - автотранспорт воситасини баҳолаш қийматини аниқлаш мисоли)" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 7-илова 4-илова деб ҳисобланади;


е) 7-илованинг 1-бандидаги "4, 5, 6-иловалар бўйича мисолларга мувофиқ" сўзлари ёзиб қўйилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 8, 29-модда.