язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш ("Ўзавтойўл") давлат-акционерлик концернининг Устави (ЎзР ВМ 06.04.1993 й. 171-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 6 апрелдаги

171-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш

("Ўзавтойўл") давлат-акционерлик концернининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон авомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни ("Ўзавтойўл"), кейинги ўринларда "Ўзавтойўл" концерни деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Президентннинг 1993 йил 26 январдаги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 феврадаги 58-сон қарорига асосан ташкил топган.


2. "Ўзавтойул" концерни, кейинги ўринларда концерн иштирокчилари деб аталувчи, йўллардан фойдаланиш корхоналари ва йўл-кўприк қурувчи корхоналарнинг барча ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатувчи хўжаликлари билан, лойиҳа-қидирув ташкилотлари, асосий йўл қурилиш материаллари, йўл-тузатиш техникаси ва механизмлари ишлаб чиқарувчи ва комплектловчи корхоналарни ихтиёрийлик асосида бирлаштируви хўжалик уюшмасидир.

Концерн таркибига мулкчилик шаклларидан ва қайси идорага қарашлилигидан қатьи назар, ҳар қандай бошқа корхона ва ташкилотлар, шунингдек, республиканинг автомобиль йўлларини ва йўл хизматини ривожлантириш ва такомиллаштиришдан манфаатдор бўлган хорижий юридик шахслар ҳам ихгиёрийлик асосида кириши мумкин.


3. ("Ўзавтойўл") концерни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари вазирлигининг ҳуқуқий вориси бўлиб ҳисобланади ва Ҳукумат томонидан автомобиль йўллари махсус давлат бошқарув органининг ваколатлари билан таъминланади, давлат назоратининг амалга оширади ва Республиканииг барча автомобиль йўллари тармоқларини, қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, ривожлантириш ва такомиллаштиришда ягона техник сиёсат юритади, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг соз ҳолати ҳисобини олиб боришни ва назорат қилишни, республика жамғармасига молиявий маблағлар йиғишни ташкил этиш ва уларни сарфлашнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонунига биноан ҳудудий йўл идоралари деб ҳисобланган, туман йўлларидан фойдаланиш корхоналари балансига киради.


4. "Ўзавтойўл" концерни юридик шахс ҳисобланади, мустақил ва йиғма балансларга, банкларда ҳисоб ва бошқа счётларга, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган гербли муҳрга, штамплар ва иш бланкаларига эга бўлади.


5. "Ўзавтойўл" концернининг юридик номи;

ўзбек тилида: Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концерни;

рус тилида: Узбекский государственно-акционерный концерн по строительству и эксплуатации автомобильных дорог "Узавтодор".


6. "Ўзавтойўл" концернининг манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, ГСП, Тошкент шаҳар, Пушкин кўчаси, 68а.


7. "Ўзавтойўл" концерни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига, амалдаги қонунчиликнинг бсшқа ҳужжаларига ва мазкур Уставга амал қилади.



II. КОНЦЕРННИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


1. "Ўзавтойўл" концерни фаолиятининг мақсади республика аҳолиси ва халқ хўжалигининг кам харажатлар билан юкни транспортда ташиш эҳтиёжлерини янада тўла қондириш учун автомобиль йўлларининг сақланишини таъминлаш, бутун чоралар билан ривожлантириш ва такомиллаштирни ҳисобланади.


2. "Ўзавтойўл" концернининг асосий вазифалари:

республиканинг барча автомобиль йўллари тармоғини, қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар ривожлантириш ва такомиллаштиришда ягона техника сиёсатини алалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда келгусида аҳолининг кўпайишини, минтақалар бўйича иқтисодий имкониятларни, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилишини ҳисобга олган ҳолда йўл тармоғини ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг техникавий ҳолатини доимий назорат қилишни амалга ошириш ва улардан хоҳлаган вақтда автомобилларнинг ўтишини таъминлаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш масалаларини ҳал қилишни таъминлаш;

давлат топшириқлари ва корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома ва битимлар асосида самарали пудрат қурилиш фаолиятини таъминлаш;

республикага хорижий шерикларни жалб қилиш ва республикадан ташқарида ҳам концерннинг муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга имкон яратадиган ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

концерн қатнашчилари билан биргаликда ишлаб чиқариш рентабаллигини ошириш, ишлаб чиқариш имкониятларини кўпайтириш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.


3. Ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ "Ўзавтойўл" концерни:

республика автомобиль йўллари тармоқларини ҳисобга олиб боришни ва уларнинг транспорт фойдаланиш ҳолатини баҳолашни ташиил этади;

ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг республика дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва таколаштиришнинг истиқболларини белгилайди ва улар асосида йўл хўжалигидаги инвестицион сиёсатнинг асосий йўналишларини аниқлайди;

умумий фойдаланишдан автомобиль йўллари тармоқлари мудофаа комплексини ҳисобга олиш ва фойдаланишни ташкил этади, йўл корхоналари негизида ҳарбийлаштирилган йўл-кўприк отрядларини тузади, йўл-қурилиш материаллари ва техникасининг сафарбарлик заҳираларини тузиш ва сақлашни ташкил этади;

илмий-техник ривожлантиришдаги устивор йўналишларни аниқлаб беради, қўшма илмий-теникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади, янги техника, илғор технологияни, самарали материалларни ишла6 чиқаришга жорий этишда ёрдам кўрсатади;

илғор нормалар ва нормативларни ишлаб чиқиш ва қўллашни ташкил этади, эскириб қолган давлат йўл стандартларини қайта қуриб чиқиш юзасидан таклифлар киритади;

жиддий вазиятлар юзага келган (табиий офат, авария ва шунга ўхшаш) ҳолатларда концерн аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

автомобиль йўллари қуриш, тузатиш ва сақлаш учун молиявий маблағлар йиғишни ташкил этади ва назорат қилади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлаш харажатларини шакллантиришда ва концерн аъзоларига ўзаро ишлаб чиқариш хизматлари кўрсатишда нарх белгилашнинг умумий принципларини аниқлайди;

республика учун энг муҳим иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган йўл тармоғи объектларини қуриш (қайта қуриш) учун давлат буюртмаларини шакллантиради ва жойлаштиради;

давлат топшириларини бажариш максадида моддий-техника ресурслари учун марказлашган тартибда ажратиладиган капитал маблағлар ва квоталар лимитлари фонди эгаси вазифасини бажаради;

концерннинг марказлашган маблағ ҳисобидан концерн аъзоларига вақтинча моддий ёрдам берилишини таъминлайди;

концерн қатнашчиларига:

моддий-техник ресурслар билан таъминлашда;

ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил қилишни такомиллаштиришда;

кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда;

ижтимоий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

ахборот ноширлик, маслаҳат, инжиниринг, воситачилик ва бошқа хизматларни бажаради.


4. Автомобиль йўлларини бошқаришга махсус ваколати бўлган давлат бошқарув органи сифатида "Ўзавтойўл" концерни қуйидаги хуқуқларга эгадир:

республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг аниқ йўналишларини шакллантириш ва белгилаш;

берилган ваколатлар доирасида концерн қатнашчиларига тегишли давлат мулкини бошқариш;

ҳудудий йўл органлари мақомига эга бўлган йўллардан фойдаланиш корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ва уларга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларини бириктириб қўйиш; кўрсатилган корхоналарга раҳбарлар тайинлаш;

берилган ваколатлар доирасида, қайси идорага қарашлиликлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча уюшма, корхона, ташкилот ва муассасалар учун бажариш мажбурий бўлган норматив ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

манфаатдор давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда республика Ҳукуматига концерн қатнашчиларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида, амалдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

концерннинг ижро этувчи аппаратини ва ҳудудий йўл органларини республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақлаш.


5. Концерн корхоналарнинг хўжалик уюшмаси сифатида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлат ва бошқа органлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатда концерн қатнашчиларининг манфаатларини ифодаловчи вакил бўлиш;

концерн қатнашчиларининг розилиги билан суғурта, заҳира жамғармаларини ташкил этиш учун молиявий, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларни марказлаштириш;

концерннинг марказлашган маблағлари ҳисобидан хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар, марказлар, фирмалар, бошқа хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, хорижий давлатларда филиаллар, ваколатхоналар очиш, хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш, ўларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

республикадан ташқарида ҳукуматлараро келишувлар асосида ёки хорижий шериклар билан тузилган шартномалар асосида белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

шартнома асосида хизмат кўрсатиш бўйича ўз ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш;

иш ҳақи шаклларини, тизимини ва миқдорини мустақил равишда белгилаш.



III. КОНЦЕРН ҚАТНАШЧИЛАРИ,

УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


1. "Ўзавтойўл" концерни қатнашчилари хўжалик юритишдаги мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар, ўз фаолиятларида амалдаги қонунчиликка, ўз уставига, шунингдек, мазкур уставга амал қиладилар.


2. Концерн қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

шартнома асосида концерннинг ва унинг томонидан ташкил эгилган хизмат кўрсатиш корхоналарининг хизматидан фойдаланиш;

корхона фаолияти даромадидан концерн мулкига ўзи қўшган ҳисса миқдорида улуш олиш;

концерн раҳбар органларининг кўриб чиқиши учун унинг фаолияти масалалари бўйича таклифлар киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш;

концерн фаолияти ҳақида зарур ахборотлар топиш;

концерн тизимидаги акционерлик жамиятларига айлантириладиган корхоналарнинг акцияларини устивор тартибда сотиб олиш.


3. "Ўзавтойўл" концерни аъзоларининг бурчлари:

концерн Уставига риоя қилиш;

устивор тартибда концерннинг бошқа қатнашчилари билан тузилган шартномалар бўйича ишларни Бажариш ва хизмат кўрсатиш;

концерннинг раҳбар органлари қарорлари билан белгилаб берилган концерннинг бошқа қатнашчилари билан биргаликда фаолият кўрсатиш шартларини бажариш;

концерн фаолиятини таъминлаш учун зарур булган техникник-иқтисодий, статистика ахборотлари ва бошқа ахборотларни тадим этиш;

белгиланган муддатларда марказлаштиилган жамғармалар ва заҳираларга бадалларни бериш.



IV. КОНЦЕРННИНГ МОЛ-МУЛК


1. "Ўзавтойўл" концернининг мулкини асосмй жамғармалар ва оборот маблағлари, шунингдек, қиймати концерннинг мустақил балансида ифодаланадиган бошқа қимматбаҳо нарсалар ташкил этади.


2. Концерннинг мулки унинг ҳамма иштирокчилари учун биргаликдаги мулк ҳисобланади.


3. "Ўзавтойўл" концернининг мол-мулки қуйидаги манбалар ҳисобига ташкил топади:

Ўзбекистон Республикаси собиқ Автомобиль йўллари вазирлигининг ҳуқуқий вориси сифатида унинг мулки;

устав жамғармасини ташкил қилишдаги концерн қатнашчиларининг кириш бадаллари;

концерн иштирокчиларининг концерннинг марказлашган жамғармасига ҳар йил тўлайдиган моддий, пул, валюта ресурслари;

ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан келадиган даромадлар (хўжалик ҳисобдаги бўлинмаларни ташкил этиш ҳисобига);

банк ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар;

қийматли қоғозлар ва дивидендларни сотишдан олинадиган даромадлар.


4. Концерн, концерн қатнашчилари, шунингдек, концерн томонидан ташкил этилган корхоналар бюджет билан мустақил равишда ҳисоб-китоб қиладилар.


5. Концерн амалдаги қонунга мувофиқ ўз мажбуриятлари бўйича жарима солиниши мумкин бўлган бутун мулк билан жавоб беради.

Концерн ўз қатнашчиларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас - қатнашчилар концерннинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.



V. КОНЦЕРННИ БОШҚАРИШ


1. "Ўзавтойўл" концернинин юқори бошқарув органи Кенгашдир.


2. Концерн Кенгаши концерн раҳбари, унинг ўринбосарлари, концерн аъзолари бўлган корхона раҳбарлари таркибида тасдиқланади.


3. Концерн Кенгашининг алоҳида вазифаларига қуйидаги масалалар киради:

республика автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясни ишлаб чиқиш;

республика йўл хужалигини иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йуналишларини аниқлаш;

йўл жамғармасини ташкил этиш тартибини белгилаш ва унинг ўринли сарфланганлигини баҳолаш;

кейинчалик республика Ҳукуматига таклифлар киритиш учун йўл хўжалиги бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

биргаликдаги фаолиятниг истиқболи ва йиллик дастурларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилишининг бориши ҳақидаги ҳисоботларни эшитиш;

концерннинг Устав жамғармасига тўланадиган кириш бадаллари миқдорларини белгилаш;

концерн таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳақида қарор қабул қилиш;

концерннинг марказлашган жамғармасини ташкил этиш ва сарфлаш тартибини белгилаш;

концерн даромадларини марказлашган жамғармаларни тўлдириш учун ва иштирокчилар ўртасида тақсимлаш.


4. "Ўзавтойўл" концерни Кенгашининг мажлиси заруриятга қараб, бироқ бир йилда камида икки марта чақирилади.

Концерн Кенгашининг қарорлари очиқ овоз бериш билан ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва қарорлар билан расмийлаштирилади. Концерн Кенгашининг ҳар бир аьзоси бир овоз бериш ҳуққидан фойдаланади.


5. "Ўзавтойўл" концерни Кенгаши беш йил муддатга, доимий ишловчи ишчи орган сифатида концерн бошқарувини сайлайди.


6. "Ўзавтойўл" концерни бошқаруви:

Кенгаш қарорларнинг бажарилишини ташкил этади;

Кенгашда кўрилиш лозим бўлган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқишни амалга оширади, Кенгашда тасдиқланадиган қарорларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;

концерннинг илмий-техника кенгашини тузади;

Кенгашнинг алоҳида вазифасига кирмайдиган концерн жорий фаолиятининг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.


7. Бошқарув мажлиси ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Қарорлар очиқ овоз бериш билан, кўпчилик озоз билан қабул қилинади ва концерн бўйича буйруқлар билан расмийлаштирилади.


8. "Ўзавтойўл" концернининг раҳбари, унинг ўринбосарлари каби республика Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган Бошқарув раиси ҳисобланади.

Бошқарув раиси концерн фаолияти учун шахсан жавоб беради ва қуйидаги ҳуқуларга эга бўлади:

ўз ҳуқуқ доирасида буйруқлар ва фармойишлар чиқариш;

бошқа уюшмалар, корхоналар муассасалар билан муносабатларда концерн вакили бўлиш;

концерн номидан шартномалар шу жумладан, меҳнат шартномалари тузиш;

молиявий, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни имзолаш, ишонч қоғозлари бериш;

концерннинг янгидан тузилган бўлинма ва корхоналари ҳақидаги низомлар ва уставларни тасдиқлаш;

ижро этувчи аппаратнинг тузилмасини, штат жадвалини ва уларни сақлаш учун харажатлар сметасии, унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомни ва лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

бошқарувнинг навбатдаги мажлисини чақириш ҳақида қарор қабул қилиш.


9. "Ўзавтойўл" концериининг раҳбар органлари ишини таъминлаш учун бошқарув раиси томонидан ижро этувчи аппарат тузилади,


10. "Ўзавтойўл" концерни Кенгаши концерн иштирокчилари бўлган корхоналарнинг малакали мутахассисларидан беш йил муддатга тафтиш комиссияси сайлайди.

Тафтиш комиссияси концерн, унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади, текшириш натижалари ҳақида фақат концерн Кенгаши олдида ҳисоб беради.

Концерн фаолияти бир йилда камида бир марта тафтиш қилинади.



VI. КОНЦЕРНГА КИРИШ ВА

УНДАН ЧИҚИШ ТАРТИБИ


"Ўзавтойўл" концернига кириш ёки ундан чиқиш ҳақидаги ариза, ариза берилган кундан бошлаб уч ой давомида концерн бошқаруви томонидан кўриб чиқилади ва узил-кесил қарор концерн Кенгаши томонидан қабул қилинади.



VII. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


1. "Ўзавтойўл" концернини тугатиш ҳақидаги қарор концерн Кенгашининг ташаббуси ёхуд амалдаги, қонунчилик билан вакил қилинган органларнинг ташаббуси билан Республика Ҳукумати томонидан қабул қилинади.


2. Концерн тугатилаётганда концерн қатнашчиларининг биргаликдаги мулки ҳисобланган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблаглари, бошқарув ва ижро этувчи аппарат ходимлари билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, кредит бервчиларнинг талаблари қондирилгач, концерн қатнашчилари ўртасида улар қўшган ҳиссага қараб тақсимланади.