Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2007 й. 266-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 21 декабрдаги

266-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мелиорация техникаси, машиналари ва

бошқа механизациялаш воситаларини харид

қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилиш ва "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси (кейинги ўринларда Лизингга берувчи деб аталади) томонидан лизингга бериш механизмини белгилайди.


2. Лизингга бериладиган мелиорация техникаси рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.


3. Мелиорация техникаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда Лизингга олувчилар деб аталади) 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:

лизингга берилаётган техника қийматининг 15 фоизини Лизингга олувчиларнинг аванси шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш;

лизингга берилаётган техника қийматининг 85 фоизини Лизингга олувчи томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш;

техникани Лизингга олувчиларга фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун суғурта қилиш бўйича "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компаниясининг суғурта полиси мавжуд бўлганда бериш;

Лизингга берувчи даромад ставкаси (маржаси)нинг шартномалар тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги.


4. Лизингга берувчи ҳар йили 1 августдан кечикмай, Лизингга олувчилардан олинган буюртманомалар асосида лизинг бўйича етказиб бериладиган мелиорация техникасига келгуси йилдаги эҳтиёж прогнозини шакллантиради.

Мелиорация техникасига бўлган эҳтиёж прогнозидан келиб чиқиб Лизингга берувчи ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Жамғармага мелиорация техникаси харид қилишнинг прогноз ҳажмларини, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўлов амалга оширилишини ҳисобга олувчи келгуси йилда воситаларга бўлган эҳтиёж прогнозини (йил чораклари бўйича) тақдим этади.

5. Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда Лизингга берувчига лизинг операцияларини амалга ошириш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади.


6. Лизингга берувчи Жамғарманинг ажратиладиган пул маблағлари тўғрисидаги тасдиқланган кафолат хатлари асосида мамлакатимиз ва хориж корхоналарида ишлаб чиқариладиган мелиорация техникасини тендер асосида сотиб олади.


7. Лизингга бериладиган мелиорация техникасини етказиб берувчилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида аниқланади.


8. Лизингга берувчи келгуси йилга:

Жамғарма билан - мелиорация техникаси сотиб олиш учун молиявий ресурслар ажратиш юзасидан шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолиниши керак бўлган Лизингга берувчининг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори белгиланади;

Етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) билан - Лизингга олувчининг буюртмасига мувофиқ мелиорация техникасини етказиб бериш юзасидан;

Банк билан - унинг томонидан молиявий агент функциялари бажарилиши юзасидан;

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компанияси билан - суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.


9. Лизингга берувчи Лизингга олувчилар билан мелиорация техникаси лизинги шартномалари тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари (асосий сумма плюс лизинг бўйича фоизлар) жадвали илова қилинади. Бунда шартноманинг битта асл нусхаси Банкка жўнатилади.


10. Лизингга берувчи пул маблағлари ажратиш юзасидан Жамғармага буюртманома тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси даврга Жамғарма маблағлари билан операциялар учун мўлжалланган Лизингга берувчининг Банкдаги махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда "Операция ҳисоб рақами" деб аталади) ўтказади.


11. Мелиорация техникаси учун ҳақ тўлаш тартиби Лизингга берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган лизинг объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тартибга солинади.


12. Лизингга берувчи лизинг бўйича олинган фоизлардан тижорат агенти функцияларини бажариш учун шартномада белгиланган миқдорда унинг хизматларига ҳақ тўлаш ҳисобига маблағларни ушлаб қолади. Лизингга олувчилардан олинган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.


13. Лизингга берувчи ҳар бир календарь йил чораги тамом бўлгандан кейин 20 кундан кечикмай Жамғармага тамом бўлган йил чораги учун Операция ҳисоб рақамида пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида Банк томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.


14. Лизингга олувчи:

Лизингга берувчига лизингга олинадиган техника қийматининг 15 фоизини аванс тўлови тарзида тўлайди;

лизингга олинадиган мелиорация техникасини Лизингга берувчи фойдасига ўз маблағлари ҳисобига суғурта қилади;

лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг муддати мобайнида Лизингга берувчига тўлайди.


15. Лизингга олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг тўловларини Лизингга берувчига тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ ҳажмда Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.


16. Лизингга берувчи, Банк ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


17. Лизингга олувчи томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Лизингга берувчи молия агенти орқали Лизингга олувчининг банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини тақдим этади. Тўлов талабномалари бўйича Лизингга олувчилардан ундирилган пул маблағлари Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 539-модда.













































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск