язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.1993 й. 481-сон "Ўзбекистон ҳаво транспорти эксплуатантларини сертификация қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.1993 й.

N 481



ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ТРАНСПОРТИ

ЭКСПЛУАТАНТЛАРИНИ СЕРТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига, сифат бўйича халқаро стандартларга, Халқаро авиация ташкилоти (ИКАО)нинг тавсияларига мувофиқ ва бошқарув фаолиятини марказлаштиришдан чиқариш жараёнида парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг давлат бошқаруви ва парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилишга оид қисмида баён қилинган Авиация маъмурияти функцияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Давлат бошқаруви ва назорати бош инспекциясига юклатилсин.


2. Ўзбекистон фуқаро авиациясида Ҳаво транспорти эксплуатантларини сертификация қилиш жорий этилсин. Сертификация қилиш ҳаво транспортидан фойдаланишни тартибга солувчи амалдаги қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив хужжатлар бўйича амалга оширилсин.


3. "Ўздавстандарт" билан "Ўзбекистон ҳаво йуллари" миллий авиакомпаниясининг Давлат бошқаруви ва назорати бош инспекцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик килиш тўғрисида тузилган битим маъқуллансин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси фойдаланувчи сертификация тартиб-қоидалари ва эксплуатантларга йўл-йўриқ бериш бўйича дастуруламални тасдиқласин ва уни, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча авиация ташувчиларига етказсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

янгидан ташкил этиладиган эксплуатантлар ишлаб чииқариш фаолияти бошлангунга қадар сертификация қилинади. Эксплуатант гувоҳномаси (сертификат) уларга ишлаб чиқариш-техника негизи, ҳаво кемалари ва бошқа асбоб-ускуналар, ташкил этишнинг технологик жараёнларининг ҳуқуқий ҳолати, парвозларнинг бажарилиши ва уларни таъминлаш, авиация ходимларининг тайёргарлик даражаси амалдаги талабларга мувофиқлиги текширилгандан кейин берилади;

фаолият кўрсатаётган эксплуатантлар 1993 йил 1 декабрга қадар гувоҳнома олиш учун буюртманома беришлари керак.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўрток. К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов